Ибн Саммок раҳимаҳуллоҳ деди: “Тўсатдан келувчи ўлим сакароти (мастлиги) ва ҳасратидан огоҳ бўлинг, ғафлатда қолманг. Унинг ҳеч бир васф қилувчи баён қилиб васф этолмас, у онда (ўлим келганда) сиз йўлиқадиган ва сиз кўрадиган ҳолни таърифлашга қодир бўлолмас”,
дедилар.“Тафсири ибни Ражаб”дан.
« Ўлим соатида гуноҳлар, маъсият ва шаҳватлар шайтон хорлаганидек соҳибини хорлаб ташлайди. Энди у инсонда хорлик ва заиф иймон жам бўлиб, натижада у ёмон хотима билан ўлим топади».
Ибн Касирнинг “Бидоя ван ниҳоя” асаридан.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Лаззатларни кесувчи (ўлим)ни кўпроқ эсланглар», дедилар».
Термизий ва Насоий ривоят қилганлар.
Имом Қуртубий Даққоқдан нақл қилади: “Ким ўлимни кўп зикр қилса, уч нарса билан икром қилинади: “Тавбани тезлаштириш, қалб қаноати ва ибодатларда ғайрат”. Кимки ўлимни ёд этишни унутса, уч нарса билан иқобга тутилади: “Тавбани кечиктириш, кифоя қиларли ризққа рози бўлмаслик ва ибодатларда дангасалик”.@arabicuz