Ҳақиқат онлайн

@haqiqatonline Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Каналда мамлакат ва Тошкент вилояти ижтимоий-сиёсий-адабий ҳаётига оид хабар ва янгиликлар, муҳим тадбирлар, қизиқарли маълумотлар ҳамда таҳлилга бой мақолалар бериб борилади.
Мурожаат ва таклифлар: @Xurshida_xonim
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
07.02.2019 13:47
27 Oct, 18:59 (17 kun oldin)
#Расмий

Чиноз ва Қуйи Чирчиқ тумани пахтакорларига!

Қадрли
дўстлар, азиз бободеҳқонлар!

Бугун Сизлар 2019 йил ҳосили бўйича белгиланган шартномавий режани ортиғи билан бажариб, улкан хирмон уйдингиз. Сизларнинг бу ютуғингиз, ҳеч шубҳасиз, юксак даражадаги мардлик ва жасорат намунасидир. Айни шу кунларда ҳам пахта терими вилоят бўйича қизғин давом этаётган бир пайтда бу ютуқ бошқа туманлардаги пахтакорларимизга, фермер ва агрокластер раҳбарларига янада кўтаринкилик бағишлади, кучига куч, ғайратига ғайрат қўшди.

Азиз сафдошларим!

Камина меҳнат фаолиятим давомида Қуйи Чирчиқ туманида ҳам, Чиноз туманида ҳам раҳбар вазифасида ишлаганман. Ҳудуддаги ҳақиқий аҳволни, ҳар бир даланинг пасту баландини яхши биламан. Шу маънода, бугун чинозлик азамат деҳқоннинг, Қуйи Чирчиқнинг заҳкаш даласидан катта хирмон кўтарган меҳнаткашларнинг эл-юрт, Ватан олдида юзи ёруғ, тили узун бўлиб тургани замирида нақадар улкан меҳнат, машаққат ётганини чуқур ҳис этаман.

Эрта баҳордан бошланган агротехник тадбирларни ўз вақтида бажарганингиз, қишнинг чилласида ҳам, ёзнинг саратонида ҳам ерга ишлов, экинга меҳр беришдан бир нафас тўхтамаганингиз туфайли ҳам мана шундай юқори натижага эришилди. Фурсатдан фойдаланиб, аввало, Сиз – мард ва меҳнатсевар деҳқонларга чуқур миннатдорлик билдиришни жоиз кўраман.

Ўзингизга маълумки, муҳтарам Юртбошимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида етилиб қолган муаммоларни тизимли ҳал этиш бўйича кўрсатмалари асосида соҳада янгича бошқарув тизими жорий этилди. Шахсан давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий йилда вилоятимизда агрокластерларга катта ишонч билдирилди. Ҳар икки туман меҳнаткашлари томонидан эришилган ютуқларнинг бош манбаи, шак-шубҳасиз, агрокластер жамоасининг чуқур илмий асосланган ҳолда ғўза парваришини амалга оширгани, десак тўғри бўлади.

Фурсатдан фойдаланиб айтиш жоизки, биз бундан кейин ҳам агрокластер жамоаси билан фаол ҳамкорликда ишлашни давом эттирамиз. Етиштирилган ҳосилни тозалаш, қайта ишлаш, тайёр ёки ярим тайёр маҳсулотга айлантириш бўйича катта ҳажмли ишлар ҳали олдинда – ана шу ҳал қилувчи, машаққатли ва шарафли ишларда уларга муваффақият тилайман.

Шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбари, вилоят ИИББ бошлиғи Тоҳир Ариповнинг алоҳида хизматлари ётганини ҳаммангиз яхши тушунасиз, албатта. Тоҳир Арипов барча муҳим ташкилий ишларга бош-қош бўлди, деҳқон, фермер ва агрокластер раҳбарлари, ҳудуд мутасаддилари билан сидқидилдан енг шимариб астойдил меҳнат қилди. Шу боисдан ҳам бугунги ютуқларда унинг салмоқли ҳиссаси борлигини ҳаммамиз яхши биламиз ва қадрлаймиз.

Ўз навбатида, Чиноз ва Қуйи Чирчиқ тумани мутасаддилари ҳам қўлни қўлга бериб, етилган ҳосилни нест-нобуд қилмай етиштириб олишда алоҳида жонбозлик кўрсатганларини эътироф этишни истардим. Биз бу жараёнда фидокорона хизмат қилган сафдошларимизни муносиб тақдирлашни режалаштириб турибмиз.

Сўзим якунида қўшимча қилиб айтмоқчиманки, ҳали далада мўл ҳосил чаппар уриб очилиб турибди. Биргина Қуйи Чирчиқ туманида ҳали биринчи терим бошланмаган 600 гектар майдон бор. Галдаги вазифамиз йил бўйи барчамизнинг бир куч бўлиб зўр меҳнат қилганимиз натижасида етилган бўлиқ ҳосилни ёғингарчиликка қолдирмай, умумхирмонга қўшишдир. Мен қатъий ишонаманки, мана шу вазифани амалга оширишда ҳам Сизлар алоҳида жонбозлик кўрсатасизлар.

Бугунги зафар билан яна бир бор чин қалбдан, самимий қутлар эканман, барчангизга соғлик-саломатлик, хонадонингизга файзу барака тилайман.

Чуқур ҳурмат билан

Рустам Холматов,
Тошкент вилояти ҳокими в.б.

https://t.me/ToshkentViloyatiHokimligi