Қонуншунослар ва Олий суд учун жумбоқМаълумки, Ер кодексининг 36-моддаси 1-қисми 10-бандига кўра,
қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил мобайнида ва
қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида
фойдаланилмаганида бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш
ҳуқуқи бекор қилинади.Ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш
ҳуқуқини ушбу ҳолларда тугатиш ушбу Кодекснинг 38-моддасида белгиланган тартибда
суд томонидан амалга оширилади.Ер кодексининг 38-моддасига кўра, ушбу Кодекс 36-моддаси биринчи қисмининг 6-11-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ер тўғрисидаги қонунчилик бузилган бошқа ҳолларда ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи орган
ер эгасини ёки ердан фойдаланувчини олдиндан огоҳлантирганидан кейин ер участкасини берган органга ер участкасини
олиб қўйиш ҳақида тақдимнома киритади. Ер участкасини берган орган тақдимнома асосида бир ойлик муддатда
уни олиб қўйиш ҳақида судга даъво аризаси киритади. Маълумки,
ҳоким қарорига асосан ер участкасини олиб, фойдаланмасдан юриш ҳолатлари учраб туради.
Бундай ҳолатда
ҳокимлик ерни олиб қўйиш ҳақида
судга даъво аризаси киритиши керак. Лекин, бу ерда бир муаммо бор,
даъво аризаси қайси судга берилади? Амалиётда
на фуқаролик суди, на маъмурий суд бундай даъво аризаларини
қабул қилмасдан келмоқда. Мазкур судга тегишли эмас деб даъво аризалари қайтарилмоқда. Айб кимда, қайси судга даъво аризаси киритилишини кодексда белгиламаган қонуншунослардами ёки судларда?
Ҳокимият юристлари ҳайратда😃@generalissimus77