Фабрика тўртинчида мана шу уччовлонга (Тимати, Доминик, Ратмир) жуда қаттиқ мухлислик қилганман. Бир куни номенантлар ичига Доминик, Тимати ва бир ноунейм қизча тушган эди. Буни ўша лойиҳа продюссерлари ўша қизчани чиқариб ташлаш учун атайлаб уюштиришган, деб ўйлаганман. Яъни Тимати билан Доминик жуда популярлигидан фойдаланиб, айнан ўша истеъдодсиз қизчанинг кетишини мақсад қилган бўлишса керак, деган хаёлга борганман (Фабрика звёздни кузатганлар яхши билишади, қоидага кўра ҳар сонда лойиҳа продюссерлари уч номентларни танлашган ва улардан биттаси кўрсатувни тарк этиши керак бўлган).
Ўша сон бошланди. Ҳаммаси яхши эди. Чиройли мусиқалар янграрди. Ёш ижодкорларнинг ўз устида қаттиқ меҳнат қилишларини кузатиш ўзгача ором берарди. Концерт якунида эса, қоидага кўра, мухлислар овози билан ўша учта номенант ичида энг кўп овоз йиғган ижодкор автоматик равишда мусобақани давом эттириш ҳуқуқини олиши керак эди. Уч номенант: Тимати, Джокер ва ноунейм қиз. Сўровнома натижаси ҳаммани шокка туширди: уч номенант ичида айнан ўша ноунейм қиз биринчи ўринни олди. Кутилмаган ҳолат. Энди мусобақани тарк этишга иккита номенант қолганди - Тимати ва Джокер.
Тимати публика ёқимтойига айланишга улгурган эди, бироқ ўша пайтда бу уччовлон ичида Доминик барча қўшиқларни ёзиб берган. Фабрикачилар олдида катта масъулият турарди: бу иккита улкан истеъдоддан бирини танлаш керак эди - публика ёқимтойини (Тимати) ёки истеъдодли продюссер ва хонандани (Доминик). Натижада Тимати қолди, Доминик Джокер эса мусобақани тарк этди. Мен у пайтда кўпгина ёшлар билан бир қаторда шу "Банда"га (Тимати, Джокер, Ратмир) мухлис эдим ва нима учун анави ноунейм қиз ушбу учта номенант ичида мухлислар овози билан биринчи ўринни қўлга киритганини тушунмай, роса асабийлашганман. Ўшанда адолатсизлик ва ноҳақликка биринчи марта дуч келганман.
Орадан йиллар ўтиб, "Банда"нинг энг ёш аъзоси - Ратмир автоҳалокатдан вафот этганини билиб қолдим. Буниси эса - болалик даврим тугаганини англатарди...
@freemanuz