Кибрнинг тури ҳам уч хилдир. Булар:
1. Аллоҳ таолога кибр қилиш.
Бу энг ёмон кибрдир. Бу ҳолат Фиръавн ва Намруднинг кибрига ўхшаш бўлиб, Аллоҳ таолога банда бўлишдан ўзини олиб қочишдир. Фиръавн қавмига нидо қилиб, “Мен сизларнинг энг улуғ раббингизман”, деган эди (Нозиот сураси, 24-оят).
Фиръавн Аллоҳга банда эканини тан олмади, ўзини илоҳ деб эълон қилди, кибру ҳавога берилди. Унинг оқибати денгизда ғарқ бўлиш билан тугади.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кибр қилиш.
Бу ҳолат Макка кофирларига ўхшаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўйсунишдан жоҳиллик ва саркашлик ила кибр қилишдан иборат.
Мушриклар ва кофирларнинг пайғамбарларга имон келтирмасликларига анбиёларнинг оддий инсон боласи эканлари, худди бошқа одамлар каби еб-ичиб, бозорларда юришлари сабаб қилиб келтирилганди. Гўё пайғамбар бу ишларни қилмаслиги керакдек. Аслида Аллоҳ таоло инсониятни тўғри йўлга бошлаш учун одамлар ичидан энг пок инсонларни пайғамбарлик учун танлади.
3. Бандаларга кибр қилиш.
Бу ўзини бошқалардан устун қўйиб, ўзгаларга ҳақорат назари билан қарашдан иборат. Одамлар бир-бирига кибр қилишларига илм, ибодат, насал-насаб, ҳусн, бойлик, мартаба ва шу кабилар сабаб бўлади.
•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир . (Роҳман - 60)
Бошқаларга ҳам еҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади •┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
Каналимизга обуна бўлинг!
•┈┈┈┈┈••✦☆❀☆✦••┈┈┈┈┈•
@hazratnavoi_uz | @shayxim