Ҳақиқат онлайн

@haqiqatonline Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Каналда мамлакат ва Тошкент вилояти ижтимоий-сиёсий-адабий ҳаётига оид хабар ва янгиликлар, муҳим тадбирлар, қизиқарли маълумотлар ҳамда таҳлилга бой мақолалар бериб борилади.
Мурожаат ва таклифлар: @Xurshida_xonim
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
07.02.2019 13:47
14 Oct, 12:33 (28 kun oldin)
#Расмий

Тошкент вилоятининг яна тўртта ҳудудида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш пункти очилди

Шу пайтгача бундай бўлим вилоятнинг 8 та ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Фуқароларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, Ангрен, Бекобод, Нурафшон шаҳри ва Бўстонлиқ туманида ҳам хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш (маълумотларни йиғиш) пункти иш бошлади ва барча зарур техник восита, қурилма билан таъминланди.

Айни пайтда қуйидаги жойларда чет элга чиқиш паспортларини расмийлаштириш ишлари олиб борилаяпти:

1. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими биносида
- Қибрай тумани аҳолисига;

2. Чирчиқ шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими биносида
- Чирчиқ шаҳри аҳолисига;

3. Янгийўл шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими биносида
- Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани аҳолисига;

4. Охангарон тумани ИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими биносида
- Оҳангарон тумани, Оҳангарон шаҳри ва Олмалиқ шаҳри аҳолисига;

5. Бўка туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими биносида
- Бўка ва Оққўрғон туманлари аҳолисига;

6. Зангиота тумани ИИБ МваФРБда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими биносида
- Зангиота ва Тошкент туманлари аҳолисига;

7. Юқори Чирчиқ тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими биносида
- Юқори Чирчиқ ва Паркент тумани аҳолисига;

8. Чиноз тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими биносида
- Чиноз ва Қуйи Чирчиқ тумани аҳолисига;

9. Нурафшон шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими биносида
- Ўрта Чирчиқ, Пискент туманлари ва Нурафшон шаҳри аҳолисига;

10. Бекобод шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими биносида
- Бекобод шаҳри ва Бекобод тумани аҳолисига;

11. Ангрен шаҳар ИИБ биносида
- Ангрен шаҳри аҳолисига;

12. Бўстонлиқ тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими биносида
- Бўстонлиқ тумани аҳолисига;

Маълумот учун: Жорий йил охиригача вилоятнинг барча шаҳар-туманидаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида хорижга чиқиш паспортини олиш учун маълумотларни йиғиш пунктлари очилади.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи жахон уруши қатнашчилари, уларга тенглаштирилган фуқаролар, хомиладор аёллар, ёш болалар ва ногиронлиги бўлган фуқароларга навбатсиз хизмат кўрсатилади.

Мазкур хизмат дам олиш кунларисиз амалга оширилади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.me/ToshkentViloyatiHokimligi