Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Соғ эмас бизникилар. Ўзи бутунлай йўқолиб кетиш арафасида турган қорақулоқни понт учун боқишади. Ошна-оғайнилар уни кўриб “Ўўўў!” дейиши учун. Бечора хайвон. Экологлар зоопаркка топширибди.

⬇️ Guliston xabarlari
👉 t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ


💐Таваллуд кун

Бугун Сирдарё вилояти Экология бошқармаси матбуот котиби Хуршида Юсуфжонованинг таваллуд кунлари. Сана муносабати билан каналимиз ижодкорлари номидан чин кўнгилдан табриклаймиз. Ишингизга ривож, меҳнат фаолиятингизда ютуқлар бардавомлиги, оилангиз бахтига саломат бўлишингизни тилаб қоламиз!

⬇️ Guliston xabarlari
👉 t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿🫡 Миллий гвардия!

⬇️ Guliston xabarlari
👉 t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ


Суд фаолиятининг рақамлашишига оид 7 та янгилик
 
Президент Шавкат Мирзиёев 27 февраль куни суд тизимини рақамлаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда суд тизимини рақамлаштириш борасида муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан:

- Судга ариза бериш, ҳужжатларни кузатиш каби 14 та хизмат рақамлашган;

- 2024 йил 1 ноябрдан суд ҳужжатлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилди.

- “Рақамли суд” концепцияси амалга оширилади, Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилади;

- Низосиз ишлар (масалан, коммунал қарздорлик) тегишли идораларга ўтказилади;

- Судлар ахборот тизимларини интеграция қилиш, суд муҳокамасини тезлаштириш чоралари кўрилади; 

- Судлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасида электрон маълумот алмашиш йўлга қўйилади;

- Судьялар малакасини, айниқса, ахборот технологиялари бўйича оширишга эътибор қаратилади.
Биргина видеоконференцалоқага этибор берилса, ўтган даврда 60 минг та суд муҳокамаларида видеоконференцалоқа қўлланилган, фуқароларнинг 31 млрд. Сўм маблағлари тежалган. Суд ва ички ишлар органлари видеоконференцалоқа орқали суд мажлиси ўтказилиши ортида 130 млрд. сўм Давлат бюджети пуллари иқтисод қилинди.

Янги ислоҳотлар судларни халқчил, тезкор ва шаффоф қилишга қаратилган.

⬇️ Guliston xabarlari
👉 t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
💐 Байрамингиз муборак азиз опа-сингиллар!

Ободонлаштириш ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди

Жорий йилнинг 1 март куни Гулистон шаҳрида ободонлаштириш бошқармаси ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

⬇️ Guliston xabarlari
👉 t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ


Сайқал маҳалласида аҳоли мурожаатлари тингланди

Жорий йилнинг 1 март куни Гулистон шаҳри ҳокимининг ўринбосари А.Комилов ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Гулистон шаҳри бўлими бошлиғи Л.Аҳмедов томонидан Сайқал маҳалласида аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида маҳалла аҳолисини қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди. Билдирилган мурожаатлар назоратга олиниб, қисқа фурсатларда бартараф этилиши таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, ушбу маҳалла ҳудудида реновация асосида олиб бориладиган бунёдкорлик ишлари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

⬇️ Guliston xabarlari
👉 t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ


#Гулистон_шаҳри

Ободонлаштириш ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди

⬇️ Guliston xabarlari
👉 t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ


Ободонлаштириш ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди

Жорий йилнинг 1 март куни Гулистон шаҳрида ободонлаштириш бошқармаси ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир аввалида бошқарма бошлиғи Абдуқул Атабаев соҳада узоқ йиллар давомида хизмат қилиб, ҳозирда пенсия ёшига етган фахрий ходимларни яқинлашиб келаётган байрам муносабати билан табриклади ва уларга совғалар топширилди.

Шундан сўнг тадбир вилоят мусиқали драма театрида давом этиб, вилоятимизнинг хушовоз хонанда ва созандалари ижросида куй-қўшиқлар янгради.

⬇️ Guliston xabarlari
👉 t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ


ҚАДРДОН МАСКАННИ СОҒИНИБ...

Устозлардан сабоқ олган маскан инсон учун ҳамиша қадрли. Орадан йиллар ўтса-да, ўша даргоҳга қайтгинг, ёшлик онларининг олтин дамларини эслагинг келади.

Собиқ ўқувчи Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қулматов Шерзод Дўстмурадович масканга улкан ҳаяжон ва соғинч билан қадам қўйди.
Арчазорлар оралаб ўтган ораста йўлаклар, кўркам ўқув бинолари, аллақачон кичик кўринаётган парта стуллару устозининг салобати жўшқин хотираларни ёдга солди

Учрашувда халқимизга хос бебаҳо қадриятлар бўй кўрсатди. Ёшларга таълим-тарбия берган, ҳаёт сўқмоқларида тўғри йўл кўрсатган мўътабар устозига иззат-икром кўрсатиб, 100 дона китоб совға қилди

Ғамли табассум аралаш сухбатда Марҳум устозларнинг ибратли ҳаёти хотирланди.

⬇️ Guliston xabarlari
👉 t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Milliy_libos

Бугун тунда келармиш баҳор...

1 март – Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллуд топган кун!

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллудининг 110 йиллигига бағишлаб миллий либосларда тайёрланган шеърий видеоролик.

⬇️ Guliston xabarlari
👉 t.me/GULISTON_XABARLARI_UZ



11 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.