Ҳақиқат онлайн

@haqiqatonline Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Каналда мамлакат ва Тошкент вилояти ижтимоий-сиёсий-адабий ҳаётига оид хабар ва янгиликлар, муҳим тадбирлар, қизиқарли маълумотлар ҳамда таҳлилга бой мақолалар бериб борилади.
Мурожаат ва таклифлар: @Xurshida_xonim
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
07.02.2019 13:47
4 Nov, 19:48 (7 kun oldin)
​​Мақсад таълимми ёки мижоз пулини шилишми?

Тушунаман, анти реклама ҳам - реклама. Лекин "ёрилмасам", туролмадим. Дарвоқе, энг аввало шахсий фикримни билдирадиган бўлсам, очиғи бу "Cambridge" ўқув курси – "бир тийинга қиммат"лигини айтган бўлардим. Ҳозир изоҳлайман.
Яхши биласиз, олий ўқув юртларига кириш учун хорижий тил зарур. Каминанинг ҳам қизи – мактаб битирувчиси. Шу боис, мактабда олаётган билимига қўшимча равишда тил ўргансин, деган маънода репетитор ёки таълим курсини суриштирганимда, уйга яқинроқ, деб шу ўқув курсини тавсия қилишди.

Сентябрь ойининг охири эди, шекилли. Шу даргоҳнинг ўзи тавсия қилган сайтга кириб, қизимнинг билим даражаси баҳоланди. Хуллас, рўйхатга киритилди. Бошланишининг бу қадар енгил кўчганига, боз устига яқин кунларда қўнғироқ қилишларини айтиб, берган ваъдаларига хурсанд бўлиб, “Бизга ҳам хорижнинг тутуми, ниҳоят, кириб келибди-да”, дея ўзимизча ғурурланиб ҳам қўйдик. Эрта суюнган эканмиз...

Не боислигини билмадим-у, гуруҳ ўлгур очилмади-очилмади. Октябрь ойида, ҳафтада бир бор албатта қўнғироқ қиламан ёки бирров кириб суриштираман, денг. Ўтаётган ҳар бир кун – қизим учун бекор кетаётганини ўйлаб, сиқиламан. Ўзимча, “Бу замонда репетитор ёки курс қаҳатмиди?”, дея ёзғириб ҳам қўяман. Лекин шунча кетган вақтимга яраша “Қирқига чидаган, қирқ бирини кутай”, дея кута-кута ноябрь ҳам келди. Чунки ҳар гал ҳар турфа баҳоналарни қалаштирган, телефонда чулдираётган қизгиналар алдашмаса керак, дея ўйладим-да. Лекин улар мени ишонтиришдан, камина ишонишдан чарчамадик. Бир гал – гуруҳ тўлиқ тўлмаган бўлади, бир гал – ёлланма муаллим билан келиша олмаган бўлишади, бошқа бир гал – ҳисоб-китоб аниқ бўлиши учун – кейинги ойни кутаётган бўлишади.

Ниҳоят, тоқатим тоқ бўлганини, ўзи бу даргоҳда тутуриқ борми-йўқми, дея, асабийлашганимни айтсам, “Фалон куни келинг” дейишди. Хурсанд бўлиб, қизимни олдимга солиб борсам, у ерда ҳеч қандай янги гуруҳ очилмаган бўлиб чиқди. Истасам, уйимдан анча наридаги бошқа филиалга боришимизни, ўша ерга, боз устига кечки соатлардаги курсга қатнашимиз мумкинлигини айтишди. Эрталаб мен билан гаплашганда, бутунлай бошқа гапни айтувдинглар-ку, десам, ўша гаплашган қизгинанинг ўзини топа олишмади. Хуллас, русчасига айтганда, “Шарашкиной контора”...

Менинг ҳам, асосийси, менга мўлтираб боққан қизимнинг ҳам кўнгли қолди, совуб кетди. Боламни ишонтириб, унинг олдида “ер бўлдим”. Ҳали ўқиш бошланмасиданоқ ишнинг бош-кети топилмаса, бирор кас тайинли бир изоҳ беролмаса, унинг берадиган таълимини ҳам тасаввур қилиб кўрдим...

Жамиятда шунча муаммо турганида, нега шу ўқув курсига ёпишиб олдинг, деманг, азизлар. Биринчидан, унга текин эмас, отнинг калласидек пул тўлаб ўқийсиз. Иккинчидан, бунақа асаббузарлиг-у, диққатбозликдан сўнг, бу каби курсларнинг асосий мақсади – зўр бериб реклама қилинганидек, билим бериш эмас, не қилиб бўлса ҳам мижознинг пулини мўлроқ олиш, деган хулосага келасан. Ва ниҳоят, ўзи шундоқ ҳам олий ўқув юртларига кириш – йилдан-йилга муаммо бўлиб кетаётган бир паллада, бу каби – йўқ жойдан пайдо бўладиган “ҳожатбарорлар”га алданманг, демоқчи эдим.
Яна буларнинг – ўзига хорижнинг номдор-нуфузли ўқув юртлари номини берволиб, пештоқига уларнинг байроғини қўйганига ўласанми...

Комилжон Шамсиддинов,
журналист.

https://t.me/joinchat/AAAAAE9X2QN2UKMXqdQ8Ww