Ҳақиқат онлайн

@haqiqatonline Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Каналда мамлакат ва Тошкент вилояти ижтимоий-сиёсий-адабий ҳаётига оид хабар ва янгиликлар, муҳим тадбирлар, қизиқарли маълумотлар ҳамда таҳлилга бой мақолалар бериб борилади.
Мурожаат ва таклифлар: @Xurshida_xonim
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
07.02.2019 13:47
18 Oct, 10:24 (26 kun oldin)
​​Khan Academy Oʻzbek — биринчи онлайн таълим платформаси ишга туширилди

Бугун Тошкентдаги INHA университети конференциялар залида «Давлат тили тўғрисида»ги қонун қабул қилинган сана арафасида Khan Academy Oʻzbek — биринчи онлайн таълим платформасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир давомида яратувчилар таълим тизимида янги саҳифалар очувчи ва таълимга янгича ёндашишга чорловчи мукаммал контентни намойиш қилишди. Очилиш маросими спикерлари тадбирга келган меҳмонларга платформа ҳақида намойишларни кўрсатишди ва жамоада қандай вазифаларни бажариши ва Khan Academy Oʻzbek режаларини амалга оширишда нима туртки бўлганлиги ҳақида сўзлаб беришди.

Khan Academy Oʻzbek — бу ўзбек тилидаги илк онлайн таълим мактаби. Унга 2006 йилда америкалик Салмон Хон томонидан асос солинган. Бепул мустақил таълим олиш бўйича дунёдаги энг катта платформалардан бири - Khan Academy - бир гуруҳ фидойи юртдошларимиз томонидан ўзбек тилига таржима қилинмоқда. Бу жуда катта фойдали, савобли ҳамда машаққатли иш.

Математика, физика, кимё, биология, иқтисодиёт, инглиз тили грамматикаси, тиббиёт, астрономия, молия, тарих каби фанлар бўйича 10 мингдан зиёд видеодарслар ва 100 мингдан ортиқ мавзулаштирилган интерактив машқларни жамлаган жуда катта қамровли платформа бўлиб, ҳар ким ўзи истаган тилда, қулай вақт ва жойда керакли фан бўйича билимларни олиши мумкин.

Khan Academy контенти бугунги кунда 36 та тилга таржима қилинган бўлиб, ундан 190 дан ортиқ давлатда 63 миллионга яқин одам фойдаланади. Энг аҳамиятлиси, платформадан фойдаланиш мутлақо бепул.

www.xanakademiyasi.uz орқали ёшларимиз онлайн видеодарсларни кўриб, ўз билимларини оширишлари мумкин.

Khan Academy ўзбекча платформасини ишга тушириш ва таржима қилиш учун шу кунга қадар дунёнинг турли нуқталаридан бўлган 800 га яқин донорлар ёрдамида жами 200 минг АҚШ доллари йиғилди.
👍 1
👎