Happy Medium dan repost
Баҳсдан мурод
Мақсади фақат баҳслашиш бўлган одам "олманинг тагига олма тушади", деган мақол устида ҳам "олма ҳали мевага кирмаган бўлса-чи", "олманинг ёнида нок бўлса, олманинг тагига нок ҳам тушиши мумкин-ку", деб баҳслашаверади. Ҳатто мақолнинг асл маъносини тушуниб турган бўлса ҳам.
Бундайлар билан фикр алмашишда унинг асл мақсадини тушуниб олиш муҳим. Мақсади мавзунинг моҳиятини англаш бўлса, фикр алмашиш мумкин. Агар мақсади фақат баҳсда ғолиб бўлиш бўлса, "табриклайман, баҳсда ғолиб бўлдингиз", деб, тезда хайрлашиб қўя қолган маъқул.
@happiestmedium