Қуръон ўз соҳибини азиз қилади
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Қуръони Каримга боғланган ҳар бир инсон ва ҳар бир нарса улуғ бўлади. Аллоҳ таоло Қуръонни Жаброил алайҳиссалом орқали ерга туширди. Ва шу сабабли Жаброил фаришталарнинг энг улуғи бўлди.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Ким Аллоҳга, Унинг фаришталарига, Пайғамбарларига, Жаброилга ва Микоилга душман бўлса, албатта, Аллоҳ кофирларнинг душманидир”, деган.
Қуръон охирги пайғамбар бўлмиш Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинди. Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбарларнинг саййиди бўлдилар. Қуръонда Аллоҳ таоло: “Ва албатта, сиз буюк хулқ устидасиз”, деган.
Қуръон ислом умматига нозил қилинди. Шу боис Ислом уммати умматларнинг энг яхшиси бўлди. Қуръонда “Сизлар одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз”, дейилади.
Қуръон рамазон ойида нозил қилинди. Бунинг сабабидан рамазон ойларнинг энг улуғи бўлди. Ояти каримада: “Рамазон ойики, унда Қуръон туширилган”, дейилади.
Қуръон Лайлатул қадр кечасида нозил қилингани боис Лайлатул қадр кечаларнинг энг улуғи бўлди. Аллоҳ таоло ўз каломида “Лайлатул қадр минг ойдин яхшироқдир” дейди.
Энди Қуръонни қалбингизга туширсангиз, у қалбларнинг энг яхшиси бўлади. Зеро, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, уни бошқаларга ҳам ўргатганларингиздир”, деганлар.
Агар Қуръонни ҳаётингизга боғласангиз, ҳаётингиз энг яхши ҳаёт бўлади, инша Аллоҳ. Кунингизни Қуръонга боғласангиз, ўша кунингиз кунларнинг энг яхшиси бўлади. Валлоҳу аълам.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA