Расмий баёнот
Ижтимоий тармоқларда фуқаро Ў.Эшмирзаевнинг Чироқчи тумани прокурорининг ҳаракатларидан норозилик билдирган мурожаати вилоят прокуратураси томонидан кўриб чиқилди.
Аниқланишича, Уймовут қишлоғи ҳудудида камера ямаш устахонаси қуриш учун 20 м2 ер участкаси ажратиш ҳақида Чироқчи тумани ҳокимининг 31.12.2011 йилдаги Ҳ-2374/12-сонли қарори қабул қилинган даврда Ю.Абдимўминов вафот этганлиги ҳақидаги важлар юзасидан Қамаши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, 02.07.2019 йилда ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Шунингдек, Чироқчи тумани ҳокимининг 21.10.2017 йилдаги Ҳ-1797/10-сонли қарори билан тадбиркорлик объектларини қуриш учун танлов асосида фуқаро Ў.Эшмирзаевга ажратилган 48 м2 ер участкаси марҳум Ю.Абдимўминовнинг фарзандлари қурган устахона ёнида жойлашган ва унинг қизи Г.Абдимўминова томонидан ўзбошимчалик билан савдо дўкони қуриб олинган.
Ушбу низоли ер участкасида ноқонуний қурилишлар бартараф этилмасдан танловга қўйилгани сабабли, Чироқчи тумани прокурори томонидан 48 м2 ер участкаси танлаш ҳақидаги қисмини қонунга мувофиқлаштириш ҳақида келтирилган протест асосида туман ҳокимининг 30.08.2018 йилдаги Ҳ-1629/08-сонли қарори чиқарилган.
Туман прокурори томонидан бевосита Ў.Эшмирзаевга ер участкаси ажратиш ҳақидаги қарорга нисбатан протест келтирилмаган ва ушбу қарорлар ҳозирги кунга қадар ўз кучида.
Мазкур низо тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлгани сабабли фуқаро Г.Абдумўминова ноқонуний қурган иморатларни мажбурий тартибда буздириш юзасидан Чироқчи тумани ҳокимлиги томонидан 02.06.2019 йилда киритилган даъво ариза ФИБ Чироқчи туманлараро суди томонидан кўриб чиқилган.
Ўз навбатида, Ў.Эшмирзаевнинг Ю.Абдумуминовга ер ажратиш ҳақидаги Чироқи тумани ҳокимининг қарори ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво талаби Чироқчи тумани маъмурий судининг қарори билан рад қилинган.
Қайд этилган суд қарорлари вилоят прокуратураси томонидан ўрганилиб, бекор қилиш учун асослар топилмаган.
Шу билан бирга, вилоят прокуратураси томонидан мурожаат ва баёнотда билдирилган барча масалалар бўйича шаффоф ва ошкора ўрганиш ўтказилгани, бунда жамоатчилик назоратини таъминлаш учун доимий ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилади.
@qvprokuratura