Сариосиё туманидаги “Вочах” қишлоғи аҳолиси учун муқобил энергия манбалари ўрнатилиш имкониятлари ўрганилади
Куни кеча “UzA.uz” сайтида журналист Анора Содиқованинг “Ўзбекистонда электр етиб бормаган, “солярка” тутатиб 19 аср шароитида яшаётган қишлоқ топилди” сарлавҳали танқидий мақоласи эълон қилинди. Унда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги “Вочах” қишлоғи фуқаролари узоқ йиллардан буён электр энергияси ҳамда бошқа коммунал хизматларсиз яшаб келаётганлиги маълум қилинган.
Энергетика вазирлиги ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан мазкур ҳолат ўрганилди ҳамда қуйдагиларни маълум қилади.
Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, “Ўзбекистон” ҚФЙ, Пахтакор маҳалласи “Вочах” қишлоғи туман марказидан 75-80 км узоқликдаги тоғли ҳудудда жойлашган бўлиб, 10 хонадонда 23 хўжалик истиқомат қилади. Мазкур қишлоқ тумандаги электрлаштирилган энг чекка қишлоқ “Қарш” қишлоғидан 12 км узоқликда жойлашганлиги сабабли электр тармоғини тортишнинг техник имкони йўқ. Шу сабабли қишлоқ аҳолисининг мурожаатлари юзасидан “Сурхондарё ҲЭТК” АЖ томонидан ушбу қишлоқни электрлаштириш учун муқобил электр энергияси ўрнатиш бўйича вилоят ҳокимлигига таклифлар киритилган.
Ўз навбатида мазкур танқидий мақолага эътибор қаратган Энергетика вазирлиги томонидан юртимизда қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш орқали ҳам истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш йўлга қўйилиши муносабати билан “Вочах” қишлоғи аҳолиси учун муқобил энергия манбаларини ўрнатиш ва шу орқали қишлоқ аҳолисини барқарор ҳамда ишончли электр энергияси билан таъминлаш имкониятлари ўрганиб чиқилаётганлигини маълум қиламиз.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати