Qashqadaryo Viloyat Prokuraturasi dan repost
РАСМИЙ БАЁНОТ
Жорий йилнинг 4 октябрь куни ижтимоий тармоқнинг “DARYO UZ” расмий канали орқали “Агар молга бизни қийнагандек азоб беришса, у ҳам гапириб юборарди. “ Кондесат иши” да айбланаётган Қашқадарёликлар ДХХ хибсхонасида қийноққа солинганини айтди” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола ўрганилди.
Аниқланишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 2019 йилнинг 14 ноябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда Муборак тумани ҳудудида “КАМАЗ-5410” русумли ва “Sinotruk Hohan” русумли юк автомашиналарида олиб кетилаётган “Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш” бошқармасининг қувуридан ўғирланган 77 млн сўмлик, 67 тонна нефть маҳсулотлари ушланиб, вилоят прокуратураси томонидан 19.11.2019 йилда ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “в,г” бандлари ва 205-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Вилоят прокуратураси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимларидан иборат тергов гуруҳи томонидан ўтказилган дастлабки терговда Н.Нормуродов Муборак туман ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари М.Саидмуродов ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари раҳнамолигида мунтазам равишда “Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш” бошқармасига қарашли қувурларни тешиш йўли билан газ конденсат ва нефть хом ашёсини ўғирлик йўли билан талон-торож қилиш билан шуғулланиб келувчи Қашқадарё, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида яшовчи фуқаролардан иборат уюшган гуруҳ ташкил этиб, 2019 йилда 6 та ҳолатда жами 240,1 тонна газ конденсат ва нефть хом-ашёсини ўғирлик йўли билан яширин равишда талон-торож қилишганлиги аниқланган.
Терговда уюшган жиноий гуруҳнинг 31 нафар аъзосига ЎзР ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари ва бошқа моддалари билан айблов эълон қилиниб, 10 нафарига қамоқ, қолганларига қамоқ билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги қонунининг 8-моддасида қамоққа олинганлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органларининг тергов ҳибсхоналарида сақланиши кўрсатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида уюшган гуруҳ фаолиятида ички ишлар органлари ходимлари иштироки аниқланганлиги, терговнинг холисона ўтказилиши, тергов сирининг фош этилишини олдини олиш мақсадида қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган айбланувчилар Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармасининг тергов ҳибсхонасида сақланган.
Терговда айбланувчиларнинг ҳимоя ҳуқуқи таъминланиб, улар билан боғлиқ барча тергов ҳаракатлари ҳимоячилари иштирокида ЎзР ЖПКнинг 91-моддасига асосан видеоёзув воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказилган бўлиб, айбланувчиларга 24 маротаба ҳимоячилари билан ҳоли учрашишлари, ўрнатилган тартибда 8 маротаба яқин қариндошлари билан учрашишлари ва 7 маротаба телефон орқали сўзлашишлари таъминланиб, ҳар 3 кунда тиббий кўрикдан ўтказиб борилган.
Шунингдек, тергов органи томонидан ЎзР ЖПКнинг 142-моддасига асосан қамоқда сақланган айбланувчилар билан ҳимоячилари иштирокида гувоҳлантириш тергов ҳаракати ўтказиб борилиб, уларда тан жароҳатлари аниқланмаган.
ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармасининг тергов ҳибсхонасида видекузатув воситалари ўрнатилган бўлиб, қамоққа олинган айбланувчиларга нисбатан тергов ҳибсхонасида жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилмаган.
Ҳозирда жиноят иши жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судида кўриб чиқилмоқда.
Айбланувчиларнинг уларга нисбатан жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказилганлиги ҳақидаги важларига суд томонидан ҳам ҳуқуқий баҳо берилади.
@qvprokuratura