Ноябрь ойи пенсия пули қачон тўланади?Янги ой кирди, пенсиям пластик картамга қачон тушади ёки нақд шаклда қачон оламан каби фуқароларда саволлар туғилиши табиий.
👨💻 Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар тўлов ойининг 2-кунига қадар тўлов топшириқнома (ведомост)лар шакллантиради ва ведомостлар ойнинг 4-кунига қадар пенсияни фуқароларга етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга тақдим этилади.
💳 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сонли
Қарори билан, пенсия тўловлари учун талаб этиладиган маблағларни Пенсия жамғармаси
ҳар ойнинг 5-санасига қадар пенсия олувчиларнинг
шахсий ҳисобварақларига (пластик карталарга) молиялаштирилиши белгиланган.🪙 Халқ банки томонидан
нақд шаклда пенсия олувчиларнинг маблағлари тасдиқланган графиклар асосида сайёр кассалар томонидан
ҳар ойнинг 4-27 саналарида маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ)га борган ҳолда тўлаб берилади.
✅ Юқоридагилардан келиб чиқиб, Пенсия жамғармаси томонидан
банк пластик картада пенсия олувчи фуқароларга пенсия маблағлари
5 ноябргача,
нақд пул шаклида олувчи фуқароларга эса
27 ноябрь санасига қадар тўлаб берилиши режалаштирилган.
💬
РУС📞
12-71 🌐
pfru.uz✅
Telegram | 💬
Facebook |📸
Instagram | 📹
@pensiyauzb' rel='nofollow'>Youtube |📱
X