Ҳақиқат онлайн – Haqiqat online

@haqiqatonline Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетасининг телеграм каналида:
🌀 хабар ва янгиликлар,
🌀қизиқарли маълумотлар,
🌀таҳлилга бой мақолалар бериб борилади.
Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун: @mobilmuxbir_bot
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
07.02.2019 13:47
24 Oct 2019, 07:44 (403 kun oldin)
platforma.uz'dan repost
Бошшшланди...

Давлат божхона қўмитаси жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларида товарлар олиб кирилиши тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди. https://regulation.gov.uz/uz/document/9406 да қолдирилаётган изоҳларга эътибор берсангиз, аксарияти салбий. Албатта, бу ҳозирча лойиҳа эканини инобатга олсак, ташаббускорлар ана шундай эътирозли фикрлар, таклифларга аҳамият қаратиб, лойиҳани такомиллаштиришар. Лекин биз бошқа бир жиҳатга диққатингизни қаратмоқчимиз. Қарор лойиҳасининг «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ» деган жойидан бошқа ҳаммаси РУС ТИЛИда(!!!) берилган (Билмадик, сайтнинг бирор бурчагига «тиқиб» қўйилмаган бўлса, ҳар ҳолда биз ўзбекча матнни тополмадик). Ана холоооос! Журналистлар кўп қўллайдиган ибора билан айтганда, юртимизда ҳали тил байрами шукуҳи кезиб юрган бир пайтда бу нимаси бўлди энди? Барака топгурлар, катта залдаги минбардан туриб, куюниб айтилган шунча гаплар дарров эсингиздан чиқдими? Ёки бу қулоғингиздан кириб, у қулоғингиздан «учиб» кетдими? «Биз лойиҳани олдинроқ тайёрлаб қўйгандик-да» деб ўзингизни оқларсиз эҳтимол. Лекин куни кеча тил байрамини нишонладик ахир! Шунча гаплар бўлди, тилимизни улуғлайлик, дейиляпти, сал бўлсаям виждонингиз қийналмайдими? «Келинглар, ўзимиздан бошлайлик» деб қарор лойиҳасини дарров ЎЗБЕК ТИЛИга ўгириб, кейин муҳокамага қўйсанглар бўлмасмиди? Нима қийинми шу?!
Шубҳасизки, ўзингиздаги тадбирлар режаси бўйича сизлар ҳам тил байрамига бағишлаб анжуманлар, учрашувлар, яна нималардир ўтказгандирсизлар. Тилимиз ҳақида чиройли гаплардан гапиргандирсизлар. Аммо ҳаммаси, аввало, ДИЛДА, ЮРАКДА бўлиши керак. Ватанини, тилини яхши кўрадиган, уни онаси каби ҳурмат қиладиган одам ана ўшандай тадбирларда чиройли гапирмасин майли, амалда кўрсатиб қўйсин. Расмий ҳужжатларни ўзбекча тайёрлаш, юритиш ҳам шунга киради.
Такрор ва такрор айтиш мумкинки, барчамиз ўзимиздан, бугундан бошламасак, айтилган гаплар гаплигича қолаверади. Нима дедингиз?!.