Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидаги миллий уйғониш ва миллий ғоя ҳозиргидан кўра анча кучли, мазмунли ва юксак бўлган:
1. Эрк ва мустақиллик учун чанқоқлик жуда кучли, миллат эса саводли ва савияли эди. Собиқ иттифоқ мустабид ва зулмат эканини кўпчилик тушунган бўлган. Ҳозир руспарастлик ва мустақилликдан безиш анча сезиларли.
2. Тил, Орол муаммоси, мустақил яшаш орзуси ва очиқ дунёнинг жилваси каби анчайин кучли ғоялвр бўлган. Ҳозир мазкур оҳанграболар ўз куч ва қувватини йўқотган ёки сўндирилган. Мусаффо ғоялар хиралаштирилган ё обрўсизлантирилган.
3. Кучли шахсиятлар ва кучли жамият бўлган. Халқнинг виждони - Ёзувчилар уюшмаси йўналтирувчи, забардаст диний олимлар эргашилувчи, миллий ва демократик ҳаракатлар эса янги, обрўсизлантирилмаган ва иштиёқли бўлган. Ҳатто санъат ҳам эркка чорлаган. Биргина Дадахон Ҳасановнинг "Нега йиғламайсан, она Туркистон" қўшиғи миллатга қанчалар мотивация берган. Ҳозир шулардан бирортаси қолмаган ёки қолдирилмаган.
4. Миллатнинг руҳи, орзу-умидлари ҳозир анча синган. У тушкун, хорғин ва энг асосийси савиясиз. Кўпроқ тўдани англатади. Пароканда ва ҳайрон.
Шу маънода олдинги тўлқинни миллий уйғониш даври дейилса, ҳозиргисини эса миллий мудраш-ғафлат ё таназзул даври деса ҳам бўлади.
Кўп жиҳатларни ва батасил ёзсам бўлади. Шунчаки эриндим ва энди бефойда.Фақат бир нарса қолди. Касаллигимиз ташхисини тўғри қўйиш, ўзликни (тўғрироғи унинг таназзул ва инқирозини) англаш ва буни тан олиш. Шунда умумий тавба даври бошланади ва яна қайта уйғониш мумкин.
17.01.2023 й.@MubashshirAhmad