207-ФАТВО
Шукр саждаси хусусида мужтаҳидларимиз ихтилоф қилишган. Яъни, бирор неъматга эришганда, фарзанд ёки набира кўрганда, йўқолган нарсаси топилганда, дардига шифо топганда, кутган кишиси сафардан соғ-саломат қайтганда, бирор ташвишидан фориғ бўлганда ва ҳоказо хурсандчилик соатларида Аллоҳга шукрона қилиш мақсадида битта сажда қилишни Абу Ҳанифа (р.ҳ.) кераксиз, деб санаганлар. Аммо Абу Юсуф билан Имом Муҳаммад (р.ҳ.) уни савобли ишлардан деб ҳисоблаганлар. Уламолар шунга фатво беришган.
«Оламгирия», «Татархония»,
«ас-Сирожул-ваҳҳож».
208-ФАТВО
Намозни тик турган ҳолда адо этишга ожизлик қилган киши ўтириб ўқиши мумкин. Ожизлик деганда, тик турса, ўзига бирор зарар етадиган ёки касали зўрайишидан, ёхуд тузалиши кечикишидан қўрқадиган, турса боши айланадиган беморлар тушунилади. Аммо тик туришида хиёл машаққат юзага келадиган бўлса, узр ҳисобланмайди. Шунинг учун бир озгина тик туришга қодир бўлса ҳам, намозни тик ҳолда бошлаб, руку пайтигача тоқат қила олмаса, хоҳлаган вақтида ўтириб, намозни давом эттириши мумкин.
«Оламгирия», «Кофий»,
«Хулоса».
209-ФАТВО
Бирор нарсага суяниб ёки ҳассага таяниб тик туриши мумкин бўлган тақдирда ҳам, намозни ўтириб ўқиши жоиз эмас. Албатта, тик ҳолда ўқиши керак бўлади.
«Оламгирия», «Табйин».
210-ФАТВО
Узр билан намозни ўтириб ўқийдиган одам ўзига қулай бўладиган ҳолатда ўтириши мумкин. Агар деворга ёки бирор инсонга суяниб ўтиришга эҳтиёж сезса, суяниб ўтириши лозим. Аммо ётиб олиши мумкин эмас.
«Оламгирия», «Захира»,
«Табйин».
211-ФАТВО
Тик туриш, руку ва сажда қилишга қодир бўлмаган киши намозни ўтирган ҳолида имо-ишора билан ўқийди. Рукудан кўра сажда ишоратида бошини пастроқ эгади. Агар руку билан саждада боши бир хил эгилса, дуруст бўлмайди.
«Оламгирия», «Қозихон»,
«ал-Баҳрур-роиқ».
УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi