Биласизми, табиатан беғам, биров учун жон куйдириб ўлиб қолмайдиган одамман. Шунингдек, кимнингдир муаммосидан, ҳолатидан фойдаланиб обрў йиғишга, авторитет бўлишга ҳеч қачон ҳаракат қилмаганман. Аммо бу, ҳеч қачон биров учун жон куйдирмаслигимни билдирмайди.
"Қўшни маҳалла" канали охирги кунларда кўтарилаётган мавзуларнинг ҳаммасини хайп деб ўйлашини ёзипти.
Айтишича, ёзаётганлар бир тийинлик фойда бермас экан. Тушунолмадим, тўғриси. 4та нон кўтариб хабар олишга имкони йўқлар, йўқолган кишини ўзи уйдан чиқиб қидириб топиб беролмайдиганлар умуман жим юришлари керакми?
Ҳа, зўр, бир киши изсиз йўқолиб қолсин ва ИИБ жар солиб, ўзи қидиришга тушиб кетсин. Ҳар бир хақорат қилган кишини фақат хақорат қилинган киши қоралаб чиқсин. Қолганларга нима ахир?
Яна бир гапни айтмоқчиман. Блогерлар минг хайпнинг ортидан қувмасин, ёзганининг ортида қандайдир умумий фойда бўлса, нега энди ёзмаслиги керак? Ичидаги ниятига аралашмай, олинган маънога, етилган мақсадга эътибор бериш тўғрироқ, менимча. Чунки, ишонаверинг, агар шахсан дахлсиз бўлган ҳеч ким муаммоларни ёзмай қўйса, яна йигирма йиллик уйқуга кетиб қолишингиз ҳеч гапмас.
@fozilmuslim