Yosh huquqshunos protsessualistlar


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Сиз!!! Фуқаролик ёки иқтисодий судларга мурожаат қилмоқчимисиз?
Фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича процессуал ҳужжатлар билан танишмоқчимисиз?
Низоларни судга қадар ҳал қилишда нотариат, медиация, ҳакамлик судлари фаолияти ҳақида билмоқчимисиз?

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Rasman 6 kunlik dam


❗️Янги йил байрамида дам олиш кунлари белгиланди

⚡️“Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги Президент қарори (452-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди

✅ Қарорга кўра, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

📌 Янги йил байрами арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹28 декабрь (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни);

🔹29 декабрь (якшанба) — умумий дам олиш куни;

🔹30 декабрь (душанба) — қўшимча дам олиш куни;

🔹31 декабрь (сешанба) — қўшимча дам олиш куни;

🔹1 январь (чоршанба) — Янги йил байрами;

🔹2 январь (пайшанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.


https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Битта ишдан $10 минг. Адвокатлар қанча пул ишлаб топади?

Ўзбекистонда адвокатура соҳасида қандай янгиликлар бор? Бугунги кунда адвокатларнинг масъулияти олдингига қараганда бир неча баробар ортдими? Ўзбекистонда адвокатлар ўзи қандай ишлайди? Шу каби саволларга “Ҳуқуқшунос ошхонаси”нинг навбатдаги сонида жавоб олинг.

Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/81IofwvoLSk

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Advokatlik tuzilmalari tomonidan statistik ma'lumotlarni taqdim qilish tartibi belgilandi


Adliya vazirligi tomonidan "Advokatlik tuzilmalari tomonidan statistik ma'lumotlarni taqdim qilish tartibi to'g'risida"gi nizom (roʻyxat raqami 3588, 2024-yil 23-dekabr) davlat roʻyxatidan oʻtkazildi.

Ushbu Nizomga ko'ra, faoliyat yuritayotgan advokatlik tuzilmalari tomonidan statistik ma'lumotlar har bir hisobot davri uchun taqdim etiladi.

Advokatlik tuzilmalari tomonidan taqdim etiladigan statistik hisobotda advokatlarga oid ma'lumotlar (uning yoshi, jinsi, staji, ilmiy darajasi), advokatlik tuzilmasining xodimlari, ko'rsatilgan yuridik yordam turlariga oid ma'lumotlar (tergovga qadar tekshiruvda, surishtiruvda, dastlabki tergovda ko'rsatilgan yuridik yordamlar), yuridik yordam olgan shaxslar haqida ma'lumot, tuzilgan bitimlar (shartnomalar), rasmiylashtirilgan orderlar soni ko'rsatiladi.

Advokatlik tuzilmalari tomonidan statistik ma'lumotlarni taqdim qilish tartibi:

Advokatlik tuzilmasi rahbari tomonidan statistik ma'lumotlar "Yuridik yordam" axborot tizimi (Tizim) orqali advokatlik tuzilmasi joylashgan joydagi Advokatlar palatasining hududiy boshqarmasiga birinchi hisobot davri uchun 10 iyul sanasiga qadar, ikkinchi hisobot davri uchun kelgusi yilning 10 yanvar sanasiga qadar taqdim etiladi.

Advokat advokatlik tuzilmasidan chiqqan taqdirda, uning advokatlik tuzilmasidan chiqquniga qadar amalga oshirilgan faoliyatiga oid statistik ma'lumotlar taqdim etilishi kerak.

Statistik ma'lumotlar to'liq kiritilgandan so'ng advokatlik tuzilmasi rahbarining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlanadi va Advokatlar palatasining tegishli hududiy boshqarmasiga yuboriladi.

Advokatlar palatasi hududiy boshqarmasi tomonidan statistik ma'lumotlar umumlashtiriladi va har bir hisobot davri yakunlangandan so'ng kelgusi oyning o'n beshinchi sanasidan kechiktirmay Advokatlar palatasiga yuboriladi.

Advokatlar palatasi tomonidan umumlashtirilgan yakuniy statistik ma'lumotlar har bir hisobot davri yakunlangandan so'ng kelgusi oyning yigirmanchi sanasidan kechiktirmay Adliya vazirligiga taqdim etiladi.

Statistik ma'lumotlar Adliya vazirligi tomonidan Tizimga barchaning foydalanishi uchun ochiq holda joylashtiriladi.

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


⚡️Олий таълимдан кейинги таълим кўринишлари:


➡️Стажёр-тадқиқотчи:
📝 Илмий иш қилиш(ҳимоя) учун муддат: 1 йил;
🤑 Стипендияси айни пайтда: 5515120,6 сўм
📑 Қабул муддати: 15-сентябрдан 15-октябргача(Асос: https://lex.uz/docs/3213410)


➡️Таянч докторантура(PhD):
📝 Илмий иш қилиш(ҳимоя) учун муддат: 3 йил;
🤑 Стипендияси айни пайтда:
6 229 999,886 сўм)
📑 Қабул муддати: 15-сентябрдан 15-октябргача(Асос: https://lex.uz/docs/3213410)


➡️Мустақил изланувчи(PhD,DSc):
📝 Илмий иш қилиш(ҳимоя) учун муддат: чекланмаган;
🤑 Стипендияси айни пайтда: Тўланмайди
📑 Қабул муддати: Йилига 4 марта(чорак) қабул бўлади. (Асос: https://lex.uz/docs/3213410)


➡️Докторантура(DSc):
📝 Илмий иш қилиш(ҳимоя) учун муддат: 3 йил;
🤑 Стипендияси айни пайтда:
7 959 848,556 сўм)
📑 Қабул муддати: 15-сентябрдан 15-октябргача(Асос: https://lex.uz/docs/3213410)

❗️Ўзбекистонда PhD ➡️ дан кейин ⬇️ DSc ўқилади


https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Алимент тўловчи шахс хорижга чиқиши учун тақиқни қандай бекор қилиш мумкин?



Алимент тўловчи шахс хорижга чиқиши учун тақиқни қандай бекор қилиш мумкин?
Алимент тўловчи шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиши тақиқланган бўлса, бу ҳолат унинг қарздорлик ёки мажбуриятларини бажармаганлиги билан боғлиқ бўлади. Лекин, бундай тақиқни бекор қилиш учун қонунчиликда бир неча имкониятлар белгиланган. Уларнинг ҳар бири алимент тўловчи томонидан амалга оширилиши мумкин.

Биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддасига мувофиқ, ундирувчининг (яъни алимент олувчи шахс – кўп ҳолларда собиқ турмуш ўртоқ) розилиги зарур. Ундирувчи ўз аризасида ижрони тўхтатиш ҳақида давлат ижрочисига мурожаат қилиши мумкин. Бундай розилик берилганда, давлат ижрочиси хорижга чиқиш тақиқини бекор қилади.

Иккинчидан, алимент тўловчи шахс алиментларни олдиндан тўлаши мумкин. Бунда алимент суммаси келажакдаги давр учун тўлиқ қопланган бўлиши шарт. Ёки алимент мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузилади. Бу ҳолда гаров қиймати қонун бўйича белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 бараваридан кам бўлмаслиги лозим. Давлат ижрочиси буни тасдиқлаган ҳужжат асосида хорижга чиқиш тақиқини бекор қилади ва манфаатдор ташкилотларни бу ҳақда хабардор қилади.

Учинчи йўл эса тақиққа нисбатан судга шикоят қилиш ёки прокурор томонидан қарздорликни бекор қилишга доир протест тақдим этилишидир. Агар суд ёки прокурор қарорни бекор қилса, хорижга чиқиш тақиқини олиб ташлаш мумкин бўлади.

Шуни таъкидлаш лозимки, алиментларни олдиндан тўлаш ёки гаров тақдим этиш имконияти фақат алимент тўловидан қарздорлик мавжуд бўлмаган ҳолда амалга оширилади. Агар қарздор олдиндан тўлов қилса ёки гаров шартномаси тузилса, давлат ижрочиси хорижга чиқиш тақиқини бекор қилиш бўйича тегишли чораларни кўради.

Хулоса қилиб айтганда, алимент тўловчи хорижга чиқиши учун қонунга мувофиқ учта йўлдан бирини танлаши мумкин: 1) ундирувчи розилигига эришиш, алиментларни олдиндан тўлаш;
2)гаров тақдим қилиш;
3) суд ёки прокурор орқали қарорни бекор қилиш.

Ҳар бир ҳолатда алимент тўловчининг қонунчилик талабларига мувофиқ иш юритиши муҳим.

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Банк кредитлар бўйича фоиз ставкаларни бир тарафлама ўзгартириши мумкин эмас

Қонунчиликка кўра, банк мижозлар билан тузилган шартномалар шартларини, шу жумладан кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ва уларни белгилаш тартибини, депозитлар бўйича фоиз ставкаларини, воситачилик ҳақи миқдорини ва ушбу шартномаларнинг амал қилиш муддатларини бир тарафлама ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.


Кредит борларга юбориб куямиз

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Кредитга олинган уйни сотиш мумкинми?

Нотариус ўзи ким, у нима билан шуғулланади, нотариус бўлиш учун нима қилиш керак, Давлат нотариуси ва хусусий нотариуснинг фарқи нимада, нотариал ҳаракатлар учун тўловлар қандай, ёш юристлар учун нотариал соҳа қанчалик жозибадор? Hudud24.uz шу ва шу каби саволларга «Объектив»нинг навбатдаги сонида нотариуслардан жавоб олди.

Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/oU8ppteZzGA

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тадбиркор президентдан шахсга доир ва банк маълумотларини Cloud'да сақлашга рухсат беришни сўради

Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқотида TBC Group вакили Оливер Ҳюз шахсга доир маълумотлар ва банк ахборотларини булутли технологиялар (Cloud)да сақлашга рухсат бериш, бунинг учун қонунчиликка ўзгартириш киритиш таклифини илгари сурди. Давлат раҳбари масала ўта жиддийлигини қайд этиб, ҳар томонлама пухта ўйланган ечим зарурлигини таъкидлади.

👉 https://kun.uz/kr/18865827

Kun.uz расмий канали


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Исломий молия – нима у? — Kun.uz'да янги мултфилм

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ислом молияси хизматларини жорий қилиш вақти келганини таъкидлаган. Бунинг учун “Ислом молияси тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилмоқда. Kun.uz "Al Muamalat Consulting” ташкилоти билан ҳамкорликда тайёрлаган мултфилмида исломий молия нима экани ҳақида салам шартномаси мисолида ҳикоя қилади.


https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Lex.uzda sunʼiy intellekt❗️



Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси Lex.uz да сунъий интеллектни қўллаш тақдимотини жонли эфирда кузатинг:

https://www.youtube.com/embed/o8qLSh0stlY

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess




Ayni damda tanlov jarayoni boʻlib oʻtmoqda

Natijalari boʻyicha kanalda xabar beriladi

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


7263134.pdf
900.7Kb
Тошкент давлат юридик университетида ўқитишнинг модул тизими шароитларида талабалар билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


LOYIHA (otalik ta'tili berilishi mumkin)

Mehnat kodeksiga o‘zgartirish va qo‘shimchalar kiritishni nazarda tutuvchi qonun loyihasi ko‘rib chiqildi.

Mazkur qonun loyihasi bilan mehnat jarayonidagi tazyiq va zo‘ravonlikni hamda ushbu holatlar yuzasidan ko‘rilgan choralarni idoraviy odob-axloq komissiyasida yoki kasaba uyushmasi vakili ishtirokida muhokama etish ish beruvchining majburiyati sifatida belgilanmoqda.

Shuningdek, ishlayotgan erkaklar farzandli bo‘lganda turmush o‘rtog‘iga yordam berish va boshqa farzandlariga qarab turishi uchun qisqa muddatli (5 kalendar kundan iborat) ta’tilga chiqishi bilan bog‘liq me’yorlar taklif etilmoqda.

Deputatlar loyiha yuzasidan o‘z savollari, fikr va takliflarini bildirdi. Xususan, fraksiya a’zosi Zulayho Akromova loyihada yangi farzand ko‘rgan otalar uchun 5 kunlik ta’til muddati belgilanishi va xodimning o‘rtacha ish haqi saqlanib qolishi nazarda tutilayotganini ta’kidlab, bu me’yorlar qaysi qonunchilikka asoslangani, ushbu amaliyot xususiy sektorda faoliyat olib boruvchilar uchun qay tartibda joriy etilishi yuzasidan mutasaddilarga yuzlandi.

Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligining boshqarma boshlig‘i o‘rinbosari Laziz Qarshiyev ushbu masala uzoq o‘rganilgani va me’yorlar xalqaro tajribani inobatga olgan holda belgilanganini qayd etdi. Ya’ni, mazkur amaliyot 90 ta davlatda joriy etilgan bo‘lib, aksariyatida “otalik ta’tili” 5 kun etib belgilangan, ayrimlarida esa ish haqini to‘lash tartibi mavjud emas. O‘rtacha ish haqining saqlanib qolishi esa xodimning mehnatidan foydalanilmaydi, ammo unga pul berilishi bilan izohlandi.

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Олий суд Пленуми булиб утди

Олий суд Пленумининг “Ер билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”,

“Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”,

“Иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”

ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Xalqimizda yomon bir gap bor:

- Hamma aqlli boʻlib ketsa, ketmonni kim chopadi?!

Xitoyliklar 40-50 yil oldin dunyoda eng xorlanuvchi xalq edi. Xatto Amerikada jamoat joylarga kiraverishda "itlar va xitoyliklar kirishi taʼqiqlanadi" degan yozuvlar boʻlgan. Hozir xitoyliklar dunyoda eng ilgʻor, ketmon oʻrniga texnika ishlatyapti.

Oʻtgan yili ishxonamizga Xitoydan texnika olib keldik. Uni faqat xitoyliklar oʻrnata olar ekan, chaqirtirdik. To ishimizni bitirguncha, barcha istaklarini (biz uchun gunoh boʻlmagan) muhayyo qildik.

Hindlarni olaylik, ular haqida oʻzimizcha unaqa-bunaqa deb gapiramiz. Lekin hozir ular dunyadagi eng gigant kompaniyalarini boshqarmoqda.

Microsoft asoschisi Bill Gatesning hazilomuz bir gapi bor:
- Mendan nimaga katta lavozimlarga hindlarni qoʻyasiz deb soʻrashadi. Men agar ularni katta lavozim bilan ushlab turmasam, yurtlarida kompaniya ochib, menga raqobatchi boʻlishadi, - degan.

Xullas, doʻstlar, ketmondan kitobga oʻtaylik! Rivojlansak, ogʼir mehnat va mashaqqatli ishlarimizni qilib beruvchi odamlar topiladi.

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Кредит қарзи ҳисобидан гаровни суд орқали ундириш жараёнининг тезкорлигини ошириш долзарб масала бўлиб турибди.

Банк ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш, ундирувга қаратилган мулкларни тезроқ сотиш, суд орқали ундирув муддати, ортиқча келишув ҳужжатлари ва суд харажатларини кескин қисқартириш, гаров билан таъминланган қарзларни судгача ундириш амалиётини кенг қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Ушбу таклифларни ҳар томонлама кўриб чиқиб, қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш муҳимлиги таъкидланди.

Мажбурий ундирувга қаратилган мулклар масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Бу жараённи такомиллаштириш мақсадида манфаатдор томонлар ўртасида онлайн ахборот алмашишни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


ҲМҚОларда ички муҳит тоқат қилиб бўлмас нуқтага келган, шекилли.

Кеча суд мажлиси бошланишини кутиб турганимда вилоятдан келган бир ҳамкасбимиз билан танишиб қолдим. Ёш йигит, ўтган йили лицензия олган экан. Фикрлари тиниқ, гап-сўзлари дадил, жўяли. Бир йил ичида тузуккина ютуқларга эришибди. Илгари прокуратурада ишлаган, алоҳида-муҳим ишлар бўйича терговчи лавозимидан ўз ихтиёри билан бўшаб, адвокат бўлибди. Сабабини сўраганимда шундай деди:

– Ишхонада яшашдан тўйиб кетдим. Икки фарзандим бор. Биласизми, хотиним кўзи ёриётган пайтларда ҳам мен ишда бўлганман. Болаларим ота меҳрига, мен ота бўлиб уларнинг дийдорига тўймай қанча йилни совурдик. Яхши бўлиб қолар, деган илинжда юрувдим, севган касбимни ташлаб кетишга кўзим қиймасди. Аммо пичоқ бориб суякка қадалди.

2022 йилда қаттиқ касал бўлдим. Ўлишимга оз қолди. Оғир операция бўлдим. Кейин бир ой касалхонада, икки ойдан зиёд уйда кўрпа-тўшак қилиб ётдим. Ана шу уч ой ичида раҳбарларим ақалли бир марта қўнғироқ қилиб ҳол-аҳвол сўрамади, ишонасизми?! Мана шу сабр косамга сўнгги қатра бўлди. Демак, мен уларга фақат соғ вақтимда керак эканман-да, деб ўйлаб дилим оғриди. Тузалиб, ишга қайтгач, тезроқ бўшаш ҳаракатига тушдим. Менга ўхшаганлар жуда кўп. Республика бўйича аҳвол қандайлигини билмадиму лекин бизнинг вилоятда ҲМҚОларда “кадровий голод” кучайган...
Ҳамкасбимнинг гапларидан кун бўйи кўнглим ғашланиб юрдим. Биз, адвокатлар кўпчилигимиз “орган”дан чиққанмиз, у ёқда ишлаш осон эмаслигини биламиз, лекин муҳит, ходимларга муносабат ҳеч қачон бу қадар ёмон бўлмаган-ку.

Тўғри, адвокатура эшиги ҳаммага очиқ, муносиб кадрлар бизга керак. Аммо яхши оперативниклар, терговчиларнинг кетишидан билвосита биз ҳам зиён кўрамиз, ахир уларнинг ўрнида ким ишлайди?..


Кечқурун шу ўйлар билан ўтирганимда туман ИИБда терговчи бўлиб ишлайдиган жияним қўнғироқ қилиб қолди. Раҳматли отаси изидан бориб шу касбни танлаган, Академияни битирганига энди 3 йил бўлди.

– Адвокатликка ўтмоқчиман, опа, йўл-йўриғини тушунтиринг. Бошқа иложим йўқ. Мен улар берадиган ойликка ҳалол ишлай олмайман.

Анграйиб қолдим. Нималар бўляпти ўзи?!

Advokat Zebo Komilova


LOYIHA 2025-yilda qanday qo'shimcha dam olish kunlari bo'lishi kutilmoqda ...

⚠️ “2025-yilda rasmiy sanalarni nishonlash davrida qo‘shimcha ishlanmaydigan kunlarni belgilash va dam olish kunlarini ko‘chirish to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni LOYIHASIGA ko’ra, 2025-yilda quyidagi qo‘shimcha dam olish kunlari belgilanishi mumkin:

👉 barcha xodimlar uchun (ish haftasining turidan qat’i nazar): 24-mart – dushanba, 1-aprel – seshanba, 2-sentabr – seshanba;

👉6 kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun: 22-mart – shanba, 2-aprel – chorshanba, 9-iyun – dushanba, 10-iyun – seshanba, 3-sentabr – chorshanba.

2025-yilda 5 kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun dam olish kunlari quyidagi tartibda ko‘chirilishi mumkin: 5-aprel – shanba kunidan 2-aprel – chorshanba kuniga; 14-iyun – shanba kunidan 10-iyun – seshanba kuniga; 6-sentabr – shanba kunidan 3-sentabr – chorshanba kuniga.

❗️Farmon LOYIHASIGA ko’ra, 2025-yil yanvar oyida qo‘shimcha dam olish kunlari nazarda tutilmagan!

Yangi yilda 5 kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar ketma-ket 5️⃣ kun, 6 kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar esa ketma-ket 4️⃣ kun dam olishadi.

1️⃣. 28-dekabr — shanba (5 kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun dam olish kuni, 6 kunliklar uchun esa ish kuni)
2️⃣. 29-dekabr — yakshanba
3️⃣. 30-dekabr — dushanba
4️⃣. 31-dekabr — seshanba
5️⃣. 1-yanvar— chorshanba — Yangi yil.

❗️Demak, agar Farmon LOYIHASIGA o'zgartirish kiritilmasa 2-yanvar— payshanba kunidan ish haftasining turidan qat’i nazar barcha xodimlar ishga chiqishadi!


https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


IELTS natijalar yillar kesimida e'lon qilinibdi. Unga ko'ra 2024-yilda 22 kishi IELTSdan 9 ball olgan.

2023-yilda 13 kishi
2021-yilda 1 kishi

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.