Икки дунё ораси хаёлга кетиб қолсам,
Жавобин кимса билмас саволга кетиб қолсам,
Ҳали ўлгим йўқ эди, уволга кетиб қолсам,
Ортимдан ким кулару, йиғлар борми ёронлар?!
Хайр дедим, хайрсиз кунлар битирди жонни,
Қуласа қуласинеей, тутармидим осмонни?!
Бошим дор оғочида, тортинглар тез арқонни,
Ё кўксимни тешгани тиғлар борми ёронлар?!
Бир авлиё бўлсайди, этагини ушласам,
Бир тоғ бўлса чиқсаму унгиридан тушмасам,
Кўними йўқ кўнгилни, ҳайратларда хушласам,
Шу кўнгилни эккани боғлар борми ёронлар?!
Кеча қаро алвасти, қоним сўриб тўймайди,
Руҳим қушнинг шаклинда шамол билан ўйнайди,
Ёди тутар куну тун унутарга қўймайди,
Телбалигим кўтаргай соғлар борми ёронлар?!
Бўса олдим ўйланиб майсаларнинг лабидан,
Ёр изладим ҳай ё ҳуу, ҳудди ўзим кабидан,
Тошга айланди кўнглим, ёр билганнинг зарбидан,
Кўнглимнинг ойида ҳам доғлар борми ёронлар?!
Саволлар бисёр бўлди, мен савол бўлсам керак,
Жимгина сўнган вулқон, ё шамол бўлсам керак,
Кетса кетсин ё Худо, мен эсам, ўлсам керак,
Битта шоир ўлди деб йиғлар борми ёронлар?!
@Мирзоҳид Ботиров
07. 01. 2025
Гўзал ёзғичлар
https://t.me/joinchat/AAAAAFX-cD3IFksPJ9DBUQ