Ermanov Farhod - Эрманов Фарход dan repost
Шавкат Мирзиёев: Президентга ёлғон гапириш - Ватанга хиёнат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида Хоразм вилояти ва туманлар ҳокимлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, тадбиркорлар, зиёлилар иштирокида йиғилиш ўтказмоқда.
- Халқимиз ҳаётини янада яхшилашга йўналтирилган ислоҳотларимизни одамлар билан мулоқот ва маслаҳат асосида ишлаб чиқяпмиз. Хоразмга ҳам жойларда аҳолини қандай муаммолар ташвишга солаётгани ҳақида суҳбатлашгани келдим. Шунинг учун менга кўпроқ масала қўйсаларингиз натижа бўлади. Биз ёлғон, баландпарвоз гапириб шу аҳволга келдик. Президентга ёлғон гапириш - Ватанга хиёнат, - деди Шавкат Мирзиёев.
Вилоятнинг ривожланиш даражаси орқада қолаётгани кўрсатиб ўтилди. Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот республика кўрсаткичидан 1,5 баробар, саноат маҳсулоти ва хизмат кўрсатиш ҳажми бўйича эса 2 баробар паст. Ҳудудда 58 минг оила камбағаллик бўсағасида кун кечирмоқда. Шундан 856 таси ўта ночор аҳволда.