Ҳақиқат онлайн

@haqiqatonline Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Каналда мамлакат ва Тошкент вилояти ижтимоий-сиёсий-адабий ҳаётига оид хабар ва янгиликлар, муҳим тадбирлар, қизиқарли маълумотлар ҳамда таҳлилга бой мақолалар бериб борилади.
Мурожаат ва таклифлар: @Xurshida_xonim
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
07.02.2019 13:47
15 Oct, 11:27 (29 kun oldin)
​​Зангиотада маймун боласини Ўзбекистондан ноқонуний олиб чиқишга уринган шахслар қўлга олинди 

Тошкент вилояти божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонун бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ноодатий божхона қонун бузилиш ҳолати ўз вақтида фош этилди.

Тадбир давомида Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи давлат чегараси яқинида турган Spark русумли автомашина божхоначилар эътиборини тортди ва автоулов ҳамда унинг ичида ўтирган фуқаролар Ф.У. ва Ж.С.лар белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Натижада автомашина салонида ноёб орангутан турига мансуб маймун боласи борлиги маълум бўлди.

«Шунингдек, фуқаро У.Ф. божхоначиларни пайқаши биланоқ уддабуронлик билан машина ёнига улоқтирган тамаки қутиси ҳам текширилди.

Текширув жараёнида тамаки қутисида 0,36 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Фуқаро Ж.С.га тегишли сумкада эса 4 дона турли дори воситалари борлиги ҳам маълум бўлди», — дейилади хабарда.

Қонунбузардан олинган маймун боласи Тошкент ҳайвонот боғига топширилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

http://t.me/haqiqatonline