Ҳақиқат онлайн – Haqiqat online

@haqiqatonline Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетасининг телеграм каналида:
🌀 хабар ва янгиликлар,
🌀қизиқарли маълумотлар,
🌀таҳлилга бой мақолалар бериб борилади.
Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун: @mobilmuxbir_bot
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
07.02.2019 13:47
22 Oct 2019, 12:42 (399 kun oldin)
​​«Олмалиқ КМК» АЖнинг 70 йиллиги тантаналари: Нима? Қачон? Қаерда?

2019 йил 24 октябрь куни “Олмалиқ КМК” АЖнинг 70 йиллиги тантаналари кенг нишонланади.
Шу куни соат 10.00да байрам тадбири меҳмонлари комбинат тарих музейига ташриф буюришлари мумкин бўлади.
Соат 11.00да эса “Металлург” МС қутлуғ айём муносабати билан тантанали йиғилиш ўтказилади. Ушбу йиғилишида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати вакиллари ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Тантанали йиғилишда комбинатнинг бир гуруҳ фаол ишчи-ходимларига ҳукумат мукофотлари ҳам топширилади.

Соат 15.00да “Олтин олма” ҳиёбони ҳамда “Дельфин” аква парки атрофида комбинат корхоналарида томонидан тайёрланган ишлаб чиқариш жараёнини акс эттирувчи экспонатлар, моделлар ва макетлар кўргазмаси ташкил этилади.

Комбинат 70 йиллиги учун тайёрланган махсус дошқозонда Ўзбекистон ошпазлар уюшмасининг моҳир ошпазлари томонидан 5 тонналик ош дамланади. Миллий таомимиз бўлган ош комбинат меҳнат аҳлига, Олмалиқ шаҳри аҳолисига, тадбир меҳмонларига ҳамда Болалар уйларига тарқатилади.

Соат 17.00да эса ОКМК спорт мажмуасида ўзбек эстрада юлдузлари иштирокида катта байрам концерти ўтказилади. Байрам тадбири соат 19.00да мушакбозлик билан якунланади.
ОКМК ахборот хизмати.