Журналистика.уз dan repost
Бугун байрам барчани табриклаймиз. Лекин.....
Ўзбекистон матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни аслида қандай кун? Йилда бир маротаба нишонланадиган бу сана муаммоларимиз, олдимизда турган масалаларни муҳокама қилиш куни бўлиши керак. Куннинг тарихига эътибор қилинг, 1993 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳар йили 27 июнь матбуот ва ОАВ ходимлари куни сифатида нишонланади. Бунга 100 йиллар аввал, айнан шу куни биринчи ўзбек тилида чоп этилган “Тараққий” газетаси асос қилиб олинган. Демак, бу сана бизга жадидчиларимиз, маърифатпарварларимиз жасорати ва шижоатини, халоллигини эслатиб туриши керак.
Лекин бугун у қандай нишонланади?
Афсуски, бу кунни турли ташкилотлар матбуот котиблари ва амалдорлари томонидан журналистларни ошкора сотиб олиш кунига айлантириб олинган!
Эрталабдан қўнғироқ бўлди. Гўшакнинг нариги тарафида менга таниш, доим маълумотларни тезкор берадиган матбуот котиби гапираяпти:
- Узр сиз бизни роса ёритдингиз, бу йил совға қилолмадик...
- Тавба, қачондан буён бу кун журналистларга совға бериш мажбурий деган куни бўлди?? Менга совға керак, эмас, дедим жавобан.
- Лекин, бошқа ҳамкасбларингиз ундай фикрда эмасда биз совға қилмасак танқидни бошлашади...Шунга битталаб телефон қилиб чиқаяпман.
Ташкилотларнинг журналистларга совға бериши кўпгина давлатлар ОАВлари этик кодексларида қораланади (Лекин, у таҳририятлар журналистларининг ойлиги ҳам кўп😔).
Бу бежиз эмас, куни кеча Фарғонага борган журналистлар ҳақида ижтимоий тармоқларда айрим фикрлар билдирилди. Телефонлар олишгани, пальтолар кийишгани гапирилди. Ваҳоланки, ҳудди шу журналистлар орасида ўтган йили тўн кийган ҳамкасбларимизни қоралаганлар ҳам бор эди...
Менда икки савол бор, қимматбаҳо совға олгандан кейин қандай қилиб сизга совға берган одамни ёмонлашга куч топасиз? Унинг миннати бир тийинми? Халқимизнинг “миннатли ошдан беминнат тош яхши” деган гапи бежиз айтилмаганку...
Иккинчи савол эса, наҳотки халқ ишончидан арзимаган телефон ёки планшет устун бўлса?
Матбуот хизматларига савол:
Бу совғаларни қандай расмийлаштирилади? Унга кимнинг чўнтагидан пул берилади?
Бутун дунёда танловлар борку, дерсиз. Ҳа бор, лекин улар расмий ташкилотлар томонидан эмас, балки турли жамоат фондлари, нодавлат уюшмалар томонидан ўтказилади.
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар! Бу бизнинг кунимиз!
Материалларингизни доим халқ ўқисин, эшитсин, кўрсин, муҳокама қилсин!
Муаммолар журналист ва блогерлар мақолалари, кўрсатувлари, эшиттиришлари ёрдамида хал бўлсин! Энг катта совға аслида шу! https://t.me/jurnalistikauzbek