Бинямин


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha



Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Агар керак бўлсам, изламанг.
Қайтиши бўлмаган кетиш бу.

Аллоҳга омонатсизлар.


Дўстлар бор бўлсин. Абу Марям🍃


Zulbijodayn dan repost
Do'stini ko'rgani kelishibdi.


Аёлнинг қандай аёл эканлиги - қандай эркакни танлаганидан билинади.

© Шайдои Жаннат


Ўтимишим маъносиз, гунохлар кўп, ўлимим яқин.


Кўз ёшга тўлади, қалб маҳзун бўлади, лекин биз фақатгина Роббимиз рози бўладиган гапларни айтамиз.

Аллоҳ отажонимнинг жойларини Жаннати Фирдавсдан қилсин.

Дуода бўлганлардан Аллоҳ рози бўлсин.


Аҳли иймон дадамнинг мазалари йўқ, комадалар. Дуо қилиб қўйинглар. Аллоҳ шифо берсин. Амин.


Биродарларга уйимиз доим очиқ, бизнинг боримиз уларники.


Ҳалқ орасида қуйидагича ҳадис бор деб эътиқод қилинади: "Эй Роббим, қалбимга ҳоким бўла олмаяпман, Оишани қаттиқ севаман".

Жавобни эса юқорида олдингиз.


Қалбимга қарши чиқа олмаяпман ҳадиси ҳақида


Ассалому алайкум! Мен кўп марта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Эй Роббим! Қалбимга қарши чиқа олмаяпман" деган гап айтганлиги тўғрисидаги гапларга дуч келиб қоламан. Имкон даражасида ўзим қидириб кўрдим. Лекин топа олмадим.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади:

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقْسِمُ بَيْنَ نِسَائِهِ فَيَعْدِلُ وَيَقُولُ: اللَّهُمَّ هَذَا قَسْمِي فِيمَا أَمْلِكُ، فَلَا تَلُمْنِي فِيمَا تَمْلِكُ وَلَا أَمْلِكُ. رَوَاهُمَا أَصْحَابُ السُّنَنِ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинлари орасида тақсимни адолат билан қилар эдилар ва:
«Аллоҳим! Бу ўзим эга бўлган нарсадаги тақсимим. Сен Ўзинг эга бўлиб, мен эга бўлмаган нарсада мени маломат қилмагин», дер эдилар».
Икковини «Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз хотинларига нафақани, кийимни, турар жойни, муомалани бир хил қилар эдилар. Шу билан бирга, кўнгил ишига келганида ўзларининг хоҳишларидан ташқари нарсада камчилик содир бўлса, Аллоҳ таолодан кечиришини сўраб турар эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдек зот шундай бўлганларидан кейин оддий кишилардан кўп хотинлиларнинг ҳолини билиб олсак бўлаверади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!


Чўксам, Роббимнинг денгизида чўкибманда...

(с) усман


"Агар сўзлар атр бўлганида эди, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га айтилган саловат уларнинг энг хушбўйи бўлар эди".


Ибн Жамоа роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Толиби илм барча ишларида устозига бўйинсуниши, унга худди бемор ўзини моҳир табибга топширгандек топшириши лозим бўлади. Шогирд доимо устознинг маслаҳатига юриши, унга эҳтиром кўрсатишга астойдил ҳаракат қилиши, унинг хизматини қилиш билан Аллоҳ таолога муқарраб бўлишга уриниши керак. Шогирд устозга итоатли бўлишни азизлик, уни улуғлашни фахру-ифтихор, унга тавозели бўлишни обрў мартаба деб билиши лозим”.

Имом Шофеъийнинг шогирдлари Робиъ айтади: Имом Шофеъий билан йигирма йил бирга бўлганман, у зотнинг ҳайбатларидан ҳузурларида сув ичишга ҳам ботина олмаганман”.


-Қуддус фатҳида)


Афғон ҳам фатҳ бўлди..
Сен қалбимни қачон фатҳ қиласан?!

(с) комутах


...Ана, олинг сизга, лаънати дунё!
Уни яна баттар суймайсизларми?!
Мўмин бўлишимга қўймайсизларми..؟!

©Хайрулла Ҳамидов


Одамлар ҳалақит қилмайдиган жой изламанг, у ерга ўзлари олиб бориб қўйишади.

(с) комутах


#Дуо

Эй Аллоҳ, ҳаромдан лаззат ололмайдиган қилиб қўй ва нафсимни ҳаромдан сақла!


Ибн Қоййим رحمه الله айтадилар: « Тана касаллиги енгил, осондир, нари борса ўлим билан тугайди. Қалб касаллиги оғирдир. Аллоҳ асрасин, жаҳаннам билан тугайди».


Менга бир милтиқ беринг-тафаккурдан,
Иймондан бўлсин ўқлари ва нафсимни нишонга олайин

#китобдан
@sakinyat

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

108

obunachilar
Kanal statistikasi