“Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги Қонунга
янги нормалар киритилмоқда
“Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрланмоқда.
🔍Қонун лойиҳасига кўра, масъулияти чекланган жамиятларнинг ҳужжатларида
фаолият кўрсатиш муддати белгиланган бўлса, ушбу муддат тугашидан
камида 6 ой олдин кредиторлар билан ҳисоб китобларни амалга ошириш лозимлиги белгиланмоқда.
🔍Шунингдек, Қонуннинг
4-моддаси янги таҳрирда баён этилмоқда. Унга кўра, жамиятнинг
жавобгарлиги тўлиқ ва аниқ ёритилмоқда.
Хусусан:— жамият иштирокчилари жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўлишлари;
— жамият ўз иштирокчиларининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермаслиги;
— давлат ва унинг органлари жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмаслиги, худди шунингдек, жамият ҳам давлат ва унинг органлари мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмасликлари назарда тутилмоқда.
🔍Яна бир ўзгартириш. Жамиятнинг филиаллари ва ваколатхоналарининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ ёритиб берилмоқда. Ундан ташқари,
шўъба ва қарам хўжалик жамиятларини ташкил этиш тартиби белгиланиб алоҳида модда сифатида ёритилмоқда.
🔍Жамият иштирокчиларига ҳам
янги мажбурият юклатилмоқда, эндиликда улар ўзига оид маълумотлар ўзининг жойлашган ери (почта манзили),
телефон рақами, электрон почта манзили) ўзгарганлиги ҳақида жамиятни хабардор қилишлари керак
бўлади.Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy