Zafarbek Solijonov dan repost
“Coca-cola иши”. Нималар бўляпти ўзи?
Оламнинг ишлари қизиқда. Биринчи президент Ислом Каримов вафотидан сўнг Coca-cola’даги давлат улушини сотиб олиш ишлари бошланганди. “Ёғли жой”да. 2016-2017 йилларда заводни сунъий банкротлик ёқасига ҳам судрашганди, адашмасам. Нимадир бўлиб, 2018 йили бу ишлар тўхтаб қолганди. Coca-Cola İçecek (Туркия) компанияси асосий харидор бўлиб келаётганди.
Сентябрда Молия вазирлигида йиғилиш бўлди. Унда Европа Тикланиш ва тараққиёт банки, The Coca-Cola Company (АҚШ) ва Coca-Cola İçecek вакиллари стратегик инвестор жалб этиш масаласини муҳокама қилишди. Октябрь ойида эса президентнинг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ва давлат активларини хусусийлаштириш ҳақида”ги фармони чиқди. Компания 2019 йилда 270 миллиард сўм соф фойда кўргани айтилади. Шундай бўлсада, хусусийлаштириладиган давлат корхоналари рўйхатида Coca-cola’нинг номи ҳам қўшиб қўйилган (рўйхатда 60 рақами билан).
Кейин компаниядаги 57,118 фоиз давлат улуши “ғалати шартлар” билан сотувга қўйилди. Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров сотиб олишга 3 та ариза келиб тушгани (биттаси аниқ, қолгани махфий “давлат сири” шекилли айтилмади), акциялар нархи 70 миллион долларга баҳоланаётганини айтди. Қўшилса кўп ҳам қўшилмаса керак. Агар компания шундай ишласа, соф фойда 270 миллиард сўмдан (26-27 миллион АҚШ доллари атрофида) келиб турса, сиз вилоятларда бир нечта заводлари, омборлари бўлган компаниянинг қийматини атиги бир неча йилда чиқариб оласиз. Ҳали инвестиция шартларини бажармай. Зўр а?)
Воқеа кейин яна қизиди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги муносабат билдирди. Савдоларда қатнаша оладиган шахслар доирасини кескин кисқартиришга ҳамда қатор коррупцион омилларни келтириб чиқаришга шароит яратади. ушбу мезонлар ўта юқори ва асослантирилмаган талаблар ҳисобланади ва савдоларда иштирок этиши мумкин бўлган эҳтимолий иштирокчилар сонини сунъий чеклашга олиб келади деди ва тақдимнома киритди.
Кейин бу ишларга бош-қош Давлат активларини бошқариш агентлиги тақдимномага муносабат берди. Ҳаммаси яхши, ҳалол ва шаффоф бўлади деб айтди. Кейин Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳам “ҳа унақа бўлса ҳаммаси жойида экан” дегандек “ответ” қайтарди. Орада мавзу яна кўтарилди. Бу сафар Монополияга қарши курашиш қўмитаси муносабат билдириб, ҳаммаси қонунан деб айтди.
Бугун эса Россиянинг “Комсомолская правда” номли сиёсий интернет нашрида агар талаблар осолаштирилмаса, маҳаллий ва бошқа ишлаб чиқарувчилар ҳам тендерга жалб қилинмаса, бу ҳолат Ўзбекистондаги истеъмолчилар ва мамлакат иқтисодиётига катта зарба бериши мумкин, ишчилар ўрни қисқариши, маҳсулот нархлари ошиши ва бошқа оғир тенденцияларга олиб келиши мумкин, деб ёзилган. У ерда қолган мулоҳазаларни ҳам кўриш мумкин.
Ҳаммаси "ғалати" бошланди. "Ғалати" кетяпти. "Ғалати" тугамаса бўлди. Масъуллардан эса инсоф кутамиз ва мақолага муносабат билдиришларини сўраб қиламиз. Давлат улуши = халқ улуши. Менинг, сизнинг ва ўўўў четдаги ватандош - унинг ҳам улуши. Ҳаммамизники. Шундай экан ҳаммаси нафақат қонунан, балки адолатли ўтишини талаб қиламиз. "Келинлар" даврида мулклар ноқонуний "тортиб олингани" ҳақида эшитардик. Янги Ўзбекистонда кейинчалик қонунларни ўзларига мослаб, давлат улушларини ўзиники қилиб олган эканда а деб хулоса қилмасак бўлди, солиқ тўловчи ҳамюртларим. Вазиятни эса кузатайликчи...
Каналга манзил:👇
@Zafarbek_Solijonov