Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари

@gazetauz_uzb Yoqdi 0

Ўзбекистон янгиликлари. Каналнинг расмий сайти www.gazeta.uz/uz
Электрон манзил: info@gazeta.uz
Таҳририят: +998 78-148-15-00
Тelegram: @gazetauz_muloqot
Реклама: +998 78-148-14-15
@AfishaMedia
Рус тилидаги канал: https://t.me/gazetauz
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Yangiliklar va OAV
Indeksga qo‘shilgan
15.05.2019 09:36
Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди

6 март куни халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Шу пайтгача “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси бўлиб ишлаб келган Олимжон Исаев Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Олимжон Исаев 1972 йили Наманганда туғилган. Тошкент давлат аграр университети ва Наманган давлат университетини тамомлаган. 2018-йил май ойидан бери  “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти бошқарувига раислик қилиб келаётганди.

Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Шавкатжон Абдураззақов 5-март куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланган эди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@gazetauz_uzb