Зокир dan repost
🌿 Аҳоли билан мулоқот: экологик масалаларни биргаликда ҳал қиламиз
Бугун депутатлик назорати доирасида шаҳримиздаги экологик вазиятни ўрганиш мақсадида В.Ҳайдаров МФЙга ташриф буюрдим.
Ташриф давомида ҳудуддаги чиқинди йиғиш пунктларининг ҳолатини батафсил ўргандим. ЧЙП ходимлари билан самарали мулоқот ўтказиб, жорий вазифалар, экологик ҳолат ва чиқиндиларни утилизация қилиш борасидаги долзарб муаммоларни муҳокама қилдик. Мавжуд муаммоларни самарали ҳал этиш йўлларига алоҳида эътибор қаратдик.
Шунингдек, маҳаллий бозорга ташриф буюриб, сотувчилар ва ходимлар билан ҳудуднинг санитар ҳолатини сақлаш муҳимлиги ҳақида профилактик суҳбат ўтказдим. Барчани фуқаролик масъулиятини намоён этишга ва экологик ҳамда санитар-гигиеник меъёрларга риоя этишда фаол иштирок этишга чақирдим.
Биргаликда Чирчиқни янада тоза ва яшил қиламиз! 🌱
Депутат Зокир Халмухамедов