IQ va EQ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Интеллектга оид муаллифлик канали.
Бу каналда Ёшлар, 104 FM да ҳар сешанба соат 15.10 да бошловчи Ҳилола Содиқ қизи билан эфирга узатилаётган «IQ ва EQ» лойиҳаси аудиолари ва Гавҳар Тешабоеванинг шу мавзуга оид оммабоп мақолалари ўрин олган.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri




Энди #Jajji akademik журналида #IQvaEQ лойиҳамизнинг болаларга аталган қисми мақолалар тарзида бериб борилади. Обуна бўлишни унутманг, азизлар!

@fm104_IQ_EQ
@Psixoterapevtuz










Hilolka dan repost
“IQ ва EQ” лойиҳаси

Эртага "IQ ва EQ" лойиҳасида яна болалар мавзуси. Бу сафар қиз фарзандларимиз ҳақида суҳбатлашамиз. Қизлар тарбиясида нималарга эътибор бериш керак? Қизлар тарбияси ўғил болалар тарбиясидан фарқ қиладими? Мана шу ва бошқа саволларга жавоб олишни истасангиз бизни 17 сентярь куни соат 15.10 дан эътиборан “YOSHLAR” радиосида тингланг.

Меҳмонимиз:
Камола Шакарова - малакали психолог.

Биз билан боғланишни истаганлар ўша вақтда 71 233 80 70 ва 71 286 32 25 рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин. Истасангиз 1700 рақамидан фойдаланинг.
Лойиҳанинг доимий мутахассиси, врач-психотерапевт, Гавҳар Тешабоева.
Бошловчи - Ҳилола Содиқ қизи.

@fmyoshlar
@Psixoterapevtuz
@fm104_IQ_EQ




Hilolka dan repost
“IQ ва EQ” лойиҳаси

Эртага "IQ ва EQ" лойиҳасида яна болалар мавзуси. Фарзандингиз мустақил бўлишини истайсизми? Ўзи кун тартибини тўғри тузишни, ўзи дарс тайёрлашини ва бунда муваффақиятга эришишиничи? Китобларга қизиқиши ҳам муҳим, дейсизми? У ҳолда бизни 10 сентярь куни соат 15.10 дан эътиборан “YOSHLAR” радиосида тингланг.

Меҳмонларимиз:
Чарос Мирхолиқова – Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети докторанти
Расулбек Мақсудов – 4-синф ўқувчиси.

Биз билан боғланишни истаганлар ўша вақтда 71 233 80 70 ва 71 286 32 25 рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин. Истасангиз 1700 рақамидан фойдаланинг.
Лойиҳанинг доимий мутахассиси, врач-психотерапевт, Гавҳар Тешабоева.
Бошловчи - Ҳилола Содиқ қизи.

@fmyoshlar
@Psixoterapevtuz
@fm104_IQ_EQ




Радиолойиҳанинг 2-сони.


🌸 Ўз хиссиётларингизни муҳокама қилмасликка харакат қилинг.
Сиздаги ҳар бир хиссиёт (негатив ёки позитив) бор бўлишга тула ҳақли. Агар ўз ҳиссиётларингизни танқид қилишни бошласангиз, хиссиётни тўлалигича хис қилишни унутасиз, бу эса позитив эмоцияларни ҳис этишга халақит беради.
👉 Шуни эсда тутинг!
Ҳаётингиздаги ҳар бир эмоция ўзида муҳим аҳборот тутади. Бирон эмоцияни хис қила олмасангиз, организм учун зарур маълумотдан қуруқ қолдингиз дегани.

Муаллиф: Гавҳар Тешабоева.

@fm104_IQ_EQ


🌹 Танадан келаётган сигналларга эътибор қаратинг.
Бирон ҳиссиётни туяётганингизда танангиз нима деётганига қулоқ тутинг. Масалан, қаттиқ стресс вақтида ошқозонингиз ёки бошингиз оғриши, хафа бўлганингизда қовоқларда оғирлик сезишингиз, аксинча хурсанд бўлсангиз қоринда енгиллик, юрак уришининг тезлашиши, энергия келаётганини сезасиз.

🌺 Хиссиётингиз ва хулқингиз орасидаги боғлиқликни ўрганинг.
Кучли хиссиёт таъсирида қандай харакат қилишингизга эътибор беринг. Буни билиш келажакда бирон хиссиётга нисбатан маълум хулқ-атвор моделини яратишга ёрдам беради. Масалан, жахлингиз чиққанда овозингиз кўтарилиб, нари кетасизми? Ёки уялсангиз суҳбатни тўхтатасизми? Ёки ўта чарчаганда ваҳима қилиб, ўзингизни йўқотиб, йиғлашга тушасизми? Шуларни ўзингиз учун билиб олишингиз муҳим.

Мақола муаллифи: Гавҳар Тешабоева.

@fm104_IQ_EQ


📣 Олимларнинг фикрига кўра, EQ IQ га нисбатан ҳаётда муҳимроқдир. Кўпгина муваффақият қозонган ва таниқли шахслар айнан эмоционал интеллектини оширган кишилардир.

🤔 Хўш эмоционал интеллектни қандай қилиб ривожлантирса бўлади?

Бугун ўз ҳиссиётларимизни қандай қилиб тушуниб олишни ўрганамиз😏😔😡☺️😌😳😢😇😆😁😄😂😜

🌻 Кун давомида турли вазият ва холатларга нисбатан ўз эмоционал реакциянгизни кузатинг. Ўз ҳиссиётларингизни тан олмаслигингиз фикрлаш ва хулқингизга таъсир қилувчи зарур ахборотни қабул қила олмай қолишингизга олиб келади. Ўз хиссиётингиз, қайғу, хафалик, уялиш кабиларни англашни ўрганиш - бу эмоционал интеллектни оширишга қўйилган 1-қадамдир. Эрталаб уйғонганингизда қандай хиссиёт туясиз? Ухлаётганда ўзингизни қандай хис қиласиз?

Мақола муаллифи: Гавҳар Тешабоева.

@fm104_IQ_EQ


🧐 Савол: Охирги пайтда халқ орасида кадрларни ишга қабул қилишда EQ сига қаралияпти, деган фикрлар юрибди. Ўзим шахсан дуч келмадим-куя, аммо келажак учун билиб қўйсам фойдадан холи бўлмас деб ўйладим. EQ нима? Уни қандай аниқласа ва ривожлантирса бўлади? Инсонни IQ си баланд дегани EQ га қанчалик боғлиқ? Аълочи ўқиганларда IQ баланд бўлгани билан EQ си паст бўлса, у муваффақиятга учраши қийин бўлади, дейишади. Бу қанчалик тўғри?

🤓 Жавоб: бу саволларга жавоб беришдан аввал EQ нималигини билиб олишимиз зарур?
🎭 EQ (эмоционал коеффициент) - инсоннинг эмоциясини бошқара олиши, эмоционал ва ижтимоий муносабатга киришиш қобилияти, ўз туйғуларини таниб олиши, муаммоларни ўзи ҳал эта олиши, суҳбатдошининг эмоциясини англай олиши, бошқаларга ёрдам беришдан завқланиши, тўғри ва соғлом алоқа-муносабат ўрната олишидир. Бу сифатларга эга бўлиш ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади.
👆 IQ билан EQ ни биргаликда оширишни болаликдан бошлаган афзал. Аммо IQ дан фарқли, EQ ни вояга етганда хам шакллантирса бўлади.


📣«IQ ва EQ» лойиҳасини дунёга келиши сизга қизиқми?

👩‍❤️‍👩 Икки дугона суҳбатидан:
- 👩‍💼Гавҳар, радиода интеллектга боғлаб бирон лойиҳа қилайлик. Масалан🤔, IQ деб.
- 🧕Ҳилола, бўлади. Фақат IQ дан кўра EQ муҳимроқ🧐.

Орадан бир ой ўтгач:
-👩‍💼 Гавҳар, лойиҳамиз тасдиқланди, IQ.
- 🧕Фақат IQ ми, EQ сичи?
- Ха, ўша.

https://t.me/fm104_IQ_EQ

16 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

250

obunachilar
Kanal statistikasi