✅Булоқбоши туманида фуқароларга 10 ва 15 сотихда ижарага берилган ер майдонлари 786 гектарни ташкил қилади. Tуман ҳокими Фурқатбек Бўтахонов ва сектор рахбарлари бошчилигида 10 ва 15 сотихдан ерларни ижарага олган фуқаролар иштирокида
“Бир контурда -битта махсулот” тамойили асосида секторлар кесимида семинар йиғилашлари ўтказилди.
🔶 Семинар йиғилишида ижарага олинган ерлардан унумли ва самарали фойдаланиш, хар бир контурда битта турдаги экинлар экиш, етарли миқдорда даромад олиш учун парвариш жараёнини белгиланган тартибда ўтказиш ва сифатли ишлов бериш, қандай амалий ёрдамлар керак бўлса мурожаат қилиш бўйича тушунчалар ва тавсиялар берилди.
✍️
Булоқбоши тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.👉
https://t.me/buloqboshipress