Ҳақиқат онлайн

@haqiqatonline Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Каналда мамлакат ва Тошкент вилояти ижтимоий-сиёсий-адабий ҳаётига оид хабар ва янгиликлар, муҳим тадбирлар, қизиқарли маълумотлар ҳамда таҳлилга бой мақолалар бериб борилади.
Мурожаат ва таклифлар: @Xurshida_xonim
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
07.02.2019 13:47
25 Oct, 09:15 (21 kun oldin)
​​“Бош вазир кубоги”да ғалати ҳолат кузатилди⚽

Эшитгандирсиз, шу кунларда “Бунёдкор” футбол академиясининг машғулот майдонларида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида футбол бўйича “Бош вазир кубоги” мусобақалари ўтказилмоқда.

Ана шу беллашувда ғалати ҳолат рўй бергани ҳақида каналимиз кузатувчиларидан бири маълум қилди.
Унинг айтишича, 22 октябрь куни Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида кечиши керак бўлган ўйин ўтказилмабди.

Сабаби нима экан, денг. Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ўйин белгиланган вақтда майдонга ўз ходимларидан фақат икки нафарини бошлаб келган, қолган ўйинчиларининг эса қаерда ишлаши номаълум эмиш. Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоаси аьзоларининг фикрича, улар катта эҳтимол билан профессионал футболга алоқаси бўлган шахслардир.

Қизиқда, «кабинетда ўтиравермай, майдонга келиб футбол ўйнанглар, югуринглар, соғлиқларинг ҳам яхши бўлади», деб шундай катта мусобақа ташкил қилинсаю, креслода ўтирадиганлар яна майдонга келиб, “запас”дан жой олса, уларнинг ўрнига профессионаллар ўйнаса. Қани бу ерда мантиқ? Агар шундай бўладиган бўлса, унда шунча ҳакамни овора қилиб, майдонни банд қилиб, маблағ сарфлаб, мусобақа ташкил этиш керакмиди?

Мусобақа учун масъул бўлган Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги нега бу ҳолатга жим қараб турибди?
“Бош вазир кубоги” энди ташкил қилинди. Ҳали атак-чечак қилиб улгурмаган мусобақада бундай “ўйин” қилиш иштирокчиларнинг ҳафсаласига путур етказмасмикин?...
🤨
👊 1
😡 2
👎 2
😁