Ҳақиқат онлайн

@haqiqatonline Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Каналда мамлакат ва Тошкент вилояти ижтимоий-сиёсий-адабий ҳаётига оид хабар ва янгиликлар, муҳим тадбирлар, қизиқарли маълумотлар ҳамда таҳлилга бой мақолалар бериб борилади.
Мурожаат ва таклифлар: @Xurshida_xonim
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
07.02.2019 13:47
13 Oct, 06:39 (31 kun oldin)
​​Касалликни сабабига қараб шифо топамиз.

Ҳаракат қилмасдан мазза қилиб ётсангиз, сизни машаққатли ҳаракат ва спорт даволайди.

Маззали таъомларни меъёридан ортиқ танаввул қилиб юрган бўлсангиз, сизни тамсиз таъомлардан истеъмол қилиш ва очлик даволайди.

Уч маҳал оқ ун билан пиширилган нондан тўйиб ётган бўлсангиз, шу нарсалардан буткул истеъмол қилмаслик сизни даволайди.

Сув ичмаслик ёки сув ўрнида бошқа ичимликларни ичиб юриш доимий одатингиз бўлса, сизни сув ичиш даволайди.

Тоза ҳаводан нафас олмасдан яшаб юрган бўлсангиз, сизни тоза ҳаво даволайди. (Шаҳарларда, саҳар тонгни ҳавоси тоза)

Умуман пиёда юрмасдан яшасангиз, сизни пиёда юриш даволайди.

Доим салқин ҳавода яшаб, умуман терламасангиз, сизни иссиқ ҳамомда терлаш даволайди.

Сабзавот ва кўкатларни умуман ёқтирмасдан, емасдан юрсангиз, шу махсулотларни ейишни доимий овқатланиш рационига киритиш сизни даволайди.

Доим ёғли гўшт билан қорин тўйғизишни одатлаб олиб муаммога дуч келган бўлсангиз, энди сиз гўшт емасдан фақат донакли махсулотлар ва товуқ шўрва ичиб ўзингизни даволай оласиз.

Умрингиз давомида бирон хил турдаги доривор, зиравор, гиёҳларни истеъмол қилмасдан яшаб юрган бўлсангиз, сизни айнан шу турдаги махсулотлар даволайди.

Сизга тил гапириш учун, оғиз бўшлиғи бақириш учун берилган, гоҳида камгап ва оҳиста яшашга одатланган одамларни бақириш ва гапириш ҳам даволайди.

Кўзингизни ён атрофга қайириб қарашга эринсангиз, кўзингиз нури паст бўлса, сизни кўзингизни кўз машқлари даволайди.

Умуман кулмасдан, фақат ғам қайғу билан яшаб юрган бўлсангиз, сизни кулгу ва яхши кайфият даволайди.

Барчангизни яхши кайфият ҳеч қачон тарк этмасин, касал бўлманг, касаллик бошингизга келса аввал сабабини аниқлаб шунга қарши курашиб шифо топишга ҳаракат қилинг.

Ҳурмат билан Рашид Усмонов.

http://t.me/haqiqatonline