Ҳақиқат онлайн

@haqiqatonline Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Каналда мамлакат ва Тошкент вилояти ижтимоий-сиёсий-адабий ҳаётига оид хабар ва янгиликлар, муҳим тадбирлар, қизиқарли маълумотлар ҳамда таҳлилга бой мақолалар бериб борилади.
Мурожаат ва таклифлар: @Xurshida_xonim
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
07.02.2019 13:47
22 Oct, 12:30 (21 kun oldin)
«Олмалиқ КМК» АЖнинг 70 йиллиги тантаналари: Нима? Қачон? Қаерда?

2019 йил 24 октябрь куни “Олмалиқ КМК” АЖнинг 70 йиллиги тантаналари кенг нишонланади.
Шу куни соат 10.00да байрам тадбири меҳмонлари комбинат тарих музейига ташриф буюришлари мумкин бўлади.
Соат 11.00да эса “Металлург” МС қутлуғ айём муносабати билан тантанали йиғилиш ўтказилади. Ушбу йиғилишида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати вакиллари ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Тантанали йиғилишда комбинатнинг бир гуруҳ фаол ишчи-ходимларига ҳукумат мукофотлари ҳам топширилади.

Соат 15.00да “Олтин олма” ҳиёбони ҳамда “Дельфин” аква парки атрофида комбинат корхоналарида томонидан тайёрланган ишлаб чиқариш жараёнини акс эттирувчи экспонатлар, моделлар ва макетлар кўргазмаси ташкил этилади.

Комбинат 70 йиллиги учун тайёрланган махсус дошқозонда Ўзбекистон ошпазлар уюшмасининг моҳир ошпазлари томонидан 5 тонналик ош дамланади. Миллий таомимиз бўлган ош комбинат меҳнат аҳлига, Олмалиқ шаҳри аҳолисига, тадбир меҳмонларига ҳамда Болалар уйларига тарқатилади.

Соат 17.00да эса ОКМК спорт мажмуасида ўзбек эстрада юлдузлари иштирокида катта байрам концерти ўтказилади. Байрам тадбири соат 19.00да мушакбозлик билан якунланади.
ОКМК ахборот хизмати.