#МУТОЛАА_ВАҚТИ
* * * * * * *
Муҳаммад Ал-Амин ҳаетининг ўттиз тўққиз йилу олти ойини яшаб бўлди. Машаққатли ҳаёт сўқмоқларидан шу кунгача етиб келди. Туғилмай туриб отасидан, олти ёшида онасидан, саккиз ёшида бобосидан жудо бўлишнинг аччиқ аламларини тортган, Абу Толибнинг уйида йигирма беш ёшга тўлгунга қадар фақирона ҳаёт кечирган, шундан кейин Ҳадичага уйланиб, беқиёс бойлик, мол-дунёни идора қила бошлаган эди.
Ўқиш, ёзишни билмасди. Бу соҳада ҳеч кимдан сабоқ олмаган эди. Яхши тарбия олиш учун бирон бир устоз ҳузурига жўнатилмаган эди ҳам. Аслида, бунга имконият ҳам йўқ эди, зарурат ҳам. Чунки ҳар жиҳатдан ҳавас қилса арзигудек одоб, хулқ атвор эгаси бўлиб етишган, ҳеч кимнинг унга одоб муаллими бўлишига ҳожат йўқ эди. Ён атрофда унинг барча фазилатларига гувоҳ бўлган, дуч келган кишига лақаб берадиган халқ унга ҳам узоқ синовлардан сўнг «Ал-Амин» лақабини муносиб кўрган эди. Уни «Ал-Амин» деб атай бошлаганларидан бери анча йиллар ўтиб кетди. Ҳеч ким уни бу лақабга нолойиқ деб билмасди, ҳатто шундай деб ўйламасдилар ҳам. Ҳеч ким, бу лақабни унга бериб янглишган эканмиз, демади.
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA