IBRATLI HIDOYATLAR ☪️🕌 🕋


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Бизда кун давомида:👇
📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли афоризм ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
Канал ва линки сотилади: @Zero_drug (линк аукциондан олинган)

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


18 декабрь — Халқаро мигрантлар куни

МУСОФИРДА ЮРГАНЛАРГА САБР БЕРСИН

Уйғонасиз юртингизда дил хотиржам,
Имкон бўлса ҳар ким юртдан ризқин терсин.
Соғинчига топилмайди бирор малҳам,
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Бир куни тўқ, бир куни оч бўлиши бор.
Бирозгина тин олмоққа бўлади зор.
Ким тутади ич деб ёвғон, бўлса бемор.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Хавотирда ўтказар ҳар лахзасини,
Унутишга мажбур баъзан лахжасини.
Кўзга суртар топган ҳар бир ақчасини.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

"Боргунимча онам омон" бўлсин дейди,
Олисларда отасининг ғамин ейди.
"Келинг" деса боласига нима дейди.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Ҳаловатсиз узун тунда ўйлар сурар,
Оиласин, жигарларин қачон кўрар.
Дуосида ўз-ўзига сабр тилар.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Ким қоралар, ким маъқуллар кетганини.
Ҳар ким ўзи билар, ўздан ўтганини.
Битта-битта йиғиб, ҳалол топганини.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Соғинади ўз юртининг ҳавосини.
Тўйларини, карнай-сурнай садосини.
Бекитолмас ичдан тошган нидосини,
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Қўрқиб қарар уйдан бўлган қўнғироққа,
"Тинчмикин" деб, ўзин тутар шум сўроққа.
"Қайтар эдим туриб олсам сал оёққа".
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Кўрмаябди ўғилчасин ўқишларин,
Қизи дадам дея, шеърлар тўқишларин.
Тугатсайди, охири йўқ шу ишларин.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

Соғинчлардан ранг-у, рўйи бўлмай сомон,
Қўни-қўнжи тўлиб уйга қайтсин омон.
Асл бойлик оиладир, иссиқ макон.
Мусофирда юрганларга сабр берсин.

©️ Дилобар Уролова

Мусофирда юрганларни Аллоҳ паноҳида асрасин!

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним,

     АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ!

Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! Аллоҳ барчани муродига етказсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy ⠀ ⠀


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алейкум ва рахматуллохи ва баракатуҳ!

Сизу бизга бугунги тонгни хадя қилиб, умримизга барака берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Хонадонимиздан ҳузур-ҳаловат,
дастурхонимиздан ризқ-барака, қалбимиздан шукронаи неъмат, амалларимиздан эзгулик, юзимиздан табассум аримасин!

Аллоҳим, қийналганларнинг мушкулини осон қилсин, ғам-ташвишларини аритсин, жисмига саломатлик, топганига барака ато қилсин! Амин!🤲

Янги кун ва солиҳ амалларга бисмиллаҳ...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


Дунё ишларига боқма ҳеч ҳайрон,
Жимгина назар сол кўҳна бу корга
Қоронғу тунингда ёлғиз қолган он,
Дилини оч фақат Парвардигорга


ХАЙРЛИ ТУН !
Аллохнинг панохида бўлинг !


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ЎЛИМ СИЗ УЧУН НИМА?


Ҳаётнинг 14 ҳикмати

1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта ахмоқлик – ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
5. Энг катта ҳато – ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик – умидсизлик.
11. Энг катта қарз – самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта тухфа – олийжаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


Шайтоннинг қалбларга ташлайдиган сўзлари...

• Бир мартасида ҳеч нима қилмайди;
• Ҳали ёшсан, вақти келади.
• Аллоҳ кўнгил тозалигига қарайди.
• Замон сенга эмас, сен замонга мослашгин;
• Аллоҳ кечиради; ортиқча ўйлаб, бошингни қотирма;
• Жаҳаннамда бир муддат азоблангач, барибир жаннатга кирасан-ку!
• Кейин тавба қилиб оласан, кейин... Ҳозир фалон ишингни тугатиб ол...
• Ибодатни қариганда қиласан, ҳозир ёшсан ўйнаб ол.

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
КЕЧИР МЕНИ,
ГУНОҲИМДАН ЎТИБ ҚЎЙ...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Кун_ҳақиқати

Бир кун келиб бугунингиз ҳам тарихга айланади. Ўтмишим эслашга лойиқ бўлсин десангиз, шу бугун арзийдиган иш қилинг, Қадрдон.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


📖 ЁРДАМ

Ёши саксондан сакраб ўтган касалманд, қадди эгик қария бирор олижаноб йўловчининг ёрдами билан серқатнов кўчадан ўтиб олиш илинжида теваракка жонсарак кўз югуртиб турарди.
− Ассалому алайкум, амаки, − деб салом берди ногоҳ қаршисида пайдо бўлган ўспирин.
Қария ғоят ажабланганидан алик олишни ҳам унутиб болага тикилди.
«Амаки?!»
Ҳа, у беҳуда лол қолмади. Мана, салкам ўттиз йилдан бери қулоқлари «отахон», «бобожон» деган атамаларга кўниккан эди. Ўспириннинг кутилмаган мурожаатидан унинг эгик қадди бироз ростлангандай бўлди.
− «Амаки» дедингми? − қайта сўради қария.
− Ҳа, амакижон, − деди бола гўёки илтижоли тикилиб, − машиналар қатновидан қўрқаман, шундай касаллигим бор, илтимос, кўчани кесиб ўтишимга ёрдам беринг.
− Хўп, − деди қария ва шу баробарида кўзлари равшан тортиб, қўл-оёқлари тетиклашгандай бўлди.
Ўспирин қандайдир сирли кулимсираб чолни қўлтиқлаб олди.
«Шўрлик, − ўйлади қария серқатнов йўлни кесиб ўтишаркан, − шугина ёшидан ғалати касалга чалинибди-я?! Минг бор шукр, менда ундай кароҳат йўқ...»
Хаёллар оғушидаги отахон ўзи боланинг етагида юраётганини пайқамади... Айни пайтда унинг руҳи тетик, вужуди енгил, кўз олди ёруғ эди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Якинларингизга узатинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


Жоҳил кишининг олти белгиси

• Ҳеч бир сабабсиз ҳам жаҳл қилиб, ғазабланади;
• Ҳеч бир фойдасиз сўзларни гапиради;
• Сирни ошкор қилиб юборади;
• Ҳаммага ҳам ишониб кетаверади;
• Душман бўлган инсонни ҳам дўст тутиб олаверади.

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


ХАТО билан ГУНОҲни адаштириб қўйманг.

Бировнинг қалбини оғритиш хато эмас — ОЗОР.

Бир инсон ҳақида аниқ билмай туриб, бошқаларга гапириш хато эмас — ҒИЙБАТ.

Бировнинг ҳаёти билан ўйнашиш хато эмас,
— НОМАРДЛИК.

Тинимсиз ёлғон гапириш хато эмас — ИШОНЧНИ СИНДИРИШ.

Ота-онага бақириш хато эмас — НОНКЎРЛИК.

Асл туйғулар устидан кулиш хато эмас — ТУБАНЛИК.

Кўнглимда биттаси, қўйнимда биттаси, дейишлик хато эмас — ХИЁНАТ.

Агар гуноҳлар ҳаётингизга таъсир қилмаётган бўлса, охиратингизга албатта таъсир қилади.

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Хикоя
БАХТЛИ БЎЛИШ СИРИ ёки
ҲАЁТИЙ ВОҚЕА

Биз бахтлимиз, лекин буни хаммамиз хам билмаймиз, сезмаймиз...


📖 Telegram.me/HIDOYATLAR
- Дунё сабоқлари


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
БАХТ САРИ 5  ҚАДАМ .

1⃣  «Ҳал қилинмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Шунчаки, хаёлни чалғитувчи вазиятлар бор, холос». Ана шу иборани ёдда сақланг.

2⃣ Ҳаётингизга янгилик киритишни истасангиз, ишни ўзингиздан бошланг. Зеро, ўзингиз ўзгармас экансиз, буни бошқалардан талаб қилиш тўғри бўлмайди.

3⃣  «Ҳеч қачон ҳеч нимадан афсусланманг! Ҳаммаси яхшиликка!» Оддий сўз бўлгани билан билиб айтилгани рост.

4⃣ Бир эшикни очиш учун иккинчисини ёпишга тўғри келади. Аммо ортда қолганини зичлаб ёпингки, кейин  яна очиш истаги пайдо бўлмасин.

5⃣  Ишонинг! Бу туйғу ҳар биримиз учун ғоят зарур! Ҳатто атрофингиздагилар «тамом бўлди» дейишса ҳам, «яшашни энди бошлаяпман» дея ишонч билдиринг. Ўзингизга ва танлаган йўлингизнинг тўғрилигига ишонинг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
​Яхши ниятинг амалингдан кўра кўпроқ хайрли ишга чорлайди.

Яхшиси, қалбингда яхши ниятни барпо қил, Аллоҳ амалингни ҳам яхши томонга йўллайди.


Қилган ният ва амалингиз дунё ва охиротингизни гўзалликка тўлдирсин!

ХАЙРЛИ  КУН  НИЯТИ  ПОКЛАР!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


Бир донишманд ўғлига бундай насиҳат қилибди:

• Азиз ўғлим!
• Қўлингга кирмаган ёки қўлингдан кетан нарса учун қайғурма.
• Ҳар ерда куракда турмайдиган беҳуда сўзлар сўзлаб юришдан йироқ бўл.
• Нокас, қурумсоқ кишидан қарздор бўлма. У билан асло муомала килма, кейин пушаймон қиласан.
• Шарм-ҳаёсиз ва бахил киши билан суҳбатдош бўлма, шундай ярамас одамлар билан қўшни бўлмасликка ҳаракат қил.
• Ўз кучинг орқасидан нон топиб егил, текинхўрликка ўрганма.
• Олийжаноб, мард одамлар билан суҳбатдош бўлсанг, яхшилик билан ном чиқарасан.
• Мақтанчоқ ва эзма одамлардан хазар кил!

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарзандингизга кўчада бегона шахслар билан мулоқатга чиқмасликни ўргатинг.

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


БОЛА ТАРБИЯСИ

• Қилган хатоларига қарши сабрли бўлинг;
• Ёмон сўзлар гапирса, кулманг;
• Уни айбламанг ва айбини ҳаммага айтманг;
• Ҳеч қачон ёлғон гапирманг;
• Қилган ишини мақтанг ва мукофотлантиринг;
• Кўп эркалатинг ва бағрингизга олинг;
• Яқин дўст каби суҳбатлашинг. Ёш бола деманг ва маслаҳатли гапларни ҳам гаплашинг;
• Сиздан қўрқмасин ва сизга ишонсин.

УНУТМАНГ, ҚУШ УЯСИДА КЎРГАНИНИ ҚИЛАДИ!

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
👉 @HIDOYATLAR


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Сешанба тонги муборак бўлсин Кун давомида Сизга омад ва хуш кайфият ҳамроҳ бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугунги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин, Азизлар!

Аллох қалбингиздан қувонч ва меҳр-оқибатни аритмасин! Рўзғорингизга барака, халол ризқ, ўзингизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, Ўзи ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Сиз ва яқинларингизни  Аллоҳ  ўзи доим паноҳида асрасин.

Бугуннинг яхшиликлари Сизга хамроҳ  бўлсин, қадирдон.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.