GILOSIM🍒🍒


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Биз билан хаммаси гилос булади😉🍒👈👍
Бизнинг гурух: https://telegram.me/joinchat/EuPkEkRtmGn5MsL-y6ImPQ 👈 КУТАМИЗ🍒

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


🍒🍒🍒🍒🍒🍒

— Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
— Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
— Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
— Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
— Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
— Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
— Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
— Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
©️ Ўткир Ҳошимов

🍒🍒 @gilosim 🍒🍒


🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒

Дамашқдаги бозорлардан бирида икки киши тортишиб қолди. Улардан бири қуролини олиб, рақибига ўқ узди, лекин ўқи хато кетди. Ўша ердаги бир киши бу тортишувни эшитиш учун дўконидан бошини чиқариб, қараб турган эди. Ҳалиги ўқ шу одамнинг бўйнига, умуртқа поғонасига яқин жойга тегиб, уни шол қилиб қўйди...

Орадан бир неча кун ўтиб бозордан ўтиб кетаётган шайх Ротиб Ан-Наблусийни бир киши тўхтатиб, шу воқеа ҳақида савол берди: "Устоз, сиз доим Аллоҳ азза ва жалланинг адолати ҳақида гапирасиз.
Лекин бу одам нима қилган эди? У оддий савдогар, дўконини очиб, оила, бола-чақасига ризқ топишга ҳаракат қилаётганди. Газлама сотарди. Ҳеч қандай айби йўқ. Тортишувни эшитиб, бўйнини чўзиб қараган вақти дайди ўқ келиб бўйнига тегибди. Шол бўлиб қолди. Қани Аллоҳнинг адолати?!"
Шайх Наблусий жавоб берди: "Аллоҳга қасамки, мен Унинг одил эканлигини биламан. Сиз менга ўша киши ҳаётидан ўзингиз билган бир қисминигина айтиб бердингиз.
Эҳтимол унинг ҳаётида сиз ҳам, мен ҳам билмаган бир иш бордир. Мен Аллоҳнинг адолати ҳақ эканлигига ишонаман".

Орадан йигирма кун ўтиб шайх Наблусий Ал-Майдон маҳалласида яшайдиган дўсти билан гаплашиб қолди.
Дўсти унга: "Эй шайх. Бизда ажойиб бир воқеа юз берди. Бир қўшнимиз бўлиб, у вафот этган укасининг етим болаларига васий эди.
Етимларга отасидан 20 минг лира қолганди (ўша пайтда бу бир уйнинг пули эди).
Пулни сақлаб туришга масъул бўлган амаки уни эгаларига, етимларга қайтаришдан бош тортди. Улар Ал-Майдондаги олимлардан бирига шикоят қилишди. Олим у одамни ва укасининг болаларини олдига чақириб, насиҳат қилди, лекин амаки пулни тўлашни истамади.
Шунда ҳалиги олим жиянларга: "Амакингиз пулни бермайман, деяпти. Бу масалани энди қозига кўтариб юрманглар, сизлар амаки-жиян бўлиб тортишиб юришинглар тўғри иш бўлмайди. Аксинча, осмонлару ернинг Робби бўлган Аллоҳга шикоят қилинглар", деб маслаҳат берди.
Бу кечқурун соат саккизда бўлаётган гап эди. Эртаси куни эрталаб соат саккизда амаки дўконидан бошини чиқариб, тортишув бўлаётган жойга қараган ва ўқ тегиб, шол бўлиб қолган..."
Шайх Ротиб Ан-Наблусий айтадилар: "Бу дунёда дайди ўқ, тасодифий иш деган нарсаларнинг ўзи йўқ. Ҳар бир ҳолат Аллоҳнинг ҳикмати ва адли билан, ўз ўрнида юз беради.
Буни тушунган тушунади... Жоҳил жоҳиллигича қолади... Яшаб турган жойимизда, ҳаётимизда нимаики содир бўлмасин, ҳикматли, адолатли Робб томонидан, етук ҳикмат асосида юз бераётганига иймон келтиришимиз лозим. У Зотнинг ҳузурида ҳеч кимга бир мисқол миқдорида ҳам зулм қилинмайди. Банда яхшилик қилган бўлса, яхшилик билан, ёмонлик қилган бўлса, ёмонлик билан мукофот олади.
Аллоҳ Таъоло айтганидек:

“Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўради. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўради”.
Ер юзидаги, одамларнинг адолатини эътиборга олмасак ҳам майли (дунёдаги жазолардан қутулиб қолишимиз мумкиндир, балки).
Лекин осмонлару ернинг эгаси бўлган Зотнинг адолатини унутмайлик!”


@gilosim 🍒🍒🍒🍒🍒


🥑БАХТЛИ ИНСОНЛАРНИНГ 7 ТА МАХФИЙ СИРИ
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
1. Эркинлик сири - атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг.
2. Воқелик сири - бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади.
3. Гўзаллик сири - ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг.
4. Аҳллик сири - ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳм танқид қилаверманг.
5. Севги сири - меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг.
6. Бадавлатлик сири - аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг.
7. Бахт сири - камроқ ўйланг, кўпроқ севиб, шодликлардан баҳра олинг.

@gilosim 🍒🍒🍒🍒🍒


Тўзғиган гуноҳ
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
Бир киши донишманд ҳузурига бориб:
– Мен ғийбат ва чақимчилик қилиб қўйдим. Қилмишимдан пушаймонман, тавба қилмоқчиман. Тавбам қабул бўлиши учун нима қилсам бўлади? – деди.
Донишманд:
– Эртага пар ёстиқ олиб кел, – деди. 
Эртаси куни қўлидаги пар ёстиқни кесиб, патларни тўкишни буюрди. Патлар учиб, ҳар тарафги ёйилиб кетди.  
Донишманд:
– Энди ҳаммасини йиғиб кел, – деди.
Одам ҳайрон бўлди:
– Бунинг сира иложи йўқ, – деди. 
Донишманд:
– Одамларнинг орқасидан гапирганинг ҳам шундай тарқалиб кетди. Шу боис сен ғийбат қилган одамларга яхшилик қил. Илгари хатоларини гапирган бўлсанг, энди яхшиликларидан сўз оч. Олдин хафа қилган бўлсанг, энди севинтир. Шояд, уларни рози қилиб, нажот топсанг, – деди.

@gilosim 🍒🍒🍒🍒🍒🍒


🍒🍒🍒🍒🍒🍒
Усмонийлар даврида қишнинг совуқ кунларининг бирида, бир киши деразадан ташқарини тамоша қилаётиб, сут-қатиқ сотувчининг овозини эшитиб, хотинига:

- Сут-қатиқ олайликми онаси?
- Хамма нарса бор, сут-қатиққа эхтиёжимиз йўқ.
- Бизни эхтиёжимиз бўлмаса, сут-қатиқчининг эхтиёжи бор. Бу совуқда бу кўчадан учинчи бор ўтиши деди.

@gilosim 🍒🍒🍒🍒


🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒

— Ука, "қарз дафтарингиз" борми?
— Бор, ака.
—  Шу дафтарингизда мухтож оилаларнинг қарзларини ҳисоблаб айтсангиз, рамазон ойида шуларнинг қарзларидан озод қилиб қўйсак, дегандик.

Қассоб йигитни юзида аччиқ табассум пайдо бўлдида:
—  Ака келинг, мана қўлимдаги рўйхат, манави акани кўпчилик танийди, тагларида Малибу, ўғиллари фалон жойда ишлайди, қарзларини бир йилдан бери беролмайдилар "бечоралар"
Манави бойваччанинг уйини кўрсангиз нақ қаср дейсиз, бир ярим йил бўлди, бермайди. Қисқаси рўйхатимдагиларни бари шунақа бойваччалар.
— Менга булар керакмас, етим болалари бор ва муҳтож камбағал оилаларнинг рўйхатини беринг, ука.
— Ака, сиз айтган оилалар заруратдан 200-300 грамм гўшт олишса, бир ҳафтага қолмай пулини тўлаб чиқиб кетишади. Уларда амал ва бойлик бўлмасаям ор-номус бор. Қисқаси, дафтаримдан сиз излаган одамни топа олмайсиз, саломат бўлинг...

@gilosim 🍒🍒🍒🍒


🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
Хурматли каналимиз обуначилари 👫
Sizni va Siz orqali oila azolaringiz hamda mehnat jamoangizni 👭👫 Mustaqilligimizning 🍒32🇺🇿 yilligi bilan samimiy tabriklaymiz.
Eng ulug', eng aziz 🎉bayram munosabati bilan sizga tinchlik - osoyishtalik, farovonlik va ishlaringizda muvaffaqiyatlar 💰tilaymiz! Mustaqil Vatanimizning🇺🇿 tinchligi, gullab yashnashi va ravnaqi uchun qilayotgan xizmatlaringizda omad yor bo'lsin...
Deb Gilosim 🍒 kanali jamoasi☺️
🎊🎉🎊🎉🎊🎉🎊🎉🎊


🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
Етти ёшимда отамдан:
— Қачон бизнинг ҳам Майкл Жексонникидай катта уйимиз бўлади? — деб сўрардим. Отам менга қараб:
— Бу амалга ошмайдиган орзу — дерди.

Вақтлар ўтиб мен, ҳатто, унданда катта уйга эга бўлдим, бироқ энди унда отам йўқ эди. Шу пайт:
— Катта уйим бўлмасада, қанийди отам қайтиб келса! — дея орзу қила бошладим.

Пул бу хамма нарса дегани эмас экан...

©️ Криштиану Роналду

Ҳулоса: Вақт ўтиб, ҳашаматли уйлар ҳам соларсан, қимматбаҳо машина ҳам оларсан. Бироқ, ота-онангни топа олмаслигинг мумкин...

@gilosim 🍒🍒


Муносабатингиз...
🍒🍒🍒🍒🍒🍒
Ёлғиз қиз ҳам эмас эди. Катта қиз эди, ортидан яна уч синглиси бор...
Аммаси совчи олиб келди. Куёв бўлмиш келишган йигит экан. Бўйлари баланд, оқ-сариқдан келган. Учрашувга чиқди-ю кўзлари кулиб турган йигитга маҳлиё бўлиб қолди. "Йигитга ёққан бўлай!" Фикру хаёли шу ўйда бўлди. Юраги титраб қарши томондан бўладиган қўнғироқни кутиб ўтирди. Онасининг телефонидан таниш мусиқа овози таралганда юрагининг зарби қулоқларига эшитила бошлади. Кафтларини қизиб кетган юзларига босиб, жон қулоғи билан онасининг суҳбатини эшитмоққа интилди.
—Ё, Худойим! Наҳотки, яна кўрсам ўша йигитни!
Иккинчи учрашувдан сўнг фотиҳа қилиндилар.
Ширингина тўй бўлди!
Зиёли оилага келин бўлди. Онаси уни икки қизнинг сепи билан, бадастир узатди. Неча йилдан бери бозорда ахир. Чет элдан келтирилган чойшаблар сотадиган дўконлари бор. "Супер контракт" тўлаб уни ўқитяпди. Бир она қизига бериши керак бўлган ҳамма нарсани муҳайё қилди...

Аммаси тўйдан олдин жиянига насиҳат қилди.
—Зарина, сен бораётган хонадон ўта маданиятли! Бир гап айтаман, хафа бўлма! Ойинг жуда яхши аёл, меҳнаткаш, аммо кўп такрорлайдиган гаплари менга ёқмайди. Тунов куни кузатдим, келинойимнинг машҳур ибораси сенга ҳам ўтибди. Сингилларингга "Балонинг ўқини ебсан!", —дединг. Ойинг хонадонимизга шу ибора билан кириб келди, акам ҳам йўқ қила олмадилар. Сен тилингдан, умуман, луғатингдан шу сўзни ўчириб юбор, илтимос!
Аммасининг гапидан жаҳли чиқди. Булар ҳеч қачон ойисининг яхшилигини билмайди.
Ҳа, майли, ҳали янги оиламдан раҳматлар олиб келай...

Заринанинг нияти холис эди. Парилардек келин бўлди.Чаққон, дилдор, пазанда. Ўқишини ҳам, уйини ҳам бирдек эплай олди. Онаси ҳам қудаларнинг кўнглини олишни билди. Совға-саломлар, кунора йўқлов тоғоралар...

Турмуш ўртоғи парвона. Икки томон бир-биридан сув ўгириб ичар, ҳамманинг ҳаваси келарди.
Аммо бахтига кўз тегди!
Бир йиллик келинни бир кечада кўч-кўрони билан уйга олиб келиб ташладилар. Нима гаплигини тушунолмай ҳамма лол, ҳамма ҳайрон. Ажрашганлар орасида урф бўлган "куёвнинг нашавандлиги","келиннинг касаллиги" ҳақидаги тахмин ҳам йўқ.
Куёв томон изоҳ беришни истамади. Келиндан садо йўқ.
Охири сиқувга олинган Зарина аммасига ёрилди
—Аммажон куёвингизга "Балонинг ўқини ебсиз!" дегандим. Тўғри, бир марта кечирдилар, унда янги келин эдим, иккинчисида гаплашмай қўйдилар, учинчисида индамай чиқиб, кўчадан юк машина олиб келиб, ҳайдаб юбордилар! —деди, сўнг изиллаб йиғлаб юборди!
—Барибир, тузалмас экансан, дедилар!

Аммаси тилини тишлаб қолди. Қўрққани юз берган эди! Ўшанда акаси ҳам шунақа қаттиқ турганида, эҳтимол, бу ибора қизларининг луғатигача кириб бормаган бўлармиди...

У дугонаси билан гаплашиб кўриш учун телефонини қўлига олди. "Нима бўлганда ҳам битта оилани сақлаб қолиш керак!"

Нима деб ўйлайсиз, қадрдон, йигит келинни кечирармикан? Қаттиқ афсусдалигини сезиб мактуб йўллаган қиз бу тайинсиз, маъносиз, ахмоқона иборани яна ишлатармикан? Умуман,бу оила сақланиб қолармикан?
Шу воқеа бир оиланинг ажрашишига арзийдими?
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒

@gilosim 🍒🍒🍒🍒🍒


Электрик
(бўлган воқеа, 2015 йил)
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
Ховлида кабеллар чирсиллаб, тутади,  ўт чиқиб свет ўчди.  Хотин қўрқиб кетди.  Қўшниси томонга қаради,  уларда свет бор.  Ўтган гал электрик томда қаердадир неполадка бор, замекания бераверади деганиди. Эри тўғрилатмади. Мана яна ўша хол қайтарилди. Кир мошинада кир, духовкада пишириқ бор,  отопления хам ўчди. Эрини уйғотишга кирди. Қараса роса ширин уйқуда. Уйғотгиси келмади. Ўзим чақирақолий деб, секин эрининг телефонини топиб,  электрикнинг рақамини қидириб кўрди. Ахир ўтган гал электрик келганида эри кўз олдида унинг рақамини сақлаб олганиди-да. "Санжар электрик",  "Электрик маҳалла" рақамларини терди, биттаси ўчирилган, иккинчиси жавоб бермади.  "2 Электрик" деган рақамни терди...

Гўшакдан эса:
— Лаббай, жоним, — деган аёл киши овози келди.
 
Тамом. Энди у уйда чироқ ёнмайди.

Биз эса, аёл киши хам электрик бўлиши мумкин-ку деган гумондамиз.
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
Бахриддин Асрор

@gilosim 🍒🍒🍒🍒


ОНА КАДРИ...
🍒🍒🍒🍒🍒
Мен шаҳарда дўконда ишлайман. Бир куни ишдалик пайтимда онам телефон қилдилар.

– Ассалому алайкум Онажон!

– Ва алайкум ассалом, Иқболжон яхшимисан болам? Болаларинг ҳам яхшими, келиним ҳам ишига бориб келяптими?

– Ҳа, раҳмат онажон. Дадам яхшимилар, укам, келин ҳаммалари яхши юришибдими?

– Тузук ҳаммаси яҳши, ўзим ҳам яхшиман болам.

– Ҳа онажон, тинчликми, телефон қилибсиз?!

– Тинчлик болам, сизларни кўргим келдида... Эртага бир келиб кетинглар демоқчийдим...

– Эртага бўлаверсин-чи ойижон, вазиятга қараб кўраман-да...
Майли хайр, ёнимда одам бор эди... Кейинроқ ўзим телефон қиламан...

Телефонни столга қўйишим билан, дўконимга харидор бўлиб кирган, нотаниш киши кўзимга қаради.

Юзлари қандайдир маъюс, хиёл кулганча:

– Онангизмилар? – деб сўради.

– Ҳа онам...

– Улар бошқа жойда яшайдиларми? – яна саволга тутди бояги киши.

– Ҳа улар мендан анча олисда, масофа билан ҳисоблаганда 100 км дан ошиқроқ узоқликда яшайдилар.

– Ҳа-а, шунақами? Демак, 100 км денг... Бир гап айтсам хафа бўлмайсизми?

– Йўқ хафа бўлмайман, ака бемалол, – дедим ҳайрон бўлиб.

– Агар менда шундай имкон бўлганида ука, 100 км экан-ку, 1000 км бўлса ҳам, ҳар кун бориб қайтишга тайёр эдим... Қани мени ҳам Онам ҳаёт бўлсалар, қани энди улар ҳам сизни онангиз каби қўнғироқ қилиб, ёнларига чақириб, кел болам десалар, қани энди уларнинг тиззаларига бошимни қўйиб ухлай ололсам, қани энди онам бошимни силаб дуолар қилсалар ука. Афсуски, буни иложи йўқ! Ҳеч қандай йўл билан уларни қайтара олмайман ука… Онам энди йўқлар!

Сизда эса ҳаёт эканлар. Ука боринг олдиларига, кўнгилларини олинг, хизматларини қилинг, кейин мен каби афсус қилмайсиз. Ота-онангизни ҳаёт эканликлари сиз учун – Бахт!

Нотаниш киши онаси ҳақидаги армонларини гапирар экан ичимдан бир нарса узилгандек бўлди...

Боягина онамга бориш бормаслигим эҳтимол деганим ёдимга тушиб, уялиб кетдим. Беихтиёр яна телефонимни қўлимга олиб, онамни телефон рақамларини тердим...

– Ҳа болам, нима бўлди, бирор гапинг эсингдан чиқиб қолибдими?! – дея, қайта қўнғироқ қилганимга ажабланиб сўрадилар онам.

– Ҳа онажон, эртага Худо хоҳласа албатта борарканмиз, шуни айтиб қўймоқчи эдим.

– Вой Худога шукр!

– Ҳа айтганча, яна ҳар сафаргидек болаларим келаркан деб, эрталабдан бир нарсаларга уннаб юрманг, ҳеч нарса керак эмас, бизга Сиз кераксиз!

Онам билан суҳбатлашарканман, бояги нотаниш кишининг кўзларида икки дона ёш томчилаганини кўрдим.

@gilosim 🍒🍒🍒🍒


Фойда...
🍒🍒🍒🍒
Анвар ярим соатдан бери телефондан бўшамаётган хотинининг гапларига беихтиёр қулоқ сола бошлади
— Ўтган куни Наима шундоқ дилимни оғритди. Нима эмиш, ёмон ишлаётган эмишман. "Эпласангиз ишланг", - дейди. Ўзига айтмасам ҳам ичимда қарғадим. Кеча машинанинг остига кириб кетай дебди.

Гулруҳсорни айтмасанми, асабимга тегишдан бошқа иши йўқ. Дилим оғриди. Қарғишим уриб, бола-чақаси билан "Ковид" бўлиб ётибди.

Кеча ишга келган тирранча борку Ситора, қарасам ўзидан кетяпди. Жойига ўтказиб қўяй десам, "Катталигингизни болаларингизга қиласиз!", —дейди. Кўнглим қолди." Илойим юзинг қора бўлсин! "-деб қарғасам, тунов кунги мажлисда роса пўстагини қоқдилар. Қарғишим уриб, юзи қора бўлди. Ўзи менинг дилимни оғритганлар хор бўлади...

Анварнинг тоқати тоқ бўлди!
—Каромат!-чақирди хотинини.
—Майли, Садоқат, поччанг чақиряпти, кейин гаплашамиз. Телефонни ўчириб югуриб келди.
—Менга қара, сенга бир таклиф бор. Кароматнинг диққат билан тинглаётганини кўриб давом этди.
—Сен Ўзбекистон Қуролли Кучларига ишга киргин,—деди жиддий оҳангда, —шунда мамлакатимизга жуда катта фойда келтирасан.

Хотинининг анқайиб турганини кўриб яна изоҳ берди
— Юртимизга душман ҳужум қилса, ҳеч қандай ядровий қуролларсиз ҳам бемалол ғалаба қозонамиз. Бир қарғаб берсанг бўлди-да, хотин, ҳаммаси қирилиб еетади.

@gilosim 🍒🍒🍒🍒🍒


🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
Ҳаётингизда рўй бераётган ҳамма воқеаларни ҳам бошқара олмайсиз, аммо бу воқеаларга бўлган муносабатингизни бошқаришингиз мумкин. Сизнинг муносабатингиз – сизнинг тақдирингиз!

Анна Фрейд

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@gilosim 🍒🍒🍒🍒


🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
Иброҳим ва Илёсга ҳунарманд оталаридан кичкинагина ҳовли қолди. Ака-уканинг иккови ҳам меҳнаткаш, камсуқум, худди оталари сингари ҳалол, тўғри эди. Аммо нима бўлди-ю, ишхонасидан камомад чиқиб, Иброҳим аканинг бўйнига қўйилди. Иброҳим ака тушунди – кимлардир еган сомсанинг пулини унга тўлаттиришмоқчи. Нима ҳам қила оларди – осмон узоқ, ер қаттиқ. Ишдан бўшаш-ку, майли, аммо камомадни қандай тўлайди? Сотай деса, қўлга кирадиган бойлиги йўқ, хотини тақинчоқларини сотиб бераман дегани билан, унинг пули ҳам ҳеч қанча бўлмайди. Шундай ўйлардан эзилиб ёлғиз ўтирганида: «Ака, уйдамисиз?» дея укаси овоз берди. «Келавер», деган жавобни эшитиб, ичкарига кирди, акасига рўпарама рўпара ўтирди.

– Ака, «участка»га харидор топдим, пули камомадни ёпишингизга бемалол етади.

Иброҳим аканинг капалаги учди – нима деяпти укаси? Ҳовлини сотишса, кўчада қолишади-ку! «Ё ўзи томонни қолдириб, биз томонни сотамиз, деяптими?»

– Эсласангиз, пойдевор қуйилаётганда ўнг томондаги қўшни «айтган пулингизни бераман, ерингизни менга сотинг», деб роса ялинганди. У билан келишиб қўйдим, бугун-эрта пулни берадиган бўлди...

Иброҳим аканинг димоғига нимадир тиқилди. Укаси ҳақида ҳозиргина ўйлаган ўйларига уялиб кетди. Бечора Илёс, неча йил йиғиниб сотиб олган, яқинда Иброҳим ака, ўзи ва ўғиллари билан пойдевор қуйишган «участка»сини гапираётган экан.

– Раҳмат, ука, – дея олди зўрға. – Аммо...

Иброҳим ака бир пас ўйланиб қолди, кейин секингина гап бошлади:

– Бизда-ку иккита қиз, ортиқча уйга эҳтиёжимиз йўқ. Лекин сенга барибир жой керак, олдингда икки ўғилни уйлантириш бор. Майли, участкангни сотамиз. Кейинроқ, Худо берса, ўрнига жой олиб бераман. Агар олиб беролмасам, ўтирган уйимизни бўшатиб, чиқиб кетамиз.

Албатта, Илёс бу гапга кўнмади. Лекин акаси қайсарлик қилиб туриб олгач, ноилож «хўп» деди. Шундай қилиб, камомад тўланди, Иброҳим ака бошқа жойга ишга кирди. Орадан бир неча йил ўтди, ака қизларини узатди. Иккала тўйни ҳам «аввал қарзингни узмайсанми, кейин тўй қилмайсанми?» деган гапни эшитиб қолишдан чўчиб, минг истиҳола билан ўтказди. Бу орада уканинг ҳам ўғиллари бўйига етди. Лекин Иброҳим ака жой олиб беролмади. Илёс ҳовлининг икки хона уй солса бўладиган очиқ жойи¬га пойдевор қуйиш ҳақида маслаҳат солганида, ака уйни бўшатишга ишора деб тушунди. Зотан, бу келишув унинг ўзидан чиққан эди. Иброҳим ака шундан кейин бир жойдан ижарага уй топди. Аммо иддао қилаётгандек кўринмай деб укасига индамади,  ҳамма иш битганда айтганим маъқул, деб ўйлади...

Кичик ўғли Илёсга телефон қилиб: «Дада, тез келинг, амакимлар кўчиб кетишяпти», деганда олдинига ишонмади. Уйга етиб келганида дарвоза олдидаги юк машинасини, акасининг айвонидаги тугун-бўғчаларни кўриб гап нимадалигини тушунди. Кўзида ёш билан уйдан айвонга нарса ташиётган янгасини, ўзи томон хижолатомуз табассум билан келаётган акасини кўриб кўнгли бузилди. Иброҳим аканинг: «Ука», деб бошлаган гапини бўлди:

– Ака, охиратда Худойимга нима деб жавоб бераман?

– Бу нима деганинг? Келишувимизга кўра...

– Келишгандик.?!  Жондек акамга Сенинг розилигинг учун эмас, қарзга пул бергандим, дейманми? Бу ишни кўрганлар оқибат қолмаган экан, силаи раҳм деган гаплар бекор экан, демайдими? Наҳот мени сиздан пул ё жой талаб қилади деб ўйласангиз? Болалагимиз ўтган уйдан сизни чиқариб юбориб, келин тушириш, тўй қилиш татийдими менга, ака?..

Ака-ука янги қуйилган пойдевор устида ерга қараганча ўтиришар, аканинг хотини лаш-лушлар орасида тик турган кўйи кўзёшларини артарди. Илёснинг хотини, уч ўғли эса юк машинасига жойлаб улгурилган нарсаларни бир-бир амакиларининг уйига олиб кира бошлашди...

... Уй битди, ҳовлига келин тушди. Илёс ака саломга чиққан келинига аёли орқали уқтирди: акамни «амаки» эмас, «дада», десин.

@gilosim 🍒🍒


🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
​Қизимнинг мақтов ёрлиғи  ёхуд вақтида англаган хатоим
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
  Қизим эндигина тўрт ёшдан ўтган бўлса-да, феъли жуда оғир эди. Доимо жим юрарди. Сал гапга хафа бўларди. Бирор нарса сўрасангиз, зарда билан жавоб қайтарарди. Тўғри, болалар руҳиятида гоҳида шундай ўзгаришлар ҳам кўзга ташланади. Лекин бу анча кейин-ўсмирлик ёшларида кузатиладиган ҳолат.
Қизимнинг бундай бўлиб қолгани ҳақида узоқ ўйладим. Охири бунинг сабаби ўзим эканлигимни билдим. Мен кўпинча у билан гаплашганимда уни пастга урардим. Унинг ютуқларини эътироф этиш ўрнига, унинг муваффиқиятларига оддий ҳолатдек, ўзи аслида шундай бўлиши ҳам керак-да деган маънода ёндашардим. Айб иш қилиб қўйганда ёки бирор буюрган вазифамни бажара олмаган дамларида хали гўдак бўлишига қарамай  қаттиқ-қаттиқ койиб, уни бир ишни эплолмайдиганга чиқарардим. Кези келганда турмуш ёки ишимдаги ташвишлар туфайли асабим бузилгани учун қизимни уриб ёки ҳақорат қилиб бошқаларнинг аламини ундан олардим.
Ўйлаб қарасам, ҳамма муаммо қизимда эмас, ўзимда экан. Мен ўз бепарволигим сабаб қизимни руҳан синдириб қўйган эканман. Тарбияда йўл қўйган хатоларим учун Аллоҳ таолога тавба қилдим. Аллоҳга шукрки, бу муаммони хали кеч бўлмасидан бартараф этишимга Ўзи тавфиқ берди.
Бир вароқни қўлимга олиб, унга қизимнинг барча фазилатлари, кўзга кўринган, мақтаса арзигулик жиҳатларини ёздим. Масалан, укасини яхши кўриши, меҳрибонлиги, одобли экани, ўртоқларини камситмаслиги, ҳеч кимни ҳақорат қилмаслиги, меҳмондўстлиги, сахийлиги, тартибли экани, озодалиги ва шу каби бошқа жиҳатларини ёзиб чиқдим. Кейин вароқни меҳмонхонамизнинг тўрига кўзга кўринадиган қилиб осиб қўйдим.
Дадаси ишдан қайтганларида қизимни чақириб, вароққа ёзганларимни икковларига ўқиб бердим. Қизимнинг фазилатларини қоғоздан бирма-бир ўқир эканман, шу палладаги унинг хурсандчилигини кўрсангиз эди! У шодлигидан қанот чиқариб учиб кетадигандай эди гўё!
Шундан кейин қизим анча ўзгарди. Албатта ижобий тарафга. Юзидаги доимги тундлик табассумга алмашди. Гапларидаги зарда оҳанги йўқолди.
Шундан кейин қачон уйимизга меҳмон келса, қизим меҳмоннинг қўлидан ушлаб меҳмонхонага олиб кирар ва “Келинг, сизга онам мен ҳақимда ёзганларини кўрсатаман” деб ўз қувончини изҳор қиларди. Мен ҳам Аллоҳнинг фазли ила ўз хатойимни вақтида англаб, уни тузата олганимдан хурсанд эдим.
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг "Фарзанд тарбиясидан 700 та сабоқ" китобидан.
🍒🍒🍒🍒🍒🍒
@gilosim🍒🍒🍒


ҚАРҒИШ
Давоми... 4-қисм
🍒🍒🍒🍒
— Ха, қизим , нега ундай қилдинг. Сарвар уйқусизликдан қизарган кўзларини унга тикди. Юзини отасининг кўкрагига яширган Сурайё миқ этмади. Сарвар қанчалик уринмасин, қизидан гап ололмагач, ишга кеч қолаётганини айтиб, шоша –пиша уйдан чиқиб кетди. Онаси билан ёлғиз қолган Сурайё ундан кўзини олиб қочар экан, дастурхон учини ўйнаганича жим ўтирар эди.
-Оғзингга қатиқ увитганмисан, нимага қочиб кетдинг. Ман билан дадангни ўйладингми. Кечаси билан ухламадик, ер ютгур. Нимага қочдинг деяпман, ифлос. Ўлингга куяй. Қўшнилар олдида шарманда қилдинг-ку, жувонмарг бўлгур.
Сурайё бу сафар юзига, бошига тушаётган калтаклардан хатто ўзини химоя қилишга уринмади ҳам…
Шу воқеадан сўнг хаёли паришон бўлиб қолган Сурайё, тез-тез бир нуқтага тикилганича қотиб қоладиган бўлиб қолди. Бу сафар хам укасини ўйнатгани кўчага олиб чиқиб, уйлари олдида газ қувури учун ковланган чуқур ёнида, унга тўлиб қолган лойқа сувга тикилганича ўтирар эди. Собиржон сувга кесак отиб ўйнар экан, сув юзида сузиб юрган ялтироқ қоғоз унинг диққатини тортди. Ерда ётган чўпни олиб, қогозни тутишга ҳаракат қила бошлади. Сурайё укасининг сувга бехосдан шалоплаб тушаганидан чўчиб тушди.
-Собир, Собир… Қўлингни бер.
Сувда бир кўриниб, бир кўринмай қолаётган укасининг куйлагидан ушлаш учун энгашган эди, нам тупроқ гавдасининг оғирлиги остида уваланиб, ўзи хам сувга қулаб тушди. Совуқ сув баданига наштар мисол санчилди.
-Ёрдам берингла-а-р…
Сурайё жонҳолатда сув юзига қалқиб чиқар экан, Собиржонни сув юзида кўрмади.
— Соби-и-р..
Унинг сўнгги бор қичқириги уфққа бош қўяётган қуёш нурлари билан биргаликда хавога сингиб кетди. Чуқур олдида ёрдамга чақираётган қўшни аёлнинг додлаши-ю, болаларнинг қий-чувигина бир неча сония олдин шу ерда даҳшатли воқеа юз берганидан далолат бериб турарди, холос. Мурғак Собиржон ва қизининг жонсиз гавдаларинини кўрган Тожинисо ақлдан озишига сал қолди. Дам ўғлини, дам қизининг совиб бораётган таналарини қучоқлар экан, бирдан кўзи Сурайёнинг оғзи четидан сизиб, оқиб тушаётган қонга тушди. Худди қизи уйғониб кетадигандек, авайлаб қонни енги билан артди. Кўксидан отилиб чиқаётган фарёдни тўхта олмади.
-Сени қарғамай ман ўлай, сенлар ўлганича мен ўлсам бўлмасмиди?! Худойим мани жонимни олса бўлмасмиди?! Э, Худо… Эрта кўкламнинг илиқ ёмғири томчилай бошлади. Баҳор чечаклари мисол қисқа умр кўрган мурғак қалблар учун осмонам қўшилиб йиғламоқда эди, гуё… 
🍒🍒🍒🍒
Тамом.
🍒🍒🍒🍒
Муаълифдан Аллоҳ рози бўлсин!!!
🍒🍒🍒🍒
@gilosim
🍒🍒🍒🍒


ISHCHIUZ 🕵️👩‍🔧 dan repost
​​🔰Хурматли Хамшаҳарлар! Сизларга малакали 20 йил стажга эга "Адвокат" хизматларини таклиф қиламиз!!! Хар қандай юридик саволлар бўлса жавоб берамиз!!!
💵Хизматларимиз пулли!!!
◾️Саволларингизга Телефон ёки телеграмм орқали жавоб олиш 30.000 сўм.
Офисга келиб савол жавоб қилиш 50.000 сўм.
✔️Мархамат бемалол мурожаат қилишингиз мумкин.
◾️ Манзил:Фарғона шахар.
▶️ @AdvokaturaFergana
📞 +998903030069

#Фарғона #2888
Эълон берувчилар учун:
📬 
@ALOQA_MARKAZI
Канал
ларимиз ↩️
Ла
ббай хизмат
Фарғона иш
| Қўқон иш
Тошкент иш  | Резюме


🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
Сизни фасллар келинчаги бўлмиш бахор айёми 🌸 8-март халқаро хотин қизлар байрами билан табриклайман...

Сизни хеч қачон бахорий гўзаллик тарк этмасин, юзингиздан кулгу лабингиздан табассум аримасин.
@gilosim 🍒🍒🍒


ҚАРҒИШ.
🍒🍒🍒🍒🍒
Давоми..
3- қисм
🍒🍒🍒🍒
Ха, жувонмарг бўлгур. Оғзигинангдан қонинг келсин. Ўша уйда бало борми? Тез бўл. Ечиниб чиқ. Укангга қара.
Аясининг овозидан чўчиб, орқага тисланган Сурайё шоша-пиша ўйга кириб, кийимини алмаштиришга ошиқди.
Орадан олти ой ўтиб устидан «кўки»ни ечган Тожинисо қизини мактабга қўймай қўйди. Болалик беғуборлиги, ўйин кулгисини унутган қизалоқ уйнинг чўрисига айланди-қолди.
Мактабга келмай қолган Сурайёни излаб, уйларига келган ўқитувчига Тожинисо остонадан туриб бобиллаб берди:
-Ўқиб, гўр бўлармиди. Бўйи етиши билан эрга бервораман. Қиз бола бировнинг хасми. Хозир мани ишимни қилмаса, кейин қачон қилади.
Барча уринишлари зое кетганини кўриб, муаллима опа бош чайқаганича чиқиб кетди. Мехнатдан эзилган, супурги-ю, ўроқдан жажжи қўллари қадоқ бўлган Сурайё аҳён-аҳёнда кўчада болаларнинг шовқини эшитилса, катталардек чуқур «ўх» тортар, бурнини тортиб қўйиб, тоғарадаги кирга томган кўз ёшини кўйлагининг учи билан артар эди. Биринчи бор уйдан қочиш фикри қизалоқда ўша куни тўғилган бўлса ажаб эмас. Укасини опичлаб, кўчага чиққан Сурайё бир пас тенқурларининг ўйинини томоша қилиб турди-да, сўнг худди уйқудан уйгонган одамдек сергакланди. Укасини орқасидан тушириб:
— Бор, аям шу ердалар, дея уни қўшнинг дарвозасидан ичкарига киритиб юборди. Сўнг эса худди аяси чиқиб, уни қувлаб кетадигандек, югуриб кетди. Сурайё ўзини қушдек енгил хис қилар, мана шу ховлидан узоқроққа кетса, барча кўргуликлари ортда қоладигандек туюларди. Югуриб чарчагач, шохлари тарвақайлаб ўсган садақайрағоч танасига суянди. Бирдан юрагини ваҳима босди. Фақат мактабининг йўли-ю, ўзларининг бир икки кўчасидан нарига ўтмаган. Энди нима қилади, қаерга боради. Дадасининг ишхонаси қаерда эди-я?! Э, йўқ. У ёққа борса, яна уйга қайтади. Дадасига мактабга бормаслигини айтса, аяси баттар уради.
Миясида бир-бирига тўқнашиб, ғужғон ўйнаётган хаёлларини жамлаш учун, у бошини чангаллади.
— Қаерга боради, қаерга… Топди. Албатта аммасиникига.
Сурайё бувижониси тириклигида тез-тез келиб турадиган, кейин эса негадир келмай қўйган аммасини эслади. У Сурайёни хар гал сўйиб, бағрига босганида ундан атир, иссиқ нон, райҳон ва яна нималарнингдир ёқимли иси келар эди. Аммаси Самарқандда яшайди. Энди у ерга қандай боради? Бувижони ўлганида, аммаси мошинда келдим деганди, аммо поезда арзонроқ девди. Унга чиқволса эди. Аммасини топарди. Сурайё ўрнидан туриб, этакларини қоқди-да сураб, суриштириб вокзал томон йўл олди. Аммо кечга томон қизалоқни вокзалда милиция ушлаб, қаерга нима учун кетаётганлигини сўради. Ундан тайинли жавоб олаолмагач, милиция таянч пунктига олиб келди.
Эрталаб, пунктга келган дадасини кўриб Сурайё ўзини унинг багрига отди.
🍒🍒🍒🍒🍒
Давоми бор....
@gilosim
🍒🍒🍒🍒🍒


Давоми....
🍒🍒ҚАРҒИШ🍒🍒
2қисм

Тожинисо ўзига қаттиқ тикилган қайнонасининг қарашига дош беролмади. Секин хонадан чиқиб кетди.
Сарвар уколдан сўнг тинчиб,ухлаб қолган қизининг ёнига чўккалади.
— Аяжон , келинингиз билан орангиздан гап ўтдими? Боя унга бошқача қарадингиз.
— Ха, йўқ. Ҳеч нарса бўлгани йўқ, болам. Бор дамингни ол. Эрта билан туришинг керак – дея уни тинчлантирди.
Икки кунда соғайиб, яна юзига табассум қайтган Сурайё онаси уйда бўлмаса шўх-шодон қизалоққа айланар, унинг кўчадан қайтиб келаётганини кўриши билан бўрини кўрган қу ўзи каби маюсланиб, юввош тортиб қолар эди. Мактабдан қайтгач, бувиси тайёрлаган овқатни шоша-пиша еб, икки ёшли укаси Собиржонни кўтариб олар ёки онаси буюрган ишларни қулоқ қоқмай бажаришга тиришар эди. Сурайёнинг мурғак қалби хар куни эрталаб, тушда эшитадиган онасининг қарғишлари-ю, калтакларига қарши исён кўтаришга интилар, ақлан эса унга кучи етмаслигини билиб, навбатдаги калтакдан сўнг бувисининг иссиқ бағридан паноҳ излар эди. Бора-бора Тожинисо қизи нинг қайнонасидан химоя истаётганини кўриб, Сорихон ая йўқлигида бир неча бор «бувингга яқинлашма» деб, унинг баданини ўйиб, ўйиб олди. Авваларига неварасининг одамови бўлиб, ўзини четга олаётганига эътибор бермаган Сорихон ая, келининг навбатдаги мехмондорчиликка ясан-тусан илиб чиқиб кетаётганини кўрди-да, секин Сурайёни олдига чақирди.
-Болам, нега олдимга келмай қўйдинг, ё мендан хафамисан.
Сорихон ая Сурайёни юз-кўзларидан ўпди.
-Йўқ. Олдиизга келсам, аям уришаяптилар.
Бу гапни эшитиб аянинг юраги увишди.
— Майли болам, хафа бўлма. Мановини ол. Сенга деб олиб қўювдим. Сорихон ая неварасининг қўлига шоколад тутқазиб, яна юзидан ўпди.Чап кўкрагида санчиқ пайдо бўлганидан, кўз олди қоронгилашди. Бир оздан сўнг нафасини ростлаб секин неварасига шивирлади.
— Энди борақол. Укангга ўзим қараб тураман. Бир пас кўчада ўйна . Лекин узоққа кетма.
Қувониб, чопқиллаб кетган неварасининг орқасидан қараб қолар экан Сорихон аянинг яна юраги сиқилди. Ўрнидан турмоқчи бўлган эди, боши айланаётганини хис қилди. Бир пас нафас олмай, нотекис, тез-тез ўраётган юрагига қулоқ солиб турди. Этагига тармашаётган Собиржонни энгашиб қўлга олмоқчи бўлди Аммо қаттиқ юрак санчигига дош беролмай, ерга йиқилди…
…Сорихон аяни сўнгги манзилга кузатишга тумонат одам йиғилди. Аёллар кўкрагига уриб, юзларини тирнаб, «Вой, онамлаб» йиғлаётган Тожинисога ачиниб қарашар, «Келин бўла туриб, қайнонасига шунча меҳрибон-а» деб, ўзаро шивирлашишарди. Уни юпатишга уринишар эди. Аммо Тожинисо ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмас, таъзия билдиришга келган ҳар бир аёл олдига додлаб чиқар эди. Хамманинг эсидан чиққан Сурайё эса ҳали нима бўлганини, тогдай суянчиғидан айрилиб қолганлигини тушунмай, бурчакда чўккалаганича, уввос тортиб йиғлаётган аёлларга қўрқув ичида қарар эди.
Сорихон аянинг мана қирқи хам ўтди. Энди Сурайёнинг ташвиши кўпайганда, кўпайди. Уйларидан одам ариди. Мактабдан қайтгач, бувижонисиз бўм -бўш бўлиб қолган ховлига термулиб, жойида бир оз туриб қолар. Худди уйдан бувиси чиқиб келиши мумкиндек, хонаси эшиги томон беихтиёр юрар эди.
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒
Давоми бор...
🍒🍒 @gilosim 🍒🍒

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.