Badoeus-Sanoe


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


«Сен рози бўлгунингча, сенга розилик бўлсин».

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Боғдоднинг ҳанафий қозиларидан, аллома Шиҳобиддин Саййид Маҳмуд Алусий Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳи (1854-санада вафот этганлар) ўзларининг 30 жузлик машҳур «Руҳул маъоний» тафсирларини кечқурунлари ёзган эканлар.

Баъзи уламолар ҳам мазкур асарни фақат кечалари ўқиб чиқишган экан.

©Имом Алусий «Руҳул маъоний»нинг 1-жуз, 4-саҳифасида шундай дейдилар:

«Кечалари уйқусизликдан пешонам китоб саҳифаларига қандай ёпишиб қолишини кўрсанг эди (менга раҳминг келарди). Тенгдошларим ўйин-кулгуга шўнғиганида, мен шам тополмаган кечаларим ой ёруғида дарс қилардим».


Тили қалбига эргашган, гапиришдан олдин аввал ўйлаб, фойдали гапларни гапирадиган ёки сукут сақлайдиган киши ақлли одамдир.

Жоҳилнинг қалби тилига эргашади, чунки у ўйлашдан олдин гапиради, гапнинг фойдасини ўйламайди.


© Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ.


Mubaşşir Ahmad dan repost
"Ўлимимдан икки ой ўтиб ўғлим уйланди.
Олти ой ўтиб, қизим туғилган кунини нишонлади.
Бир йил кечиб хотиним бошқага турмушга чиқиб кетди.
Лекин вафотимга ўн йил бўляпти-ки, онам ҳали-ҳануз йиғлайди".

@MubashshirAhmad


Бўйдоқ салафи солиҳларнинг дуоси

Тобеъинлардан ибн Ҳусайн роҳимаҳуллоҳ шундай дуо қиларди:

«Аллоҳим, мени қараганимда хурсанд қиладиган, буюрганимда итоат қиладиган, йўқлигимда қайғурадиган аёл билан ризқлантир».

© Имом Қуртубий, «Баҳжатул мажолис»


«Инсонга дунё ва охиратида энг кўп фойда келтирувчи амал — бу Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламга саловат айтишдир».

© Имом Саховий, «ал-Қовлул бадийъ»


Ўзликни англаш жараёни худди пиёзга ўхшайди. Унинг қатлари кўп ва уни қанча тозаласанг, шунча йиғлагинг келаверади.

©
Бепарволикнинг нозик санъати


Одатда гина-адоватга сабаб бўладиган 10 нарса:

1. Қариндошчилик
2. Қўшничилик
3. Қарз
4. Қудачилик
5. Шерикчилик
6. Мерос
7. Ҳазил
8. Муомала (инсоний муносабатлар)
9. Ҳасад
10. Қимор

© Тарж: Абдуллоҳ Раҳим


Ошиқларнинг сабри сабр эмас, чорасизликдир.

© Мустафо Содиқ Рофеъий


Mubaşşir Ahmad dan repost
Энг гўзал ва покиза муҳаббат..

Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳо ва Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ораларидаги энг гўзал ва покиза муҳаббат..

Бу муҳаббат Оиша розияллоҳу анҳонинг Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган ва у зотнинг эса онамизга бўлган муҳаббатларидир.

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Тунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша, мени холи қолдиринг, бу тун Раббимга ибодат қилай», дедилар.

Мен жавоб қилдим: «Қасамки, мен сизнинг ёнингизда бўлишни севаман ва яна сизни севинтирадиган ишларни ҳам севаман!».

@Mubashshirahmad


Инсонлар илмга таом ва шаробдан ҳам кўра кўпроқ муҳтождирлар. Чунки кишининг таом ва шаробга эҳтиёжи бир кунда бир-икки марта бўлса, илмга эҳтиёжи олган нафаслари миқдоричадир.

© Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ


Ақлини ишлатган одам ақллидир. Бошқаларнинг ҳам ақлини ишлатган одам ундан-да ақллироқдир.

© Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳу


Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман.

Хадиси шариф


Ким гул тутишга одатланса, унинг ҳиди қўлида ўрнашиб қолади. Модомики яхшилик қилар экансан, унинг асари сенда кўриниб туради. Яхшилик қил, яхшилардан бўл.




Ҳаётдаги шиорим: Инсон мени танигани учун пушаймон бўлмасин.

© Закий Муборак


Сени, сенда бўлмаган сифат ва фазилатлар билан мақтовчидан узоқ бўл..


«Ким бошқаларга ўргатса, ўзи икки марта ўрганган бўлади».

© Тарж: Абдуллоҳ Раҳим


Нима синдирсанг ҳам кўнгилни синдирма. Чунки инсон учун энг оғири, ўз синиқларини ўзи териб олишидир...


Чин аралаш ҳазил

Турмуш қуриш арафасидаги қизларга эслатма!

Олти тоифа йигитлар билан турмуш қурманг:

- Шаммома: шахсийдан ёзадиган.
- Уммома: онасининг эркатойи
- Каслона: онасига ёрдам қилмайдиган.
- Саввора: молтабиат бўлган.
- Тиктока: тикток ишлатадиган.
- Инстока: инстаграмдан чиқмайдиган.

© Абдуллоҳ Раҳим



324 0 3 10 10
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.