❗️❗️❗️📣📣📣
💛КОРХОНА СПОРТНИНГ МИНИ-ФУТБОЛ МУСОБАҚАСИ БАХОРИЙ МАВСУМ:
"ЁШЛАР ЖАМОАСИ" – ЯНГИ ЧЕМПИОНЛАР!
🟠Корхонада ўтказилган Спортинг мини-футбол мусобақасининг баҳорий мавсуми финал босқичи катта қизиқиш билан кузатилди. Ушбу мусобақа иштирокчилар ўртасида кучли рақобат ва юқори спорт маҳоратини намойиш этди.
🏟Дастлаб майдонга 3-ўрин учун 1-цех ва 3-цех жамоалари тушди. Ўйин бошиданоқ 3-цех футболчилари ташаббусни қўлга олиб, рақибларини доимий босим остида ушлаб турдилар. Натижада, 3-цех жамоаси йирик 6:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритиб, мусобақанинг бронза медалларига сазовор бўлди. 1-цех жамоаси эса, қаттиқ қаршилик кўрсатишга уринишларига қарамай, рақиблар ҳужумларини тўхтата олмади.
🏆Кун давомида орзиқиб кутилган ўйин – финал ўйини бўлди. Майдонга 4-цех ва "Ёшлар жамоаси" чиқдилар. Бу икки жамоа мусобақа давомида юқори натижаларни кўрсатиб, финалгача етиб келишга муваффақ бўлишди.
✅Финал ўйини жуда қизғин ва юқори суръатларда ўтди. Бироқ, Ёшлар жамоаси аъзоларининг тезкорлиги, техник маҳорати ва жамоавий ҳаракатлари 4-цех футболчиларидан устун келди. Натижада, Ёшлар жамоаси 4:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди ва корхона тарихида илк бор Чемпионлик мақомига эришди.
➡️Ёшлар жамоасининг ушбу ғалабаси корхонада мини-футболнинг янги даврини бошлаб берди. Жамоа сардори Жабборов Саидусмонхон ғалабадан сўнг:
"Биз узоқ вақт давомида бу мусобақага тайёрландик. Ҳар бир ўйинчи ўз устида тинимсиз ишлади ва бугунги натижа – барчамизнинг меҳнатимиз маҳсули" – деб таъкидлади.
🎖Корхона раҳбарияти мусобақа якунида барча иштирокчиларни тақдирлаб, ғолиб жамоага махсус кубок ва қимматбаҳо совғалар топширди. Шунингдек, келгуси йилда мусобақани янада кенгроқ миқёсда ўтказиш режалаштирилаётгани ҳам маълум қилинди.
👍Ушбу мусобақа нафақат спорт тадбири сифатида, балки корхона ходимлари ўртасида жамоавий руҳни мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этди.
Тарихий ғалабаси билан янги чемпионлар "Ёшлар жамоаси"ни табриклаб қоламиз.
✈️@FNQIZYOSHLARI