ХАМД жоме масжиди


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Мурожаат учун: @HamdMasjidi_murojaatuchunbot
Инстаграм саҳифамиз:
https://www.instagram.com/hamd_masjidi/
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти Тошкент тумани
"ҲАМД" жоме масжидининг телеграм канали
@hamd_masjidi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Таҳоратда оёғини ювмоқлик қандай комил бажарилади ?
So‘rovnoma
  •   Оёқлар тўпиғлари билан уч маротаба ювилади
  •   Оёқлар устики қисми ювилади уч маротаба
  •   Оёқлар бир марта ювилади
  •   Билмайман
117 ta ovoz


Субҳаналлоҳ жумласи қандай таржима қилинади?
So‘rovnoma
  •   Аллоҳ пок
  •   Аллоҳ буюк
  •   Аллоҳ меҳрибон
118 ta ovoz


#mutolaa
🌙 Ғафлатда қолманг! Бароат кечаси яқинлашмоқда...

Ғафлатда қолманг! Бароат кечаси: ризқлар тақсимланади, қисматлар белгиланади, гуноҳлар мағфират этилади
 
Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 13 февраль пайшанба кунидан 14 февраль жумага ўтар кечасига тўғри келмоқда, иншаАЛЛОҲ.

 
Бароат сўзи қандай маънони англатади?
“Бароат” сўзи араб тилида “озод бўлиш”, “нажот топиш” деган маъноларни англатади. Бу кечанинг бундай номланишига сабаб, унда Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ила беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар.
 
Бароат кечаси қандай кеча?
Онамиз Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан: “Эй Оиша бу кеча қандай кеча эканини биласизми?” деб сўрадилар. Мен: “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ азза ва жалла бу кеча бандаларига раҳмат назари билан қарайди ва мағфират сўровчиларни мағфират этади, раҳм сўровчиларга раҳм қилади, дилларида мусулмонларга нисбатан гина, адоват сақловчи кишиларни қандай бўлса, шундай ҳолатда қўйиб қўяди”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
 
Бароат кечасида нималар содир бўлади?
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу кечада (шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида) нималар бўлишини биласизми?” дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳо: “Ё Аллоҳнинг Расули, бу кечада нималар бўлади?” дедилар.
У зот алайҳиссалом: “У кечада Одам болаларининг бу йилда туғиладиганлари ва бу йилда вафот этадиганлари ёзилади ва у кечада уларнинг амаллари кўтарилиб, ризқлари нозил бўлади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти)...

📚БАТАФСИЛ

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🤲 Намозда қўллар қаергача кўтарилади?

    📃 Бир ҳадис шарҳи: Банда динига етказадиган энг катта зарар

    🇺🇿 Ватанни севмоқ иймондандир

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


СЕЗИЛМАЙДИГАН ЖАЗОДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Бир киши Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб деди:
- Менинг эшитишимча, ҳар бир қилинган гуноҳнинг жазоси бор. Мен Аллоҳга кўп марталаб гуноҳлар қилдим, аммо У мени жазоламади-ку?!
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ деди:
- Болам! Аллоҳ сени бир неча бор жазолаган, аммо сен билмагансан:
1. У сендан муножот қилиш ҳаловатини тортиб олмадими?
2. Бир неча кунлар ўтсада Қуръонни Аллоҳ учун очиб ўқимадинг. Бу жазо эмасми?
3. Бир қанча кечалар ўтсада таҳажжудга турмадинг. Бу жазо эмасми?
4. Аллоҳ сени зикридан тўсиб қўймадими?
5. Сени молни, обрўни ва шуҳратни яхши кўрадиган қилиб қўймадими?
6. Қалбингга тоатни оғир бўлиб қолганини сезмаяпсанми?
7. Ғийбат, чақимчилик ва ёлғон гапириш сенга осон бўлиб қолмадими?
8. Аллоҳ сенга охиратни унуттириб, энг катта ғамингни дунё қилиб қўймадими?
9. Рамазон, шавволнинг олти куни, зулҳижжанинг ўн куни каби савоб мавсумлари келганида сен уларни ғанимат билмадинг-ку! Шу жазо эмасми?


КЎНГИЛ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

https://t.me/hamd_masjidi


​​ЗАМ СУРАДАН АВВАЛ "БИСМИЛЛАҲ" АЙТИШ НАМОЗНИ БУЗАДИМИ?
#намоз

❓1553-CАВОЛ: Мен 15-20 йилдан бери намозимда зам сурадан аввал "бисмиллаҳ"ни айтар эдим. Айтилмаслигини яқинда билдим. Дугоналарим намозларим бузилганини, қайтадан ўқишим кераклигини айтишмоқда. Ҳақиқатан шундайми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зам сурадан аввал "бисмиллаҳ"ни айтиш билан намоз бузилмайди. Тўғри, кўпчилик уламоларнинг фатволарига кўра Фотиҳа билан зам сура ўртасида “бисмиллаҳ” айтилмайди. Лекин барча уламолар зам сурадан аввал “бисмиллаҳ” айтиб қўйса, намоз бузилмаслиги ва макруҳ ҳам бўлмаслигида якдил фикрдалар.
Демак, бундай ҳолатда намозни қайта ўқиш шарт бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

https://t.me/hamd_masjidi


ТУГАНМАС МЕРОС

Бир оилада яшаётган ака-ука, опа-сингилларнинг гўзал тарбияси уларнинг давомчилари бўлмиш - ўз зурриётларида ҳам намоён бўлиши билан белгиланади. Зотан, аждодлардан авлодларга қоладиган меросларнинг аълоси, бу - ўзаро аҳиллик, бир-бирларига беғараз дўстлик, меҳр-оқибатли бўлиш каби инсонийлик фазилатларидир...

МОҲИЯТГА НАЗАР:
Ойнинг ўзи эмас, балки тарқатаётган зиёси нафис, ҳайратланарли бўлганидек, қобил фарзанднинг хулқ-атвори уни янада ширинтой, севимли, ақлли қилиб кўрсатади...

МУАТТАР ҲИД:
Одобли фарзанд - муаттар гул каби. Уни ҳидлаганинг сайин ҳидлагинг, бу неъматдан баҳра олганинг сайин баҳра олгинг келаверади, келаверади...

ОТА-ОНА НАЗАРИ ХОСИЯТИ:
Юзингдаги нур - бу ота-онангнинг сенга назари туфайлидир;Одамларга қилган яхшиликларинг учун улар сени мақташяпти - ота-онанг ибрати ҳосиласи;

• Фарзандлар камолини кўраяпсан - ота-онангнинг Яратганга илтижолари ижобати;
• ... Умуман, борсан, тириксан, бу ҳам ул муборак зотларнинг дуоси баракотидандир...

«Фарзанднома» китобидан.


https://t.me/hamd_masjidi


Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
“ Одамлар сенинг 99 яхшилигингни яшириб бир маротаба хато қилсанг ўшанигина гапирадилар”
Улар аслида ўзларига жабр қилаётганларини ва охиратларини харобага айлантираётганларини ва энг асосийси гапираётган одамга савобларини бериб унинг хатоларини бўйинларига олаётганларини билмайдилар!

“ ҲАМД” жоме масжид имом хатиби Абдусамад домла Жўрақулов

https://t.me/hamd_masjidi


#Ҳикмат_вақти

Аллоҳим! Гуноҳларим кўпайди, уларни кечир.
Айбларим кўриниб қолди, уларни яшир. Қалбимдаги қайғу оғирлашди, уни арит. Нафс Сенинг йўлинг томон қадам ташлади, уни ҳидоят қил!

КЎНГИЛ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

https://t.me/hamd_masjidi


ҲАДИС:

“Кимнинг ризқи кенг , умри узоқ бўлиши хурсанд этса силаи раҳм қилсин ( қариндошлар билан яхши муомалада бўлиб, борди келди қилиб турсин) дидилар ҲАБИБИМИЗ МУҲАММАД алайҳиссалом!

( Имом Бухорий ривоятлари)

Кўнгил яқинларингизга ҳам улашинг!

https://t.me/hamd_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#кун_ояти

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا.

"Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг".
(Аҳзоб сураси, 56-оят).

Тафсир: (Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саловот айтишининг маъноси у зотга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўрсатиши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади).

КЎНГИЛ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!


https://t.me/hamd_masjidi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

اللَّهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةِ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لَا شَرِيْكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ.

“Аллоҳумма маа асбаҳа бии мин ниъмати фаминка ваҳдака лаа шарийка лака фалакал-ҳамду валакаш-шукру”.


Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен билан тонг оттирган неъматлар Сендандир. Сен яккаю ягонасан. Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд бўлсин. Сенга шукр бўлсин”.

❄️Янги тонг муборак❄️

https://t.me/hamd_masjidi


БУНИ ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ

БАРОАТ КЕЧАСИ

Бароат кечаси Шаъбон ойининг 15, яъни 2025 йилнинг 13 февралидан 14 февралига ўтар кечасига тўғри келади.

Шаъбон ойида рўза тутиш учун энг афзал дамлар яқинлашмоқда. Бароат кечасини ҳам ғафлатда ўтказиб юборманг!  Нимаики сўрайдиган нарсангиз бўлса, айнан шу кечада Аллоҳдан сўранг. Чунки бу кечада Аллоҳ таоло: "Сўрайдиган бормиБераман!" дейди.

ҚАЧОН РЎЗА ТУТАМИЗ?

1️⃣ 12 февраль 2025 йил = 13 шаъбон 1446 ҳижрий йил

2️⃣ 13 февраль 2025 йил = 14 шаъбон 1446 ҳижрий йил

3️⃣ 14 февраль 2025 йил =
15 шаъбон 1446 ҳижрий йил

РЎЗАГА ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛАМИЗ?

Саҳарлик нияти:
"Шаъбон ойининг нафл рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳу Акбар".
(Қазо ният қилса ҳам бўлади.)

Ифторлик нияти:
"Эй Аллоҳим, ушбу рўзамни фақат Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим, Сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни авф қилувчи Аллоҳ, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират айлагин ҳамда ёрлақагин".


КЎНГИЛ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

https://t.me/hamd_masjidi


#shabon_oyi #roza #vaqtlar
🌙 ШАЪБОН ОЙИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

🕌 3 кунлик рўза - 1 йиллик рўзанинг савобига тенг

📿 Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа бирон ойда шаъбондагидек кўп рўза тутмас эдилар. Зотан, у зот алайҳиссалом шаъбоннинг ҳаммасида рўза тутардилар".


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши :
"Пайғамбаримиз алайҳиссалом йилнинг ҳеч бир ойида Шаъбондагидек кўп рўза тутмас эдилар" дедилар.
(Имом Муслим)

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Шаъбон ойида кўп  рўза тутардилар аммо ойнинг иккинчи ярмидан сўнг рўзани тўхтатар эдилар.

Душанба ва пайшанба куни рўза тутадиган кишилар, рўзаларида давом этаверадилар.
Рамазон ойидан бир кун олдинги кунни "Шак" куни дейилади. Ушбу кунда рўзадор бўлиш мумкин эмас, қайтарилган. Лекин нафл рўзаларни вазифа сифатида тутаётганлар бундан истиснодирлар!

КЎНГИЛ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

https://t.me/hamd_masjidi


#kun_hadis
👥 Ҳар бир одам боласи хато қи­лув­чидир...

☝️ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилин­ган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир одам боласи хато қи­лув­чидир. Хатокорларнинг энг яхшиси тавба қилувчилардир”, деганлар (Имом Терми­зий ривояти).


#tavba #odam

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    🔍 Тавбангизда 6 шарт борми?

    👀 Мўмин лоқайд бўлмайди

    🖋 Мавлоно Румий маърифати

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Ота қизнинг ҳаётида такрорланмас кишидир. Унинг ўрнини бирор киши боса олмайди, на ака-ука ва на эр, ҳатто фарзанд ҳам.
Умрнинг совуқ тунларида ота омонлик соҳилидир.

Айман Ёғий

https://t.me/hamd_masjidi


#kun_hikmati
🟢 ИЛМ УСТУНСИЗ УЙЛАРНИ БУНЁД ҚИЛАР...

Илм устунсиз уйларни бунёд қилар,
Жаҳолат эса иззат ва шараф биноларин вайрон этар.


#ilm #ustun #uy #bunyod

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ёшларимизга миллатпарварлик ва ватанпарварликни ўргатайлик!

Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ТАЪЛИМ-ТАРБИЯЛИ ЁШЛАР ЖАМИЯТ ТАЯНЧИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.