Президентнинг "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1-сон Қарори ижроси бўйича Хоразм вилояти сектор раҳбарлари томонидан идоралараро йиғилиш ўтказилди.
Унда, маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликни жиловлаш бўйича ишлаб чиқилган “йўл харита" ижроси,туман (шаҳар) штаби фаолияти, йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.
Шунингдек, вилоят прокурори М.Ахмедов сўзга чиқиб, ушбу Қарор ижроси бўйича тузилган “йўл харита" ижроси, ишсизлар бандлигини таъминлаш, ёшлар, аёллар билан индивидуал профилактик тадбирлар ўтказиш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Йиғилиш якунида, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида ўзининг муносиб хиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ профилактика инспекторлари ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширилди.
🌐Каналга уланиш👇
https://t.me/haqiqat_yolida_uz📝мурожаат учун:👇
@haqiqat_yolida_bot