Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tibbiyot


Целью создания и деятельности Ассоциации являются содействие в обеспечении профессиональной и научной деятельности специалистов фармацевтического профиля, повышение эффективной деятельности аптечных и фармацевтических организаций РУз.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Dori-Darmon AK dan repost
​​#Билиб_қўйган_яхши
Баҳорда эътиборли бўлинг

Баҳорда заифлашган организмда сурункали касалликлар, шу жумладан, ошқозон билан боғлиқ муаммолар кучайиши мумкин.

Кўпинча ошқозон яраси ва гастрит апрель ойида фаоллашади. Ушбу асоратларнинг олдини олиш учун бир нечта амалий маслаҳатларга эътибор қаратинг:

меъёрида, тартибли овқатланиш. Овқат қанча фойдали бўлса, тана учун шунча енгиллик бўлади. Чунки бу мукаммал метаболизм ва ичаклардаги юкни камайтиришга ёрдам беради;
микрофлорани қўллаб-қувватлаш. Ошқозон касалликларида ичак микрофлорасини сақлашга эътибор бериш лозим. Бу организмни патоген микроблардан ҳимоя қилади. Пробиотиклар ва пребиотиклар ҳам фойдалидир;
баҳорда организмнинг энг яхши дўстлари: ферментланган сут маҳсулотларидаги лакто ва бифидус бактериялари, сабзавот ва мевалардаги толалар, гўшт, балиқ, ёнғоқ ва нўхатлардаги глутамин ва аргинин аминокислоталари.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Uzpharmagency dan repost
🔴 АОКАда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анвархон Акабиров иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда 2024 йилда соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

✔️ Батафсил:

❗️ UzA расмий саҳифасида 👉 https://uza.uz/posts/697019

❗️ АОКА ютуб каналида 👉 https://youtu.be/lGild-6xTEs

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


ССВ БУЙРУҒИ 3611.pdf
1.0Mb
Давлат рўйхатидан ўтказмасдан тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланди. ССВ буйруғи 3611 сон, 12 март 2025 й. Обуна бўлинг | Подпишитесь ✅Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси


Dori-Darmon AK dan repost
#Саломатлик
Дорихонада сотиладиган ҳуснбузарга қарши машҳур крем таркибидан саратон касаллигини келтириб чиқарувчи модда топилди

La Roche-Posay ҳуснбузарга қарши крем таркибида рухсат этилган меъёрдан ортиқча хавфли бензол моддаси борлиги аниқланди.

Батафсил
Batafsil
————————————————-
В популярном аптечном креме от прыщей нашли вызывающее рак вещество

В популярном аптечном креме от прыщей La Roche-Posay нашли превышение допустимой нормы опасного вещества — бензола.

Подробнее

Наши официальные страницы:
Telegram | Facebook|vebsayt


Uzpharmcontrol dan repost
🔴 ⭕️⭕️⭕️

Денов туманида сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини сотувга қўйган дорихона фош этилди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Денов туманида фаолият юритувчи “E.O.” МЧЖга раҳбари Ш.А. МЧЖ дорихонасида турли номдаги сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 575,4 млн сўмлик жами 198,2 минг дона, шундан 1 396 дона психотроп, 900 дона кучли таъсир қилувчи ҳамда 3 146 дона яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора! dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔴 🟦🟦🟦🟦

Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ қандай асоратларни келтириб чиқариши мумкин?

Бу ҳолат қайси генетик касалликлар ривожланишига сабаб бўлади?

Муаммонинг олдини олиш учун қандай тавсиялар бор?

📹 Юқоридаги видеолавҳадан ушбу саволларга батафсил жавоб топасиз.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Dori-Darmon AK dan repost
#Дунё
CDC вакцинациянинг аутизм хавфига таъсирини ўрганишни режалаштирмоқда

AҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) эмлаш ва аутизм ўртасидаги эҳтимолий боғлиқликни ўрганиш бўйича кенг кўламли тадқиқот ўтказишни режалаштирмоқда.

Батафсил
Batafsil
———————————————————
CDC планирует еще раз изучить влияние вакцинации на риск аутизма

Центр по контролю и профилактике заболеваний США (CDC) планирует провести масштабное исследование по изучению возможной связи между вакцинацией и аутизмом.

Подробнее

Наши официальные страницы:
Telegram | Facebook|vebsayt


Uzpharmcontrol dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🖥🖥🖥

Тадбиркорлар ўз фаолиятини амалга оширишда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг аҳамияти қандай?


Ушбу саволга “Dentafill Plyus” маҳаллий компанияси бош директори Саркор Исонбоев "Ўзбекистон 24" телеканалида эфирга узатилган кўрсатувда батафсил жавоб берди.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube


GPP | Yaxshi dorixona amaliyoti dan repost
✅✅✅
Ҳурматли дорихоналар!

Барчангизга маълумки, 2022 йил 1-сентябрдан бошлаб юртимизда дори воситаларини мажбурий рақамли маркировкалаш бошланган.

Биз жамоамиз билан дорихоналарда рақамли маркировкалаш тизимининг жорий этиш ҳолати бўйича аноним шаклдаги бир нечта сўровномаларни тайёрладик.

Ушбу сўровнома натижалари асосида айнан дорихона бўғинида мажбурий маркировка қоидалари асосида ишлашни ўргатувчи махсус постлар, видео-қўлланмалар тайёрлашни режалаштирганмиз.

✅Сўровнома аноним характерга эга, қўрқмасдан белгиланг🖼️

📣Барчани мазкур сўровномада фаол иштирок этишга чақирамиз!

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора! dan repost
❗️Тиббиёт соҳасида Сингапур тажрибаси ўрганилди

Ҳужайра технологияси асосида ишлаб чиқарилган биотехнология дори воситаларини қўллашда Сингапур тажрибасини ўрганиш ва уни юртимизда кенг татбиқ этиш мақсадида вазирлик масъулларидан иборат делегация ушбу мамлакатда бўлди.

🔬Дастлаб, вакилларимиз Сингапур онкология институти миллий университети (NCIS)га ташриф буюриб, соҳадаги илғор тадқиқотлар, клиник амалиёт ва таълим тизимидаги ютуқлар билан яқиндан танишди.

➡️ Мулоқот давомида меҳмонларга ҳужайра терапиясининг замонавий усуллари, CAR-T, NK- ва DK-ҳужайра терапияси, шунингдек, ген инженерлиги асосидаги технологиялар ёрдамида мақсадли даволаш усуллари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

💊 Шундан сўнг, Advanced Cell Therapy and Research Institute Singapore (ACTRIS) марказида соҳада қўлланиладиган дори воситаларини тайёрлаш, ишлаб чиқариш ва сифат назорати усуллари ўрганилди. Шу билан бирга, мазкур дори воситалари учун жорий этилган GMP стандартлари талаблари ва тегишли регламентлар билан яқиндан танишилди.

🟣 Сўнгра, Esco Lifesciences Group компаниясининг ҳужайра технологияси асосидаги биотехнология дори воситаларини GMP стандарти талабларига мувофиқ ишлаб чиқариш ва уларнинг сифати назоратида қўлланиладиган технологик, синов ва ўлчов воситалари кўриб чиқилди.

🧪 Шу билан бир қаторда, GENE OASIS PTE компанияси томонидан мутахассисларимиз учун ҳужайра терапиясида қўлланиладиган инновацион дори воситаларини яратиш ва амалиётга жорий этиш жараёнлари билан танишиш имкони яратилди.


📌 Шунингдек, сафар давомида Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида онкологик касалликларни даволашда ҳужайра терапияси соҳасидаги илғор ютуқларни биргаликда ўрганиш, янги даволаш усулларини мамлакатимизда жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

‼️ Мулоқотлар якунида илмий, амалий ва тиббий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда янги истиқболларни белгилашга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш юзасидан келишиб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Uzpharmcontrol dan repost
🔴 🟦🟦🟦

Дори воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича навбатдаги онлайн учрашув бўлиб ўтди


Бугун ZOOM платформасида “TEMUR MED FARM” МЧЖ ва "PHARMACOM MEDICINE” МЧЖ маҳаллий дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Унда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари иштирок этди.

Учрашувда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш жараёнлари муҳокама қилинди. Шунингдек, фармацевтика корхоналарининг ҳозирги кундаги ҳолати, мавжуд муаммолари, таклиф ва саволлари тингланиб, маъсуллар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Айтиш жоиз, мазкур мулоқотдан кўзланган асосий мақсад — маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда улар учун ҳуқуқий ва техник масалалар бўйича тушунтириш беришдан иборат.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Uzpharmcontrol dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🖥🖥🖥

Фарммаҳсулотларини сертификатлаш, стандартлаштириш борасида Марказ лабораториялари тадбиркорларга, аҳолига қандай имкониятларни тақдим этмоқда?


Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров "Ўзбекистон 24" телеканалида эфирга узатилган кўрсатувда батафсил жавоб берди.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube


GPP | Yaxshi dorixona amaliyoti dan repost
Ҳурматли дорихоналар!

Агар Сиз маҳсулот фактурасини электрон тизимдан қабул қилганингиздан кейин ҳам товарга тегишли маркировка кодлари Сизнинг дорихонангиз баланси (номи)га ўтмаган бўлса, “Asl belgisi” шахсий кабинетингиз орқали айнан шу фактурага тегишли ID рақамни chatbot га юборинг.

☑️Техник муаммолар текширилади.

Техник масалалар бўйича қуйидаги рақам ва манзилга алоқага чиқишингиз мумкун:

Почта: support@crpt-turon.uz
📞Телефон:+998712038872
🤖Телеграм бот: @crpt_turon_bot

Қўллаб-қувватлаш хизмати иш режими:
Душ-Жума, 08:00-20:00.

Уважаемые аптеки!

Если после принятия электронной счет-фактуры на приобретенный товар, коды маркировки этого товара не были переведены на баланс Вашей аптеки, отправьте с личного кабинета “Asl belgisi” идентификационный (ID) номер именно этой счет-фактуры в чатбот.

☑️Технические проблемы будут проверены.

По техническим вопросам вы можете обратиться по следующим контактам:

Почта: support@crpt-turon.uz
📞Телефон:+998712038872
🤖Телеграм бот: @crpt_turon_bot

Режим работы службы поддержки:
Пн-Пт, 08:00-20:00.

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


Dori-Darmon AK dan repost
ҚУТЛОВ

"Дори-Дармон" акциядорлик компаниясининг фармацевтика ишини ташкил қилиш ва назорат бўлими бошлиғи Примуҳамедова Баҳор Муртазақуловнани 60 ёшга тўлиши муносабати билан самимий қутлаймиз.

Баҳора Примуҳамедова 1965 йил 8-март куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида таваллуд топган.
1987-йилда Тошкент Фармацевтика институтини провизор мутахассислиги бўйича тугатган ва шу йили Жиззах вилояти дорихоналар бошқармасининг омборхонасида провизор-технолог сифатида иш фаолиятини бошлаган.

Батафсил
✅ Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Uzpharmagency dan repost
🇺🇿🇫🇷 Франциянинг Париж шаҳрида “Ўзбекистон – Франция" биринчи тиббиёт форуми

📌 Жорий йилнинг 10 март куни форум доирасида, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Франциянинг “Institut Curie” ҳамда “AP-HP” (Assistance Publique - Hôpitaux de Paris) ташкилотлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

❗️ “Institut Curie” - илмий тадқиқотлар, онкология ва касалликларни даволаш бўйича етакчи илмий марказлардан бири бўлиб, “AP-HP” (Assistance Publique - Hôpitaux de Paris) эса Париж шаҳридаги йирик давлат шифохоналарини бошқаради.


🟢 Учрашувда, клиник синовлар, илмий-тадқиқот ишлари (R&D) ва таълим соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Агентлик директори Ўзбекистондаги фармацевтика сектори ҳақида маълумот берди ва учрашув якунида икки томон келажакда ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилишга келишиб олди.

🔴 #Ўзбекистон #Франция #форум #фармацевтика #халқаро #ҳамкорлик

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Uzpharmcontrol dan repost
💬 26-савол:

Бир дори воситасини нечта савдо номи остида рўйхатдан ўтказишга рухсат берилади?

Ушбу саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи Ойбек хайруллаев жавоб берди.

💳 Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ, таркибида турли дори моддалари бўлган дори воситаларини бир хилдаги савдо номи остида давлат рўйхатидан ўтказишга йўл қўйилмайди.

Бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида ишлаб чиқилган, таркиби бир хил бўлган дори воситалари рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube


Dori-Darmon AK dan repost
#Ҳуқуқий_бурчак
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун қонунчиликда қандай рағбатлантиришлар назарда тутилган?

Тиббиёт муассасасининг юқори малакали тиббиёт ва фармацевтика ходимларига лавозим маошининг 100 фоизигача ҳамда бошқа ходимларга 75 фоизигача ойлик устамалар тўланади.

Батафсил
✅ Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Uzpharmagency dan repost
🇺🇿🇫🇷 Франциянинг Париж шаҳрида “Ўзбекистон – Франция биринчи тиббиёт форуми"

📌 Бугун форум доирасида, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва "Bertin Technologies” ҳамда “DMS Imaging” компаниялари вакиллари ўртасида бўлиб ўтган учрашувлар икки томон учун ҳам потенциал ҳамкорликларни ўрганиш имкониятини тақдим этди.

❗️ "Bertin Technologies” тиббий ускуналар ишлаб чиқаришда илғор технологияларни қўллаш билан танилган, хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш соҳаларида юқори сифатли ечимлар яратишда етакчи ҳисобланади.


❗️ “DMS Imaging” эса тиббий тасвирлаш тизимларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган ва ўзининг замонавий ускуналари билан дунё бўйлаб тиббий муассасаларга хизмат кўрсатади.


🟢 Ҳар икки компания ўз фаолиятлари ва ишлаб чиқараётган тиббий ускуналар ҳақида тўлиқ маълумот берди. Агентлик директори, ўз навбатида, уларнинг ускуналарини Ўзбекистонда маҳаллийлаштириш ва инвестиция киритишдаги имтиёзлар ҳақида сўзлаб, минтақанинг маҳсулотлар бозори учун катта салоҳиятга эга эканлигини таъкидлади.

🟢 Учрашув якунида барча томонлар маълумот алмашиш ва келажакдаги лойиҳалар устида ҳамкорликни ўрганишга розилик билдирди.

🔴 #Ўзбекистон #Франция #форум #фармацевтика #халқаро #ҳамкорлик

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


GPP | Yaxshi dorixona amaliyoti dan repost
🗓2025-йил 1-апрелдан бошлаб солиқ органлари ходимлари томонидан ўзларига бириктирилган корхоналарда ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларида солиққа оид айрим ҳуқуқбузарликлар аниқланганда:

☑️биринчи марта огоҳлантириш берилади;

☑️огоҳлантиришдан кейин уч кун ичида солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмаганлиги ёки такроран аниқланганлиги сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун асос бўлади;

☑️солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича сайёр солиқ текширувини текширув бошлангандан кейин 24 соат ичида “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор қилиш тартибида амалга оширишга рухсат этилади;

☑️сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома сайёр солиқ текшируви бўйича қарор қабул қилиш учун асос бўлади.

‼️Бу фақат қуйидаги ҳуқуқбузарликлар учун амал қилади:

🔍назорат-касса техникалар ва тўлов терминалларидан фойдаланиш тартибини бузиш;

🔍меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимлар ва иш ҳақи фондини солиқ ҳисоботида акс эттирмаслик;

🔍ер участкаларидан ҳужжатсиз ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан кўп миқдорда фойдаланиш;

🔍фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олиш ёки қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини солиқ ҳисоботида кўрсатмаслик.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.02.2025 йилдаги ПҚ-78-сон Қарори

Обуна бўлинг | Подпишитесь
https://t.me/+CDGty3OjSrhiZGMy


Uzpharmcontrol dan repost
🟣 🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ишлаш бўлими ахбороти

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жорий йилнинг феврал ойида ўтказилган тезкор тадбирларда олинган дори воситалари ва тиббий буюмлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораториясида экпертизадан ўтказилди.

☑️Таҳлиллар натижасига кўра, тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин бўлмаган 852 номдаги 533 501 ўрам, шу жумладан кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган 68 номдаги 48 987 ўрам дори воситалари аниқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.