Ҳақиқат онлайн

@haqiqatonline Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Каналда мамлакат ва Тошкент вилояти ижтимоий-сиёсий-адабий ҳаётига оид хабар ва янгиликлар, муҳим тадбирлар, қизиқарли маълумотлар ҳамда таҳлилга бой мақолалар бериб борилади.
Мурожаат ва таклифлар: @Xurshida_xonim
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
07.02.2019 13:47
9 Oct, 15:37 (35 kun oldin)
ҲОЛВАНИ ҲОКИМ ЕЙДИ, КАЛТАКНИ ЕТИМ

...Уч ярим ёшлар атрофидаги ўғилчамни боғчадан олиб қайтарканман, йўл-йўлакай қандайдир ширинликни олиб беришимни сўраб ҳарҳаша қила бошлади. Айтишича, боғчадаги бир боланинг қўлида шунақасини кўрибди. Бола эмасми, егиси келаётган нарсанинг нималигини тушунтириб бера олмади. Ёш болага бировнинг қўлидаги егулик тотли туюлиши табиий. Боламнинг кўнгли ўксимасин деб, яқин атрофдаги барча дўконларга кириб чиқдик. Лекин ўғлим айтган нарсани топа олмадик. Ўша куни фарзандимни аранг ухлатдим. Арзимаган ширинликни топиб бера олмаганимдан ўзимни ёмон кўриб кетдим, очиғи...
Балки отахон набираларининг хархашасига бардош бера олмаганидан бировнинг маккапоясидан жўхори ўғирлашга мажбур бўлгандир. Норасида жигарбандларини хурсанд қилиш учун қилгандир шу ишни. Яхшиям қоплаб олмабди, шу савил қолгурни. Шундай бўлган-да борми, жаноб ҳокимтўра бечора отахонни не кўйга солган бўларди...Ўзбекистон келажаги ёшлар қўлида, болалар эртанги кунимизнинг эгалари дея минбарларда кўкрак керамиз. Лекин уларга бор йўғи тўрттагина жўхорини ҳам раво кўрмаймиз! Бутун бошли келажакка муносабат шуми, ҳурматли ва ҳурматсиз амалдорлар?! Минг афсус...
Attached file