🔴 #LIVE
Ноқонуний қурилишлар учун жарималар миқдори кескин оширилиб, жиноий жавобгарлик белгиланяптиФракция аъзолари “Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда атрофлича кўриб чиқдилар.
Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда мамлакатаимизда кенг кўламда қурилиш ишлари олиб борилмоқда, кўп қаватли уйлар барпо этиляпти. Соҳада кўплаб муаммолар ҳам борлиги кўзга ташланмоқда.
Хусусан, Қонунчиликда рухсатсиз қурилиш қилиш, бош режани бузиш, объектларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларини бузиш ҳамда кўп квартирали уйларни ўзбошимчалик билан ертўла ва биринчи қаватини бузиш ёки реконструкция қилганлик учун маъмурий жарималар таъсирчанлиги пастлиги ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланмаганлиги сабабли ҳуқуқбузарликлар йилдан йилга ошиб бормоқда ёки қурилаётган объектлар назоратсиз қолиб, қурилиш сифати тушиб кетмоқда.
Эндиликда мазкур қонун лойиҳаси билан жарималар миқдори кескин оширилиб, жиноий жавобгарлик белгиланяпти.
Мақсад шаҳарсозлик фаолияти соҳасида кўпайиб бораётган ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш, тасдиқланган бош режаларга риоя этилишини таъминлаш, аҳолининг соғлиги, ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш, қурилиш сифатини ошириш, содир этилган ҳуқуқбузарликларни камайтириб, жазонинг таъсирчанлигини оширишдир.
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига ўз таклифлари ва фикрларини билдириб ўтишди. Ўзаро баҳс-муноазарадан сўнг қонун лойиҳасининг долзарблигини инобатга олган ҳолда қўллаб-қувватлашди.
#uzlidep #fraksiya
➖O'zLiDeP расмий канали ➖