Postlar filtri


МИКРОБЛАРГА ҚАРШИ ТАЪСИРИ ЯХШИ БЎЛГАН ВОСИТАЛАР.

СТРЕПТОКОКК ва уларни даволаш ҳақида олдинги постларимизда ёзганман.

СТАФИЛОКОКК:
Ўрик
— Қулупнай
— Барбарис
— Малина
— Черника
— Шиповник
— Қора смородина


CANDIDA замбуруғ тури:
Брусника
— Қора смородина
— Сабзи
— Черемша
— Аччиқ қалампир
— Долчин
— Қалампирмунчоқ

ПРОТЕЙЛАР:
Ўрик
— Клюква
— Черника
— Қора смородина
— Саримсоқ
— Хрен
— Укроп
— Тмин (Зира)
— Қора турп
— Долчин


СИНЕГНОЙНАЯ ПАЛОЧКА
(Pseudomonas aeruginosa)
:
Ўрик
— Қора смородина
— Брусника
— Қизил ширин қалампир
— Хрен
— Долчин
— Қалампирмунчоқ


ЭНТЕРОКОКК:
Ўрик
— Қулупнай
— Барбарис
— Малина
— Черника
— Қора смородина


КЛЕБСИЕЛЛА:
Ўрик
— Клююква
— Черника
— Қалампирмунчоқ
— Олмалар
— Саримсоқ
— Хрен
— Укроп
— Зира
— Қора турп
— Аччиқ қалампир
— Долчин


ШИГЕЛЛА:
Олма
— Қора смородина
— Черника
— Малина
— Клюква



ЭШЕРИХИА:
Анор суви
— Шиповник
— Пиёз
— Саримсоқ
— Қалампирмунчоқ
— Долчин


Минглаган инфекциялар бор!
Бу рўйхатни яна давом этаверишим мумкин. Аммо вақт йўқ.
Лекин эътибор берсангиз, таркибида витамин ва яна минералллари бор гиёҳларимиз инфекцияларга қарши кураша оларкан!
Рўйхатдаги гиёҳларни мева ҳолатида, баргларини, ўтини, илдизларини ишлатиш мумкин. Аммо фақат баргими, ҳаммасини барги олинади. Мевасими, олинади ёки илдизлари....

Витаминли йиғмалар нафақат инфекцияларга қарши курашишади, балки бадданни мустаҳкамлаб ҳам беради, модда алмашинувини яхшилаб.

Баданда инфекциялардан бўладиган онкологик касалларни даволашда бу гиёҳларнинг ўрни жуда катта.
Масалан, қулупнай баргларини доимий дамлаб ичиб юрилса, саратон касалини даволаб юборганини қанчалаган гувоҳи бўлганман.
Ёки барбарис ошқозон ости бези саратонини даволаган.
Чеснок ҳақидаку мақола ёздим илгарироқ.
Брусника барглари подагрический отёкларни йўқота олади.
Ўрик хусусиятларини ёзмайман!
Долчин ҳақида эса иншааллоҳ бир вақт бўлганда ёзаман.


Хуллас, баданни инфекциялардан тозалаб, улардан келиб чиқадиган яллиғланиш, заҳарланишларни олдини олиб, улардан келиб чиқадиган касалликларни йўқота олади.
Кетдикми бозорга?!?

Аллоҳ ҳаммамизга шифои комил берсин!

870 1 54 9 47

ОНКОЛОГИЯ - кучларни кўтариш учун.

Онкологияда яллиғланган онкомоддани ва чириган заҳарли моддаларни организмдан чиқариб ташлаш жуда муҳим. Бу моддалар токсик бўлгани учун, одатда токсик гиёҳлардан фойдаланилади. Аммо биз ўртача ва топиладиган гиёҳлардан фойдаланамиз.
Албатта, бу онкологияни даволашда панацея эмас, лекин ҳар ҳолда жуда катта фойдаси бор. Бироқ бу таркиб билан ҳақиқий саратондан чиқиб кетганлар бўлди, албатта бардош ва узоқ муддат ичиб юриб!
Бу таркибни устозлар роса тавсия қилишарди.
Организмнинг табиий қувватини ва иммунитетни кўтариб, онкоҳужайраларни йўқотишда ёрдам беради.

Таркиби:
Омела белая 200 гр
Чистотел 200 гр
Пижма 150 гр


50 граммини 0.5 литр қайноқ сувда 8-12 соат дамланади термосда. Шу дамламани кун давомида ичиб юрилади.
Лекин аввалда секин асталик билан миқдори кўтарилиб, бу нормага чиқилади.

Шуни ҳам айтиб қўйиш керакки, бу дорини онкокасаллар албатта бирор мутахассис назорати остида ичишсин! Чунки ҳар хил ножўя таъсирлари икки уч ой давомида чиқиб туради.
Шу ножўя таъсирларни бартараф қилиш учун қўшимча гиёҳлар белгиланади.

Таркиб химиотерапиянинг зарарли асоратларини кетказиш ва ундан кейинги тозаловларда ҳам жуда яхши ишлайди!

Аллоҳ Роббимиз дардларимизга шифо берсин, аввало қалбимизга!

....



2.3k 0 15 31 134

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Азизлар, ўқув марказимиз қошида кичкинароқ гиёҳ дўконимиз ишга тушди. Ҳаммаси расмий равишда қадоқланган ёки тайёрланган.
Икки уч кунда доставка хизматимиз ҳам ишга тушади, иншааллоҳ.
Булар ҳаммаси шогирдларимизнинг чиқарган маҳсулотлари ва ҳали содда дорилардир!
Яқин орада айрим касалликлар учун ва айниқса гижжалар учун тайёр дориларни чиқариш ниятимиз бор.
Тортинмасдан заказ қилаверинглар. Эртага доставка хизмати гуруҳи ссылкасини ташлаб қўяман, иншааллоҳ.

2.5k 0 18 63 76

ОНКОЛОГИЯ ХАРАКТЕРИ

Аслида медицинада бунақа сўз ёки жумла учрамайди, чунки онкологияда характер бўлмайди. Бу сўз албатта онкологиядаги яллиғланишларга сабабчи бўладиган сабаблар ҳақидаги сўз (жумла) дир.
Чунки биз бу сабабларни одатда тушунмаймиз.
Демак, савол!
Аслида яллиғланишларга нималар сабабчи бўлиши мумкин?

Зотан булар 4 гуруҳга бўлинади:
— Кучли иссиқлик ва бу иссиқликнинг хилтларни куйдириши.
— Кучли совуқлик ва бу совуқликдан бўладиган яллиғланишлар.
— Гижжалар.
— Инфекциялар (бу терминни ибн Сино ўз китобида "чириш" сўзи билан атаган).



Баъзи РАК ТУРЛАРИ ва уларнинг яллиғланишига сабаб бўлувчи САБАБЛАР:

1. Лимфома МАЛТ.
Сабаби:
- ошқозон ости безида яшовчи гижжалар;
- хеликобактер пилори.

2. Бронхлар ҳосилалари.
Сабаби:
- кремний ҳосилалари;
- асбест;
- ҳар хил тутунлар;
- инфекциялар;
- нафас йўлларида яшовчи гижжалар.

3. Мезотелиома
Сабаби:
- асбест.


4. Қизилўнгач раки.
Сабаби:
Метаплазия Баретта (бир тўқиманинг бошқа тўқимага айланиши). Бунда албатта узун гижжалар ва уларнинг чиқиндиларидан яллиғланиш жараёни.
Бу ҳолатни медицина тушунтириб бера олмайди — нега бу ердаги тўқималарнинг ўзгариб қолишини. Ибн Сино эса жуда чуқур тушунтирган.

5. Жигар раки.
Сабаби:
- гепатит вируслари (В ва С);
- жигарда яшовчи гижжалар.

6. Ошқозон раки.
Сабаби:
- ошқозон ости бези гижжалари ва хеликобактер пилори чақирадиган гастрит.

7. Саркома Капози.
Сабаби:
- одам герпес вирусининг 8-типи ва лямблия, кандидозлар ёки трихомонада;
- кўпчилик ҳолатда ТОРЧ инфекциялар, аскарида ва ясси гижжалар ҳамроҳ (балки асосий сабаб) бўлади.

8. Сийдик қовуғи ўсимталари ва раки.
Сабаби:
- шистосома гижжаси.

9. Йўғон ва тўғри ичак саратони.
Сабаби:
- ҳар хил инфекциялардан яллиғланиш;
- турли хил гижжалар;
- ва, асосан, острица!

10. Тухумдон кисталари, миома.
Сабаблари:
- жинсий аъзоларнинг ҳар хил инфекциялардан яллиғланиши;
- тальк моддаси;
- инфекциялардан тўқималарнинг бошқа тўқимага айланиши, яъни мутагенез жараёни;
- ясси гижжалар.

11. Шейка матка раки.
Сабаби:
- HPV (папиллома вируси) ва гименолипидоз симбиози;
- папиллома вируси ва власоглав симбиози;
... ва ҳкз гижжаларнинг папиллома вируси билан симбиозидан келиб чиқади...

Бу рўйхатда ҳамма рак турларини келтира олмаймиз. Бунга вақт ҳам йўқ. Лекин бу рўйхатдан рак пайдо бўлишига, асосан, инфекциялар ва гижжалар ёки уларнинг ахлатлари сабабчи бўлишини тушуниб олиш қийин эмас!
Бу ҳали ўзимнинг касаллар билан ишлашдаги кузатувларим асосида қилган хулосаларимдир!
Негадир гижжани даволаб, кейин инфекцияларни даволасак, ундан кейин танадаги яллиғланган моддани тозалаб ташласак, рак ёки ҳосила деган ташхис ўзидан-ўзи йўқолиб қолаяпти.
Сўрилиб кетадими ёки қочиб кетадими, билмайман! 😉
Ҳеч бўлмаса, размери кичрайиб қолди!
Ёки ҳеч бўлмаса, метастазаси олди олинди!

Шунинг учун, ХАРАКТЕРни билиб олишимиз жуда муҳим экан. Ракнинг характерини ўрганиб, ўшанга яраша муомала қилсак, манаман деган ХАРАКТЕРнинг "тили"ни топиш мумкин экан. Гап муомалани билмаслигимизда экан!

Аллоҳ Роббимиз барча касалларимизга ғайбий шифоларини юборсин!
Шомдаги касалларимизга ҳам шифои комил ато қилсин, айниқса, болажонларга! Соғломларнинг қувватини кўпайтирсин!


....

3.2k 1 96 54 73

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ.

ҲУРМАТЛИ САЙЁРАДОШЛАР🤓!

ТАЛАБЛАРГА КЎРА, ЁПИҚ ПУЛЛИК КАНАЛ ОЧАДИГАН БЎЛДИК.
БУ КАНАЛДА 3000 ДАН ОШИҚ:
ОДДИЙ,
— МУРАККАБ,
— ТИЗИМЛИ КАСАЛЛИКЛАР,
— УЗВИЙ,
— СУРУНКАЛИ,
— ЎТКИР
— ХОС
КАСАЛЛИКЛАРГА ОИД ҲАР КУНИ МАҚОЛАЛАР ВА МЕТОДИКАЛАР ЁЗИБ БОРИЛАДИ.

🕶 Қўшимча гижжа турларига қараб гижжа тозалов методикалари, ичак - жигар - қон томирлари - талоқ - буйрак - лимфа тозалов - танадаги тошлашган моддалардан халос бўлиш - косметология каби йўналишларда ҳам мақолалар ва методикалар бўлади.

🧣 ҚОЛАВЕРСА, АНИҚ БИР КАСАЛЛИК УЧУН АЛОҲИДА МАҚОЛА ЗАКАЗ ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН. КАСАЛИНГИЗ ҲАҚИДА ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТ ВА ДАВО ЧОРАЛАРИНИ ЁЗИБ, МАҚОЛА ҚИЛИБ КАНАЛГА ТАШЛАБ ҚЎЯМИЗ..

👛 Ёпиқ каналга бир йиллик аъзолик нархи - 1 млн,
6 ойга - 500 минг,
3 ойга - 250 минг.

🎤 ҲАФТАДА БИР КУН - ЯКШАНБА КУНИ ОНЛАЙН САВОЛ ЖАВОБЛАР ҲАМ ҚИЛИНАДИ ЁКИ ТАЛАБЛАРГА КЎРА ИККИ УЧ СОАТЛИК ДАРСЛАР УЮШТИРИЛАДИ ИНШААЛЛОҲ.

🎬 Ҳафтада бир марта тизимли касалликлар ва даво чоралари ҳақида тўлиқ маълумотга эга видеоматериал ташланади.

Ҳафтада икки уч марта видео қилиниб, 300 дан ошиқ содда гиёҳларнинг хусусиятлари ҳақида видео ҳам ташланиб борилади, аммо шарти бор - бу видеолар Фитотерапия каналига ҳам ташланади!

КАНАЛГА АЪЗО БЎЛМОҚЧИ БЎЛГАНЛАР АДМИНГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГЛАР:
@ismatov_09

____

Қўшимча: Пуллик гуруҳимизга 5 та бир йиллик подписчик қўшган одамга 50% чегирма мавжуд!

3.8k 2 66 25 62

Омела белаяни узоқ муддат ичилса, организм заҳарланиши мумкин. Шу учун дам олиб ичиб юрилади.

Роббимиз куллу муъмин ва муъминаларга шифои комилларидан берсин!

3k 1 40 8 44

ОНКОЛОГИЯ - Омела белая.
Омела белаяни ўзбекчадаги омила (амлаж) гиёҳи билан адаштирмаслик лозим! Бозорлардаги омила Омела белая эмас! Баъзи табиблар ҳаттоки буларни адаштириб, онкологияда омилани қўллагани учун таъсири ҳалокатли бўлаяпти!!!!

Ибн Сино:
— Омелани мизожи 3-чи даражада қуруқ ва иссиқ. Унинг қуриган мевалари қора нўхатга ўхшайди, қуримаган пайти чиройли оппоқ рангли бўлади.
— Омела кучли эритувчидир, бадандаги қуюқ хилтларни эритиб чиқаради, ҳатто энг чуқурроқда жойлашганларини ҳам. Ва албатта уларни куч билан тортиб, юмшатади ва бадандан чиқариб юбориш хусусиятига эга.
— Омела сифати ёмонлашган тирноқларни кўчириб, ўрнига чиройли тирноқларни чиқаради.
— Омела совуқликдан бўладиган (ғайритабиий савдо ва ғайритабиий балғам) онкологияни сўриб ташлайди, крапивницани ва банат ал лайл (терининг дағаллашиб, тешикларда тиқилма пайдо бўлиб, кейинчалик прыщиларни пайдо бўлиши) касалликларига ёрдам беради.
— Эскирган злокачественные ва доброкачественные ўсимталарни юмшатади!
— Пиния елими, мум билан бир хил миқдорда олинган омела бўғимларни ва уларлаги оғриқларни юмшатади.
Худди шу таркиб қулоқ ортидаги ўсимталарни сўриб ташлайди, мазь ҳолатида.
— Омела талоқни юмшатади (спленомегалияда), агарки уни ташқаридан боғласак. Бунда қўшимча талоқни мустаҳкамловчи бирор восита ҳам қўшиш керак, масалан оҳак. Лекин бессмертник билан қўшиб талоқ устига қўйиб ишлатганимизда ҳам самараси яхши бўлган. Ёки ҳам ичиб, ҳам талоқ устига қўйилса бўлади, якка ўзини.

Фитотерапия:
Қон тўхтатувчи восита ва оғриқ қолдирувчи, гижжа ҳайдовчи - асосан юмалоқ гижжаларни, ҳаддан ошиқ ҳайз кўриш ва туғруқдан кейинги - бачадондан оқувчи - ошқозон ичаклардан оқувчи қон оқишларида, эпилепсияни ҳар қанақа кўринишини, кучли ваҳимага тушиш - истерияда, узунчоқ ва орқа миянинг ҳаракатлантирувчи марказлари қўзғалувчанлиги билан боғлиқ қон босимини юқори бўлишини даволайди.

Рецептлар:
— 1 литр сувга 4 ош қошиқ омела белая ЎТИНИ солиб 5-7 минут қайнатамиз. 0.5 стакандан кунига 3 маҳал ичиб юрилади.
Буни ёши қарилар ўзини ёмон ҳис қилганда, кучи камайиб кетганида, судурги ҳолатида, атеросклероз ва гипертониядаги бош оғриқларда ва бош айланишида, шунингдек артрозларда, спондилит ва бўғимларни сурункали касалликларида ичса, самараси жуда юқори бўлади.
— Бир чой қошиқ майдаланган гиёҳни бир стакан совуқ сувда кечаси билан дамлаб қўйилади. Стаканни 3 га бўлиб ичиб юрилади. Даволаниш узоқ муддатли.
Бу рецепт ҳам олдинги қисмда айтилган касалликлар учун!
Юмалоқ гижжаларни йўқотиш учун.
1 қисм омела барглари ва 2 қисм валериана илдизини кукун қиламиз. 1 чой қошиқчадан кунига 3 маҳал ичилади. Одатда 3 кун етади, ҳатто аскаридаларни қувиб чиқариш учун. Бунда кўпроқ тёркадан чиқарилган сабзи истеъмол қилиш керак, иложи борича овқат емаслик керак.
Гипертония.
Ўзи ҳам фойдали. Дамлаб ичилиши 1-рецептдагидек. Лекин қизил дўланада паразитлик қилиб ўсган омела топиб ичилса, таъсири аъло!
Ҳаддан ошиқ менструацияда.
Омела белая
Спорыш
Пастушья сумка
1 ош қошиғини 1 стакан қайноқ сувда 15 минут паст оловда қайнатилади. 1 стакандан эрталаб ва кечқурун ичиб юрилади.
Атеросклероз ва гипертония 1-2 босқичида:
А рецепт:
Омела белая 3 қисм
Қизил дўлана гуллари 2 қисм
Мелисса барглари 1.5 қисм
Валериана илдизи 1,5 қисм
Барвинок розовый 1 қисм
Зира уруғи 1 қисм
1 ош қошиқ тўлдириб олинади аралашмадан, 2 соат дамланади, 1 кунда 2 стакан ичилади!
Б рецепт:
Омела белая 3 қисм
Тысячелистник 3 қисм
Хвощ полевой 3 қисм
Лапчатка гусиная 1 қисм
Рута душистая 1қисм
1 ош қошиқ тўлдириб 1 стакан совуқ сувда кечаси билан дамлаб қўйилади. Даволаниш узоқроқ. 2 ой ичилиб, 1 ой дам олинади.
Геморрой, тез битмайдиган язвалар, аёллардаги Бели касаллиги.
Тысячелистник 1 қисм
Горец перечный 1 қисм
Кора дуба 1 қисм
Крапива барглари 1 қисм
Яснотка белая 1 қисм
Омела белая 1.5 қисм
3 ош қошиқ тўлдириб, 1 литр қайноқ сувда 20 минут қайнатилади.
Аёллар Бели касаллигида спринцовка қилишлари керак 1 стакан сув билан, 38-39° да.
Геморройда шу 1 литр билан ўтирувчи ванна қилинади.
Яралар ва язвалар ювилади бу қайнатма билан.

3.7k 1 85 25 35

УЧТА ИЛДИЗ
Жуда кўплаб саволлар келади:
- Грыжани давоси борми?
- Остеохондроз давоси нима?
- Протрузия диск диагноз қўйишди..
Остеомаляция.. Остеопороз...
Спондилартроз...
Ишиас, люмбаго... Белдан то оёқ учигача зирқиратиб оғрияпти...
Артрозим бор...
Артрит ёки полиартрит ...
Оёғим оғрийди, бўлмаса намоз ўқирдим! Белим оғрийди, бўлмаса туриб таҳорат қилардим...

Хўп, намозга туролмасайиз, сизга яхшигина рецепт...
Намозга турасиз тез орада иншааллоҳ..
3-4 ой ичиб юрсайиз, футбол ҳам ўйнайсиз...
4-6 ой ичсайиз, Маккага пешком бориб келасиз, намоз ўқигани, иншааллоҳ!
Оғриқлар тез орада қолади.
Тузалиб Маккага борсайиз, нима қилишни ўзиз биласиз!!!
Лопух илдизи
Пырей илдизи
Одуванчик илдизи

Бу илдизларни топиб ичиб юрсайиз, таянч ҳаракатланиш тизимидаги барча касалликлардан халос бўласиз.
Қайнатма қилиб ичиб юравериш керак.
Жуда кўплаган марта синовлардан ўтган йиғма ҳисобланади бу касалликларда!

Аллоҳ шифо берсин барча мўмин ва мўминаларга!!!

11k 8 608 56 91

ПАНКРЕАТИТ
Панкреатит касаллигида қўлланувчи гиёҳлар рўйхати:
— Барбарис обыкновенный
— Одуванчик лекарственный
— Полынь горькая
— Цикорий дикий
— Бессмертник
— Череда трёхраздельная

Бу гиёҳларни хоҳлаган 3 тасини танлаб олиб, дамлаб ичиб юрилса, нафақат ошқозон ости бези фаолияти яхшиланади, балки аъзонинг ўзини соматик ҳолатини ҳам тиклаб беради...

Шахсан ўзим касалларга ҳаммасини аралаштириб бераман!!!

— Дамлама кўринишида ичиб юрилса, панкреация ферментлари секин аста соғломлашади, ошқозон ости бези тикланишни бошлайди.
— Сахарний диабетда ҳам сезиларли таъсири бор, аммо черника мевалари кукуни қўшилса, инсулинсиз сахарний диабетни даволайди.
— Жигар интоксикациясида ҳам самарали фойдаси бор.
— Ошқозон ости безида яшовчи гижжаларни ҳам ўлдириб чиқаради
— Ошқозон ичаклар фаолиятини тиклайди.

Панкреатин дориси ўрнида қўлласа бўлади, бунда овқатдан кейин дамлаб ичилади!

7.7k 6 251 24 50

Саримсоқни ёмон ҳиди, саримсоқни қуритилганда кетади. Ёки оғизни мята билан чайқалса ҳам кетади.
Чунки саримсоқ еб, масжидларимизга келманглар, ундан ҳатто фаришталар қочади, маъносидаги ҳадислар бор!
Аммо ўйлайманки, бу касалларимиз учун истисно! Чунки бундай оғир касаллар, масжидга бориш тугул, уйидан ҳам чиқолмайди!

Аллоҳ Роббимиз барчамизга шифо берсин, касаллигимизни гуноҳларимизга каффорат қилсин! Саримсоқни кўпайтирсин!

8k 2 100 6 71

ЎПКА САРАТОНИ ЁКИ ЎПКАДАГИ БОШҚА ҲОСИЛАЛАР...
Бир китобда ўқигандим...
Иттифоқо, Америкада яшайдиган бир машҳур инсон ўпка саратонига чалиниб қолибди. Докторлар тезда даволанишни маслаҳат беришибди. Лекин бу инсон даволанишни хоҳламабди!
Оиласи билан хайрлашиб, ўзи ясаттирган бир кишилик кемага ўтириб, Европа томонларга кетишга қасд қилибди.
Аммо бир орол олдидан ўтаётган пайти, қўққисдан турган бўрон кемани чил парчин қилиб, бу инсонни соҳилга чиқариб ташлабди. Ўзини аҳволи оғир, саратон кундан кунга оғриғи кучайган экан. Заҳирадаги ейишга ҳам ҳеч вақоси қолмабди, бўрон барча егулигини денгизга чўктирган экан.
Соҳилда ётган бу одам ўзига келгач, аранг судралиб, орол томонга эмаклай бошлабди.
Яна тўсатдан кучли ёмғир бошланиб, ўзини бир чуқурга ташлабди. Ёмғир тингач эса, чуқурдан чиқа олмабди. Аксига чуқурни оғзига оғир дарахт тушиб, чиқиш йўли ҳам тўсилиб қолибди. Егулик йўқ, қорин оч, ётган жойи зах!
Ўзини худога топширибди. Ахир ўзи ёлғиз қолишни хоҳлагандику! Уни нотавон ҳолда кўришларини хоҳламай узоқларга кетиб, фақат худо билан бирга қолишни истагандику!
Лекин қараса, ёнида катта бир қоп, қоп ичида эса саримсоқ бор экан. Худога шукрона айтиб, 4 ой давомида шу қопдаги саримсоқни еган экан. Шунча зах жой, овқат йўқ жойда ҳам яна то шу саримсоқ тугагунча жон сақлаб қолибди.
4 ойдан сўнг уйқудан кўзини очибди. Қараса, баданида оғриқ йўқ, қувватга тўлган, нафас олиши яхши, юрак хуружларидан асар ҳам қолмаган.
Лекин қараса, унинг жонига оро кириб, егулилига айланган саримсоқ ҳам, унинг кўкарган барглари ҳам тугаб қолибди. Қоп бўм-бўш экан.
Бир кун кутибди, икки кун кутибди.... Очликдан силласи қурибди... Сал ҳаракат қилиш керак деб, чуқурдан чиқмоқчи бўлиб ҳаракат қилса, чуқурни бир томон тупроғи кўчиб тушиб, ташқарига йўл очилибди.
Ташқарига чиқса, ҳамма ёқ яшиллик, мевалар пишиб ётибди... Тўйгунча сархил мевалардан тановул қилиб, бу оролда яна бир икки ой қолиб кетибди.
Ўзини жуда яхши ҳис қилаётган экан энди!
Илгаригидек қон тупуришлар энди йўқ! Бадани қувватга тўлган экан!
Худога шукроналар айтиб, қайиқ ясашни бошлабди... Иттифоқо бир кема келиб, уни ўз шаҳрига етиб олишига ёрдам беришибди.
Уни кўрганлар - жуда ёшариб кетибсан, деб кўнглини кўтаришаркан!
Уни даволамоқчи бўлган онколог - дўстини чуқур текширувлардан ўтказибди! Саратондан асар ҳам қолмаган экан! Аксинча ўпка ҳужайралари янада соғломлашиб, ўпкаси тозаланганлигини айтибди! Бу ўпка билан яна 60 йил яшаш мумкин ҳам деган экан!
Саримсоқ - бу ерда диққатни тортади - касал шунча захларда ётган бўлса ҳамки, нафақат ундаги захни, балки ўпкасидаги саратонни ва унинг метастазларини ҳам даволаб юбора олган. Албатта, Аллоҳ бу ўсимликка шунақа хусусиятларни бериб қўйганлигини ҳаммамиз биламиз! Лекин яна югурамиз тиғ остига ёки химиотерапияга!
Тасодифан бу инсонга юборилган даво воситасини унинг онколог врачи жуда кўп саратон билан оғриган касалларда синаб кўрди. Ҳар хил усулларда синаб кўрди. Саримсоқ нафақат ўпкадаги саратонини, балки танадаги бошқа ўсимталарни ҳам йўқ қила олишига шоҳид бўлди.
Аммо бу онколог врачнинг охирги қарори инсонни ҳайратга солади - қачонки Аллоҳга холисона тавба қилиб, шукр айтишни бошлаган инсон саратондан қутула олади!
Ва албатта ер қаърига кириб ёки тупроққа кўмилиб даволанадиган инсон қутуларкан!
Демак, битта саримсоқ ейишни ўзи бўлмас экан, албатта тупроқ унсурини ҳам эътиборга олиш лозим! Чунки тупроқ фасод нарсаларни тозалагувчидир - бемор танасидаги паразитларни тортиб олаверган, чеснок эса уларни қувган! Танани ўлишига эса саримсоқ йўл қўймаган! Саримсоқ ҳатто ўша чуқур ҳавосидаги инфекцияларни ҳам тозалаган!
Демак, ҳам еб, ҳам саримсоқ ҳиди тарқалган ҳаводан нафас олган беморнинг ўпкаларидаги инфекциялар ва бошқа паразитлар 4 ой давомида йўқолиб кетган.
Қолаверса, саримсоқ кучли регенерация қила олади баданни, ҳатто ёшартиради. Хитой табобатида ҳам, ибн Синода ҳам саримсоқни ёшартирувчи эканлиги кўп бора такрорланади!

12.2k 3 275 29 64

ОНКОЛОГИЯ.
ХАНЗАЛ - Абу Жаҳл тарвузи - Колоквинт
.

— Нега сиз касалларга Абу Жаҳл тарвузи сувидан тавсия қилмайсиз, ахир гижжалар ва онкология учун бунга етадигани йўқ-ку!
— Жигар тозалашда ва уни мустаҳкамлашда самараси зўрку!
....
Баъзи ақллилар мана шунақа саволлар бериб хуноб қилишади!

Ибн Синода ёзилган гапларни айтаман:
— Колоквинт эркаги ва урғочиси бўлади.
— Эркаги тукли бўлади. Урғочиси пўк, оқ ва силлиқ бўлади
Танлашда оқини, ёрқин ранглиси ва юмшоғи танланади.
Қораси ва қаттиғи - ёмон!

Йиғиб олганда Абу Жаҳл тарвузини ички юмшоғи ажратилмайди, яхшиси ўзида-ичида туриши керак. Бўлмаса кучи камаяди!

Абу Жаҳл тарвузини яшил пайти узилмайди, ранги сариқ рангга ўтса, кейин узиб олинади. Яшил ранги тўлиқ сариққа айланиши керак, бўлмаса Абу Жаҳл тарвузи зарарли ва ўлдирувчи!
Абу Жаҳл тарвузини эти ва териси ишлатилмайди, у ҳам зарарли ва ўлдирувчи!
Агар ўсимликда битта тарвуз етилган бўлса ҳам у ҳам зарарли ва ўлдирувчи!

Эркак тарвуз урғочи тарвуздан кучлироқ....
Ва ҳкз...

Энди савол!
Бизда айнан шунақа йиғиб олишадими?
Албатта йўқ. Чунки неча марталаб яшил рангли абу Жаҳл тарвузини сотишаётганини кўрганман. Ёки сокини синчиклаб қарасайиз, эти билан бирга сиқиб олишганини гувоҳи бўласиз.
Албатта бу уни экадиганлар ва албатта сотадиганл
арни катта хатоси!
Шу учун шахсан ундан фойдаланмайман!
Бошқа табиб ва дори ишлаб чиқарувчилардан ҳам илтимос қилардик, агар шубҳали бўлса, яхшиси ундан фойдаланманглар!
Кимнидир касалини тузатаман деб, ажалини яқинлаштирилмайдику!

Буни билмайдиганлар эса қанчалаб дори тайёрлаб, ҳатто ёш болаларни заҳарлаб, балки ўлдиришаётгандир!
Чунки юртимизда, айниқса Тошкентда абу Жаҳл тарвузидан гижжага қарши дори чиқаришади ва бу дори гижжа дориларини ичида энг кўп сотиладигани!
Албатта гижжаларни тез йўқотади, онкологияда ҳам ўрни катта бу гиёҳни.
Асабларга ҳам ташқаридан суртилса, жуда яхши таъсири бор, ҳаттоки асаблар учун яшил баргларидан фойдаланиш керак!
Лекин нотўғри йиғилган бўлса, одамни ҳалок ҳам қилади! Касализ тез тузалади, аммо ажализни ҳам олдинроққа суриб беради.

Яхшиси ўзиз экиб, ўзиз йиғиб олинг.
Қўшимча ибн Синони ёзганларини ҳам қайта ўқиб олинг!

Аллоҳ Роббимиз Ўзи ҳамма касалларимизга шифои комил берсин!

7.5k 3 142 16 94

Шунақа ейилса, инсонга гижжа юқиши қийин бўлади.
Ёки қадимгидек арпа, сули ёки жавдар (ячмень, овёс, рожь) унларини лозим тутинг!
Нега уларни фақат ҳайвонларни боқиш учун бераяпмиз? Нега фақат ҳайвонларни бақувват қилиб, уларни иммунитетини кўтараяпмиз? Нега арпа уни билан боқилган ҳайвонлар деярли онкологик касалликларга чалинмайди?!?
Одам Атолар ҳам буғдой ейишганидан кейин авратлари очилиб қолган экан. Балким шу гижжалар пайдо бўлиб, авратларини тешиб чиқишган!
Бу эса Аллоҳ Таоло яратган инсоннинг генетик кодига таъсир қилгандир, гижжаларнинг токсин ва канцероген моддалари! Валлоҳу аъламу, деб қоламиз!
Чунки Қиссаси Рабғузийда Ҳазрати Жаброилни Одам алайҳиссаломга буғдой етиштириб, уни энди қандоқ хамир қилиб, қандоқ пишириб ейиш кераклигини ўргатиб кетгани ҳақида қиссалар бор! Буғдой эмас, балки гижжалар ва инфекциялар ўзлари-ю, заҳарли моддалари инсоннинг генетикасигача таъсир қила олишини фан исботлаб берди. Ҳатто онкология ҳам днк структурасининг ўзгариши билан кечадиган касалликдир!

Фикр қилинг!

7.3k 1 135 26 68

ОНКОЛОГИЯДАГИ БУЮК ФИТНА!
Олдинги мақолаларимизда онкологик касалликларнинг сабабларига ҳам тўхталгандик.
Булар гижжа характерли, инфекцион характерли, ташқи экзоген ва психосоматик сабабларни кўрсатгандик.
Ибн Синода ҳам, ҳозирги медицинада ҳам бу сабаблар албатта кўрсатилади!
Лекин бу сабабларни пайдо бўлишига сабабчи энг туб сабаби кўрсатилмайди ва айтилмайди.
Кимдир айтса, гапи инобатга олинмайди. Чунки зомбилашиб бўлганмиз!
Бу зомбилаштириш нимадан иборат?!?
Ибн Сино Тиб қонунлари Содда дорилар китобидан парча келтираман:
"Буғдой:
— буғдойни ҳўл-намлангани ва унинг қайнатмаси,
— майдаланмай қайнатилгани,
— охиригача қайнатилмагани, худди ҳалимдек,
— ҳалимни ўзи ҳам
гижжаларни пайдо қилади."

Ҳалим арабчада Хариса дейилади.

Демак, буғдойдан ибн Сино айтганидек, ва умумлаштириб гапирсак, ҳар қандай балғамга айланувчи озиқлар гижжаларни пайдо қиларкан!
Гижжалар кўпроқ балғаммижозлик даврида кўпаяди ёки гижжаси бор одам албатта балғаммижоз бўлади.
Агар мижози бошқа бўлса ҳамки, гижжалар албатта ўзига балғамли муҳитни яратиб олади, лекин бу одамда балғам билан боғлиқ қанақадир сурункали касали бўлади. Масалан, астма.
Гижжалар еб, ўзидан чиқарган ахлатлар охири ғайритабиий савдо моддасига айланади ва ҳар қандай добро- ёки злокачественная онкологияга сабабчи бўлади...

Албатта, гижжалар ахлатларига инфекциялар келиши табиий. Лекин ҳозир гап гижжалар ҳақида!

Демак, ҳаётимизга углеводларни олиб киришди! Мақсад, кўпроқ углевод еб, балғамли муҳитни кўпайтирайлик. Гижжа кўпайсин. Гижжалардан онкология кўпайсин! Онкология учун дори ишлаб чиқарувчилар дориларини сотишсин!
Албатта, гижжалар ҳаммада онкология қўзғамайди. Лекин у ёки бу кўринишдаги онкология кимда йўқ! Дунё аҳолисини 95% да гижжа бор ва албатта, ҳар қанақа онкология тури учун, у ёки бу дорини сотиб олади.
Онкологик касалликларга 60-90% гижжа сабабчи бўлишини билиб олганлар эса, барибир энди гижжа дори сотиб олишади. Барибир яна дори монополистлари чўнтагига! Хўп майли....

Нега биз оқ нон ейишга ўтдик ёки бозорда, магазинларда углеводлардан тайёрланадиган пишириқ ва ширинликлар кўпайиб кетган?!?
Илгари бизда арпа нони, кепакли нонлар кўпроқ ейилган экан.
Ҳозир эса оддий шу арпа нонлари ҳам бизнес бўлиб кетган. Докторлар ва нутрицологларнинг маслаҳат манбасига айланиб кетган.
Илгари аёлларимиз арпали нон еб, ўзларини семиришга йўл қўйишмаган. Эркаклар арпа уни таркибидаги оқсил моддалардан мушакдор бўлишган экан.
Ҳозирчи?
Ҳозир эркагу аёл ёғдор! Яна шу ёғлари киборлик саналади! Семиришга ҳаракат қилишади, ҳатто аёллар ҳам. Бўлмаса, кийган кўйлаги тушиб қолади ёки фигура кўринмайди!
Хўп семиришсин...
Лекин гижжали баданлари билан одамлар орасида юришмасин, гижжаларини одамларга юқтиришмасин.

Албатта ҳамма семизларда гижжа бўлмайди, аммо уларнинг бадани мушак ва ёғ аралаш семиришган бўлади! Буни фарқига бориш керак. Арпа уни айнан шунақа семиртиради.

Ёки шакар илгари бизда қиём ҳолатида ёки новвот қилиб сотилган экан. Бунда углеводлар биринчи парчаланиши ташқарида бўлади ва бунақа шакар фақат қувват берувчи хусусияти бўлади. Лекин ширинликлар таркибидаги шакар ва унчи?!? Улар тўлиқ пишиб етилмаган ва шунинг учун гижжа пайдо қилувчи экан!
Мана нега ҳамма жойда ун ва ун маҳсулотларини ёки шакар ишлаб чиқаришни оммалаштиришган!
Бутун дунё халқлари чала пишган буғдой унини еб, гижжасини пайдо қилиб, охири онкологик касал қилади ўзини!
Бу эса дунё удумига айланиб бўлган!
Иссиққина ва юмшоқ ёпилган нонлар, буханкалар, манти, норин, бешбармоқ, лағмонлар ва бошқа хамирли овқатларимиз секин аста бизни онкологияга етакламайдими? Чунки улар ҳам чала пишадида!

Гижжа ахлатларига эса албатта инфекциялар келишади ва инфекциялардан ўзига хос касалликлар ҳам пайдо бўлиши мумкин, шу ўринда онкологик касалликлар ҳам!

Шунинг учун буғдой унидан бирор нарса пиширмоқчи бўлсангиз, албатта уни аввал қовуриб олиш керак. Ёғда ёки ёғсиз! Ёки шакарни аввал қайнатиб, қиём ёки новвотга айлантириб, кейин истеъмол қилинг!

7.7k 1 192 2 63

ОНКОЛОГИЯ, ХИМИОТЕРАПИЯ ВА ФИТОТЕРАПИЯ!
Онкология баданда пайдо бўладиган ҳар қандай ўсимталар билан шуғулланадиган фандир.
Химиотерапия эса, онкологияни даволашнинг ҳозирги замонавий асосларига эга бир муолажа туридир.
Фитотерапия эса гиёҳлар билан даволаниш демакдир, хоссатан онкологик касалликларни ҳам даволаш методикалари бор.

Энди солиштирамиз! Ҳозирги баъзи инсонларнинг химиотерапия ва фитотерапия хақидаги фикрини тўғрилаш ва даволанишни тўғри олиб бориш учун!
Химиотерапия - онкологик ҳужайрани ўсишини тўхтатиш деганидир!
Онкологик ҳужайранинг метафазасида митоз бўлиниш процессини тўхтатишдан иборат.
Ва, ооо, бу қандоқ яхши усул!
Ўсишни блоклаб қўйсак, ҳужайра кўпайишдан тўхтайди. Бу онкология йўқолиб, сўрилиб кетади дегани! Ўсишдан тўхтаган ҳужайрани эса организм ўзи ҳам ёки иммунитет ёрдамида бадандан чиқариб ташлайди. Ва химиотерапия бу процесс билан онкокасалларга катта ёрдам беради.
Албатта, химиотерапияда ҳам ҳар бир онкоҳолат учун ўзини алоҳида препаратлари ҳам мавжуд.
Лимфа тизим онкологияси учун, тери онкологияси ёки фиброз тўқималар онкологияси ва ҳкзлар учун... ўз препаратлари бор. Ва бу препаратлар ҳаммаси, урғу бераман - ҳаммаси, қайсидир бир ўсимлик таркибидан ажратиб олинган моддасидир. Булар асосан алкалоидлар ва лактон гуруҳ (лактонлар лигнанлар туркумининг ҳосилаларидир) моддалардир. Яна бошқа ўсимлик моддаларидан ҳам фойдаланилади!
Демак, барибир ўсимликлардан фойдаланишади, алоҳида моддаларидан!
Бу мақтовга арзигулик албатта. Мақсад - касални даволаш!

Аммо химиотерапияни зарари нимадан иборат?!?
Химиотерапия нафақат онкоҳужайраларни, балки соғлом ҳужайраларни ҳам митоз кўпайишини олдини олади. Демак, бизни соғлом ҳужайраларимизга ҳам зарари бор!
Ёки баъзи соғлом аъзолар иши ҳам шикастланади ёки тизим фаолияти.

Химиотерапия бошқа иш қилолмайди! Зарари ва фойдаси 50х50!

Шунинг учун инсон химиотерапияда озиб кетади, сочи тўкилади, юрак касалликлари бошланиши мумкин, жинсий соҳага зарари энг катта!
Мияга эса зарари ҳаммадан катта!
Албатта, медицинада бу ҳолатларни олдини олиш муолажалари ҳам бор. Масалан, В гуруҳ витаминлар, магний, марганец, цинк, кобальт каби минераллардан фойдаланишади. Аммо бунинг учун етук мутахассис бўлиши керак. Ҳар бир ҳолатни тўғри баҳолаб, тўғри муолажани танлай ола билиш керак!!!

Фитотерапиядачи?
Албатта, мақтанмаймиз. Аммо ҳозирча бизда ҳам шунақа ҳолат.
Бизда ҳам ўсимликлардан фойдаланилади. Ўсимликлар таркибидаги баъзи кимёвий моддалари онкоҳужайраларга цитостатик ёки ингибитор таъсири бор! Қолаверса, ўсимликлар таркибида керакли витамин ва минераллар ҳам бор, табиий равишда!
Аммо ҳамма фитотерапевт мутахассислар организмда кечаётган жараёнларни тушуниб, гиёҳларни тавсия қиладими? Ёки комплекс тавсия қила оладими?
Фитотерапия ҳам фойдаси ва зарари 50х50!
Аммо, химиотерапиядан фарқи шуки, ақлли фитотерапевт қўлида гиёҳлар фойдаси 90х10 бўлади. Қолган 10 фоизи эса, иммунитетни кўтариш, оқсил синтезини ва умуман метаболизмни қайта йўлга қўйиш кабилар бўлади...
Бу ман учун факт! Кўпгина фитотерапевт онкологларни кўрганман, вақт кўпроқ кетсада, лекин беморни олиб чиқишган онкологиядан!
Шахсан ўзимдаги жигар раки учун салкам 3 йил вақт кетди, ҳалиям қанақадир асоратлари бор!

Албатта, бу борада химиотерапияда ҳам, фитотерапияда ҳам камчиликлар бор, ва бу камчиликлар албатта, онкология учун методикалар комплекс ишлаб чиқилмагани билан боғлиқдир.

Аммо на илож? Ҳаракат қилишимиз зарур! Ва албатта Биргаликда ҳаракат қилиш зарур! Медицина ҳам, фитотерапия ҳам, касал ҳам!

Кейинги мақолаларимизда медицинада ва фитотерапияда ишлатиладиган моддалар ва гиёҳлар ҳақида секин аста маълумот берамиз, иншааллоҳ.
Лекин булар бир маълумот ўлароқ қолиши шарт!
Онкологияни даволашда гиёҳлардан ўзбошимча фойдаланиш керак эмас, албатта бирор онколог-врач ёки шу соҳа мутахассис-фитотерапевти билан маслаҳат қилишингиз шарт!
Аввал содда дорилар ҳақида, кейин йиғмаларни, кейинчалик методикаларни ёзаверамиз!
Ва кимгадир Аллоҳ бу муолажаларни сабаб қилиб, фойдали ва шифо бўлишини Ўзидан умид қилиб қоламиз!

5k 0 88 16 66

Таниш гиёҳларми? Ҳа таниш ва оддий гиёҳлар!
Демак, саратонни давоси оддий биттагина гиёҳ бўлиши мумкин!
Фақат саратон алоқаларидаги тугунларни ечиш учун биз гиёҳларни тўғри танлашимиз керак. Аввалда энг кучли тугунни узишимиз керак!
Хато қилмаслик керак! Хато қилинса, онкология метастаза бериб, болалаб кетиши мумкин ёки катталашиб илдиз отиб кетиши мумкин!

Мана шу учун, интернетда ёки китобларда фалон гиёҳ ракка даво экан дейилса, билиб-билмай гиёҳларни ичиб, онкологияни оғир ҳолатга ўтказмайлик!

Болиголов, аконит, чага каби машҳур антирак воситалари саратон касаллардаги  фақат кучли яллиғланишни даволай олади. Аммо савдо ҳайдовчи ёки иммунитетни кўтарувчи эмас ёки метаболизмни яхшилолмайди. Бу гиёҳлар саратон процессларини битта тугунини еча олади холос! Шу учун 1000 дан 1 кишига ёрдам бера олаяпти, холос.
Қолган процесслар учун дори ичиш керакмасми?
Масалан, эхинацея ичиб иммунитетни кўтариш керакмасми? Ёки доимий равишда паразитларга қарши дори ичиш керакмасми? Савдо ҳайдовчи ичиш керакмасми?
Ёки бошқа процесслар.....

Ҳа албатта, оддий шувоққа ўхшаган гиёҳларимиз бир неча процесслар бўйича ишлай олади. Лекин бу дегани, оддий шувоқ ёки болиголов онкологияни тўлиқ даволаб, бу касаллик учун панацея бўла олади дегани эмас! Ёки аччиқшувоқ паразитларга қарши тезда таъсири бор, яна савдо ҳайдовчи саналади. Аммо иммунитетни кучайтирмайди! Демак, аччиқшувоқ билан бирга бирорта бошқа гиёҳ ичилиши керак....
Қолаверса, қўшимча яна қанча ишлар бор:  ошқозон ичак фаолиятини доимий яхшилаш, флорасини яхшилаш, жигар интоксикациясига қарши муолажаларни қилиб туриш, қонни сифати ва реологиясини таъминлаш, тўқималардаги токсинларни тозалаш кабилар, оғриқ қолдириш....
Булар ҳам муҳим аслида....

Аллоҳ Роббимиз Ўзи шифои комил берсин!

Ҳар бир жараённи алоҳида гиёҳларини танлай билишимиз керак! Албатта, битта йиғма ҳам қилиш мумкин. Ёки алоҳида-алоҳида ҳамма процесслар учун алоҳида содда дориларни ичиш мумкин, кунни маълум бир соатларида.. Бу касал ҳолати ва касаллик этиологиясига боғлиқ.
Яна Онкодиетага амал қилинади!

4.6k 0 70 10 43

САВДО МОДДАСИ ВА ЎСМАЛАР ҲАҚИДА.
Ҳозирги текширув натижаларига кўра, саратон ҳужайраларидан ажратиб олинган канцероген моддалар аслида суюқ модда эканлиги маълум. Яна қўшимча хоссаси ҳам бор, бу суюқликни магнит майдони ҳам бор. Бу модда магнит, ҳар хил металлар, айниқса мис ва тилла бўлаги томон ҳаракатланади.
Нега?
Чунки савдо моддаларининг валентлик хусусияти бўлади. Иккиламчи куйганда валентлик хоссаси сақланиб қолинади!
Аммо масала бу эмас!
Масала, нега шу суюқ моддани организм ҳужайраларидан тозалаб ташлаш қийин?
Айнан мана шу магнитизм хоссаси учун! Ғайритабиий савдо моддаси ҳужайрадаги ферритин модда билан узвий магнит алоқада бўлади. Шу пайтни ўзида савдо моддасини заҳарли хусусияти ҳужайра ядросига таъсир қилиб, унинг ДНК сини тубдан ўзгартирса, мана шунақа ҳужайра саратон ҳужайралари (раковые клетки) га айланади.
Аммо баъзи гиёҳлар савдо моддасининг, ҳам магнит алоқасини узиб, ҳам канцероген хоссасини йўқотиб, ҳужайрадан бу суюқликни чиқара олади.
Мисоли, оддий шувоқ
(Полынь обыкновенная, Artemisia annua). Америкада олимлар бу гиёҳ 16 соат давомида рак ҳужайрасини йўқота олишини тажрибада синаб кўришган.
Ҳам магнитизмни уза олади, ҳам канцероген таъсирни ва ҳамда мутаген таъсирни!
Мутаген таъсир деганда ёт организмлар ДНК ёки РНКси инсон ДНК си билан реакциясидан пайдо бўладиган мутацион ҳолатлар деганидир қисқача.
Оддий шувоқ бу ҳолатларни олдини олиб билади.
Энди, инсон организмида доимий ғайритабиий савдо ва рак ҳужайралари пайдо бўлишини ҳисобга олсак, демак, профилактика учун оддий шувоқ ичиб юрилса бўларкан. У рак ҳужайраларини йўқота оларкан.

Аммо табиий саволлар туғилади?
1. Нега организмнинг ўзи шу савдо моддасини тозалаб чиқара олмайди?
2. Нега иммунитет рак ҳужайрасини ўлдириб ёки нейтраллай олмайди? Аксинча ўзи блокада бўлиб, бир четда писиб ётади?
3. Нега баъзи фойдали бактериялар бу ғайритабиий савдо моддасини ўзлаштириб, фойдали витамин ёки минералларга айлантириб бермайди?

Ҳаммасини жавобини битта - Ҳужайра томон ғайритабиий савдо моддасининг оқими тўхтамайди! Ташқаридан ҳужайрага савдо моддаси келаверади.

Савдо моддасининг пайдо бўлишини гижжалар, инфекциялар ва руҳиятга боғладик. Бу асосий факторлар.

— Лекин иммунитетни кучайтирсак, иммунитет ўзи рак ҳужайраларини йўқота олмайдими? Олади!
— Метаболизмни яхшиласак, ушбу ғайритабиий савдо моддасини организм бадандан чиқара олмайдими? Олади!
— Организмда умумий флорани ўзгартирсак, саратонга қарши кураша оламизми? Масалан, организмда ишқорий муҳит кучли. Бу муҳитни кислотали муҳитга айлантирсак, рак ҳужайралари сўрилиб кетмайдими? Кетади.
(Шу ўринда рак касалларда организм фақат кислотали муҳитга эга бўлади деган фикрга шахсан қўшилмайман. Бу паразитларга боғлиқ ёки инсонни ўзини мижозига боғлиқ. Аммо ҳамма саратон касалларда онкология ўсишни бошласа, албатта бу касаллар савдомизожли бўлиб қолишади. Ўшангача мижози ё ишқорий ёки кислотали бўлади. Даволанишда эса аввалда аввалги фактор ҳисобга олинади.)

Умумлаштирсак...
1. Аввалда асосий факторлар даволанади. Булар гижжа, инфекция ёки руҳият..
2. Кейин савдо моддасини организмдан чиқариб, детокс қилинади.
3. Канцероген моддаларни мутаген таъсирлари йўқотилиши керак.
4. Метаболизм яхшиланиши керак.
5. Иммунитет "запуск" қилинади, кучайтирилади.
6. Бадданни мустаҳкамловчилар ичирилади.

— Кимдадир иммунитет паст бўлса, бошқалари норма бўлса, демак бу онкокасалларга фақат иммунитетни кучайтирувчи берамиз.
Бунинг учун битта эхинацеяни ўзи саратонга даво бўлиши мумкин.
— Кимдадир метаболизм бузилиши бўлса, демак метаболизм кучайтирилади. Бунга битта рябина ёки калина ёки клюква ёки смородина каби резавор мевалар, ёки бирорта сабзавот соки ишлатилиши мумкин.
— Кимгадир эман пўстлоғи ёрдам бериши мумкин. У баданни мустаҳкамлайди, айниқса фиброз тўқималарини!
— Савдо моддасини бадандан тозалайдиган гиёҳлар жуда кўп. Мисоли аччиқшувоқ , барбарис, қирқбўғим, зарпечак, девпечак, омила ва бошқалар...
— Организмдаги токсинларни чиқариб, яллиғланишларни даволайдиган гиёҳларимиз ҳам жуда кўп. Масалан календула, подорожник, багульник, чистотел, исириқ, семизўти, мята, қоқиўт...


Мутакаббирлар, ҳасадчилар қалби занглайди, қораяди дейилган ҳадисда. Демак, темир моддаси занглаб, заҳарга айланади ва бу иккиламчи куйиш деганидир. Чунки куйиш бу оксидланиш демакдир!
Организмда оксидантлар кўпайиб бораверса, охири ракка олиб келаркан. Бундай инсонларда организмдаги муҳити ҳар хил бўлади. Ишқорий ҳам бўлиши мумкин, кислотали ҳам!
2. Гижжалар ҳам микро- ва макроэлементларни ўзлаштириб, уларни яроқсиз ҳолга олиб келади. Ва яроқсиз ҳолга келган бу моддалар кислород, гидроксидлар ёки карбонатлар таъсирида ибн Сино айтган савдо моддасига айланади. Фақат иккиламчи куйган савдо моддасига! Гижжа таъсирида моддалар куйиши бўлса, бунақа инсонларда муҳит асосан кислотали бўлади.
3. Инфекциялар (асосан замбуруғлар) ҳам шунақа моддаларни пайдо қилади. Фақат инфекцион характерли онкологик касалларда бу моддалар карбонатлар ва гидроксидлар таъсирида оксидантларга айланади.
Бунақа инсонларда ишқорий муҳити баланд бўлади.

Демак, онкологияни даволашдан олдин бориб анализларни топширамиз. Гижжа бўлса гижжани тўлиқ даволаймиз. Инфекциялар (асосан замбуруғлар чиқади) бўлса, аввал инфекциялар даволанади.
Руҳият таъсирида хилт куйиши бўлса, аввал руҳияти даволанмаса, бу инсондаги онкологияни даволаб бўлмайди.

Афсуски, онко касалларда уччала фактор ҳам топилади. Айниқса, бизни ўзбекларда! Шу ун даволаниш ҳам қийинроқ!

Аммо, ягоналик бу Аллоҳга хос! Аллоҳ ҳар нарсани жуфти билан яратган. Анализлар тўғри ва аниқ қилинса, гиёҳлар тўғри танланса, методика тўғри ишлаб чиқилса, албатта бу касалликни ҳам давоси бор!

4k 0 63 4 47

ОНКО-ФАКТОРЛАР
Ибн Синодан маълумки, онкология сабаби асосан савдо моддасининг иккиламчи куйишидир.

Ҳозирда канцероген ва токсин дейилаётган моддалар нима ўзи?
Савдо моддаси нима ўзи?

Савдо моддаси табиати тупроқдир. Мижози (хейтерлар учун МИЗОЖИ) эса, қуруқ совуқдир.
Барча ер моддалари савдо моддасидир. Менделеев даврий жадвалидаги газсимон элементлардан бошқа ҳаммаси ер моддаларидир. Савдо моддаси дейилганда мана шулар ҳаммаси тушунилиши керак. Савдо - ер моддаларидир. Уларнинг иккиламчи куйиши дейилганда, бу элементларнинг оксидланиши ёки гидроксидланишидир. Валентсизлашиб, кимёвий реакцияга кириша олмаслиги эса - оғир токсик металлар демакдир.
Масалан, савдо моддасига темир, натрий, калий ва кальцийни мисол тариқасида оламиз.
Агар темир моддаси организмда иккиламчи куйса, бу саратон касаллиги демакдир.
Агар натрий моддаси куйиб қолса, бу ҳар хил отёчный (сердечный, подагрический, почечный) процесслардир.
Агар калий куйиб қолса, бу гипертрофия миокарда ва унинг салбий оқибатларга олиб келувчи касалликларидир.
Кальций моддасини куйиб қолиши ҳақида ҳамма билади, бу ҳар хил даражадаги ревматик касалликлар.
Қўшимча мис моддаси куйиб қолса, бу лейкоцитлар ўлди дегани ва лейкемия - оқ қон касалига олиб келади.
Ва ҳкз...
Хуллас, савдо моддаси дейилганда асосан шуларни назарда тутиш керак.
Лекин хейтерлар учун такрорлайман:
- Организмда савдо моддалари ҳеч қачон айри ҳолда бўлмайди. Ёки липидлар билан ёки оқсиллар билан ёки углеводлар билан бирга бўлади!
Мисоли - гемоглобин! Гемоглобин ўзи оқсил модда, лекин таркибида темир модда ҳам бор.
Гемоглобин парчаланса билирубинга айланади. Лекин билирубин ҳам тоза ҳолда бўлмайди барибир. Чунки гемоглобин парчаланса, унинг таркибидаги темир ҳам шикастланади.
Ва бу савдо моддасини бирламчи куйиши дейилади. Билирубин ва темир аралашмали бу суюқ модда организмда узоқ туриб қолса, кейин заҳарга айланишни бошлайди.
Агар бу аралашма яна куйса, энди бу ҳолатда иккиламчи куйиш бўлади. Ва саратон касаллиги айнан шу иккиламчи куйган савдо моддасидан пайдо бўлади. Иккиламчи куйганда билирубин шлаклари алоҳида, темир модда алоҳида ажралади.
Куйган билирубин ҳужайра тарафга оқса, у ердаги ферритин сифатини ҳам бузади. Демак, хужайра ва тўқима даражасида ҳам иккиламчи куйган савдо пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Бу рак - саратон пайдо бўлишининг асосидир.

Демак, биринчи ОНКОТОЗАЛОВни билирубин парчаланиб, заҳарга айланиш пайти бошлаш керак экан, профилактика учун.
Аломатлари:
- тери ранги сарғайиши
- анемиялар
- СОЭ ни баландлиги
- жигарда ҳар хил яллиғланиш касалликлари бошланиши
- кўзни сариқлиги
- аллергик ҳолатларни бошланиши
- папилломалар пайдо бўлиши
- кейинчалик танада қизил холчалар пайдо бўлиши. Бу холчалар билирубин токсинга айланмасидан олдин пайдо бўлса, демак тезда даволанишни бошлаш керак!
- ҳолсизлик
- кўнгил айниши

Ва ҳкз..
Агар қон анализида билирубин нормадан ошган бўлса, тезда даволанишни бошлаш зарурлигидан дарак бу!

Билирубин аслида сафрога пигмент модда сифатида керак. У сафрони пишиқлигини таъминлаб беради. Аммо токсинга айланган билирубин сафро таркибидаги элекролитларга ҳам таъсир қилиб, сафрони сифатини ҳам бузади. Демак, сафро билан боғлиқ касалликлар ҳам келиб чиқаверади - холестаз, холангит, ангиохолангит холецистит, гепатит, гепатоз, цирроз, жигар ўсимталари....

Энди нега билирубин парчаланади, эритроцитлар емирилади, сафро сифати бузилади?
Бу саволларга жавоб, асосан 3 та фактор:
гижжалар
— инфекциялар
— инсонни ўзидаги салбий руҳий ҳолатлар


Демак, онкологик касалликлар гижжа характерли, инфекцион характерли ва психосоматик характерли бўлар экан.
Чунки гижжалар ҳам, инфекциялар ҳам савдо моддасини ўзлаштириб, уларни сифатини бузар экан. Ёки инсонни салбий руҳий ҳолати ҳам микроэлементларни парчаланишига сабабчи бўлар экан.

1. Агар гижжа ва инфекциялар аниқланмаса, демак онкология пайдо бўлган инсонни аввал руҳиятини даволаш керак экан. Чунки ибн Сино саратон бу мутакаббирлар касаллиги деган ва бу ҳақиқатда шунақа экан!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.