FERMERGA MADAD


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tabiat


Мурожаат учун: @a_nishonov
Ер ва кўчмас мулк масалалари бўйича Адвокат Абдуллоҳ Нишонов

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Tabiat
Statistika
Postlar filtri


YURIST MASLAHATI dan repost
ШАРТНОМА 2025 й 19.04.2025й.pdf
1.4Mb
Яйловлар бўйича янгидан тузилаётган шартнома наъмунаси.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Yaylovdan foydalanuvchilarning huquqlari buzilayotgani haqidagi xabarlar asossiz – rasmiy munosabat

So‘nggi kunlarda ijtimoiy tarmoqlarda yaylov yer uchastkalaridan foydalanayotgan ayrim fuqarolar va xo‘jaliklarning huquqlari buzilayotgani haqida tarqalgan xabarlar yuzasidan Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qo‘mitasi rasmiy munosabat bildirdi.

Qo‘mita bayonotiga ko‘ra, davlatimiz rahbarining "Yaylovlarni muhofaza qilish va ulardan oqilona foydalanishning zamonaviy mexanizmlarini joriy etish chora-tadbirlari to‘g‘risida"gi farmoniga asosan, yaylovlardan samarali va maqsadli foydalanish bo‘yicha tizimli ishlar olib borilmoqda. Jumladan, yaylovlarni chorvachilik ehtiyojlari uchun foydalanilishini ta’minlash, boshqaruvning ixcham va shaffof tizimini yaratish, ularni noqonuniy daromad manbaiga aylantirishga chek qo‘yish maqsad qilingan.

Hozirda vakolatli tashkilotlar bilan hamkorlikda yaylov yer uchastkalari xatlovdan o‘tkazilib, hududiy yaylov xo‘jaliklari balansiga qabul qilinmoqda va ularning davlat ro‘yxatidan o‘tkazilishi ta’minlanmoqda. Farmon kuchga kirgan sanada ushbu yerlardan doimiy va samarali foydalangan xo‘jaliklar bilan shartnomalar farmon talablariga muvofiq tarzda rasmiylashtirilmoqda.

Qo‘mita bayonotida qayd etilishicha, Respublika komissiyasi tomonidan tasdiqlangan tartib asosida faqat rasmiy xatlovdan o‘tgan va davlat ro‘yxatiga kiritilgan yaylovlar ijaraga berilmoqda. Shu bois, ayrim ijtimoiy tarmoq foydalanuvchilari tomonidan tarqatilayotgan huquqiy asosga ega bo‘lmagan haqiqatga to‘g‘ri kelmaydi va ular asossizdir.

Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qo‘mitasi jamoatchilikni ishonchli manbalarga tayanishga, farmon ijrosi bo‘yicha aniqlashtirilgan ma’lumotlar olish uchun tegishli hududiy yaylov xo‘jaliklari boshqarmalariga murojaat etishga chaqirdi.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @fermerga_madad


Қишлоқ хўжалиги соҳаси таваккалчиликларини суғурталашда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми яратилмоқда

АОКАда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги департамент бошлиғи Соатмурод Қулмирзаев иштирокида ўтказилган брифингда "Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида маълумот берилди:

📌Шунингдек,

1️⃣Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини турли таваккалчиликлардан ҳимоя қилиш ва барқарор даромад олишни кафолатлаш учун Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилмоқда.

2️⃣Қишлоқ хўжалиги соҳаси таваккалчиликларини суғурталашда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизми яратилмоқда. Хусусан:

🔷суғурта мукофотининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

🔷қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларини суғурталанган табиий офатлар ва бошқа хатарлардан кўрадиган зарарларни қоплаш учун Қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасининг маблағлари етарли бўлмаган тақдирда, етмаган қисми республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

3️⃣Янги институт жорий этилмоқда - суғурта ҳодисаси юз бериш эҳтимолини ўрганиш, суғурта ҳодисаси юз берганидан кейин қишлоқ хўжалиги суғуртаси объектини кўздан кечири, қишлоқ хўжалиги суғуртадаги йўқотишларни баҳолаш, шунингдек суғурта ҳодисалари бўйича етказилган зарар миқдорини аниқлаш мустақил экспертлар томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда.

Агрономлар ва ветеринарлар мустақил экспертлар бўлиши мумкин.

4️⃣Қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларни суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиланмоқда;

🔷Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, воситачилар ва мустақил экспертлар қишлоқ хўжалиги суғуртасининг субъектлари ҳисобланади.

5️⃣Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари маҳсулот етиштириш учун давлатнинг молиявий қўллаб-қувватлашидан фойдаланганда, етиштириладиган маҳсулотларни нобуд


🌾 Фермерлар, сизлар учун ажойиб таклифимиз бор! 🌾

Бугуноқ 1UZ Бухгалтерия ҳисобини харид қилсангиз, қуйидагиларга эга бўласиз:
✔️ 15% кешбек - пулни тўғридан-тўғри картангизга қайтариб берамиз!
✔️ Ўқишга 70% чегирма + видео дарсларга кириш имконияти.
✔️3, 6 ёки 12 ойлик бепул маслаҳатлар - доимо алоқада бўламиз!

Нима сабабдан 1UZ фермерлар учун энг яхши танлов?
🌱 Атиги 2 миллион сўмдан - ҳатто кичик хўжаликлар учун ҳам қулай нарх.
🚜 Автоматик солиқ янгиланишлари - дастурнинг ўзи ҳамма нарсани ҳисоблаб беради!
📋 Содда ҳисобот - декларацияларни хатосиз топширинг.
💳 Харажатлар ва даромадлар ҳисоби - даромадингизни ҳар доим билиб туринг.
📨 ЭҲФни 300 сўмга юбориш/қабул қилиш - битимларни расмийлаштириш осон.
🎁 2 ойгача бепул - хавф-хатарсиз синаб кўринг!
🇺🇿🇷🇺 Ўзбек ва рус тилларида ишлайди - ҳамма учун қулай!


Биз билан боғланиш:
📱@oneuzbot
📞+99871-230-21-12
🚀@oneuzchannel


Яйлов ерлари ижараси ҳақида қанча ёзишимизга қарамасдан жойларда Президент фармонини нотўғри талқин қилиш давом этмоқда.

Вужудга келаётган муаммонинг моҳияти нимада? Президентининг 02.09.2020 йилдаги ПФ-6059-сонли Фармони қабул қилингунга қадар яйловларда фақат фермер хўжаликлари фаолият олиб борган. Юқоридаги фармон қабул қилингандан сўнг яйлов ерлари Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига берилиб, қўмита томонидан ерлар турли кластерларга ижара шартномасига асосан берилди. Бугунги муаммонинг илдизи анашу пайтга бориб тақалади. Сабаби айни шу пайтдан бошлаб яйлов ерларида иккита фойдаланувчи пайдо бўлди.

Биринчиси, ердан доимий фойдаланувчи сифатида эътироф этилган Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси. Иккинчиси, ижара шартномаси бекор қилинмай қолган фермер хўжаликлари. Чунки, 02.09.2020 йилдаги ПФ-6059-сонли Фармон қабул қилингандан сўнг, баъзи фермер хўжаликлари билан ер ижара шартномалари бекор қилинмаган ва улар ерларидан бугунги кунгача ижара ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилган ҳолда фойдаланиб келишмоқда.

Бугунги кунда вужудга келаётган муаммога тўхталсак. 2025 йил 30-январдаги 15-сонли "Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармони билан Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига қарашли бўлган ерлар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказилди. Уларга ер ижарачилари билан қайта ижара шартномаси тузиш вазифаси юклатилди. Бироқ қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари биз юқорида таъкидлаган ери Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг таркибига кирмаган фермер хўжаликлари билан ҳам янги шартнома тузиш учун шартномаларни тарқатишаётган экан.

Бизга айнан шу тоифадаги фермерлар бу масалага тушунтириш беришимизни сўраб мурожаат қилишган. Сабаби Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси фермерлар билан 10 йилга ва ерларни қайта тақсимлаган ҳолда шартнома тузаётганларидан норози бўлишмоқда. Чунки уларнинг маҳаллий ҳокимият билан тузган шартномалари 49 йилга мўлжалланган.

2025 йил 30 январдаги 15 сонли Президент фармонининг 1-бандига асосан яйловларни бошқаришга оид вазифа ва функциялар — Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказилган. Яъни бу ерда Ветеринария қўмитаси тугатилган Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига тегишли бўлган яйловларни бошқара олади. Аслида ижара шартномаси ҳокимият билан тузилган ва бугунги кунга қадар шу ҳужжатлар билан ердан фойдаланиб келаётган фермер хўжаликлари билан қайтатдан Ветеринария қўмитаси шартнома туза олмайди, чунки, бу ерлар Ветеринария қўмитасига қарашли эмас ва уларнинг ҳисобига давлат рўйхатидан ўтмаган.

Иккинчидан, Ветеринария қўмитаси Ипакчилик қўмитасининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Яъни мазкур нома ҳам Ветеринария қўмитаси томонидан тугатилган Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг мажбуриятлари юзасидангина ҳуқуқий ворис бўлиш кераклигини кўрсатмоқда.

Учинчидан, аввалдан тугатилган Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси билан шартнома тузмай, ҳокимият билан тузилган шартнома асосида ерга бўлган ижара ҳуқуқлари эътироф етилган фермер хўжаликлари билан Ветеринария қўмитаси қачон шартнома тузиши мумкин? Қачонки бу фермер хўжаликлари ердан воз кечганда (нотариал тасдиқланган ариза билан) ёки ерга бўлган ижара ҳуқуқлари суд томонидан бекор қилингандан сўнг ер Ветеринария қўмитасининг балансига давлат рўйхатидан ўтказилганда бўлиши мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉 @fermerga_madad


TEZKOR GIDROMETEOROLOGIK AXBOROT!

19–22-aprel kunlari kutilayotgan yomg‘irlar sababli, respublikaning quyidagi tog‘ oldi va tog‘li hududlarida sel-suv toshqin hodisalari yuzaga kelishi mumkin:

▫️Qashqadaryo viloyati: Yakkabog‘, Dehqonobod, Chiroqchi, Kitob, Shahrisabz, Qamashi, G‘uzor tumanlarida;
▫️Surxondaryo viloyati: Sariosiyo, Uzun, Oltinsoy, Denov, Boysun, Sherobod, Sho‘rchi, Qumqo‘rg‘on, Muzrobot tumanlarida;
▫️Samarqand viloyati: Urgut, Samarqand, Bulung‘ur, Nurobod, Qo‘shrabot, Kattaqo‘rg‘on, Payariq, Jomboy, Ishtixon tumanlarida;
▫️Jizzax viloyati: Zomin, Baxmal, G‘allaorol, Sharof Rashidov, Forish, Yangiobod tumanlarida;
▫️Toshkent viloyati: Ohangaron, Bo‘stonliq, Parkent, Piskent, O‘rtachirchiq, Yuqorichirchiq tumanlarida va Angren, Olmaliq shaharlarida;
▫️Namangan viloyati: Pop, Kosonsoy, Chortoq, Chust, Namangan, Yangiqo‘rg‘on tumanlarida;
▫️Farg‘ona viloyati: So‘x, Shohimardon, Farg‘ona, Beshariq tumanlarida;
▫️Andijon viloyati: Andijon, Asaka, Jalaquduq, Qo‘rg‘ontepa, Paxtaobod, Izboskan, Xo‘jaobod, Marhamat tumanlarida va Xonabod shahrida.

❗️Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda istiqomat qiluvchi, dam oluvchi hamda harakatlanuvchi fuqarolardan ehtiyotkorlik choralarini ko‘rish so‘raladi.

👉 @fermerga_madad


Халқ вакиллари ерлар тақдирига бефарқ эмас

Бўка туманида оилавий пудрат асосида ажратилган ерларнинг аукционга чиқарилиши жамоатчиликда жиддий норозиликка сабаб бўлмоқда.

5 йил аввал берилган ушбу ерларда аҳоли ўз ҳисобига кўчат экиб, уларни парваришлаб келаётганига қарамай, ҳозир ерлар аукционга чиқарилаётгани одамлар орасида адолатсизлик сифатида баҳоланмоқда.

Вазият юзасидан Халқ демократик партиясидан депутат Фирдавс Шарипов Тошкент вилояти ҳокими ва Бош прокурорга депутатлик сўрови билан мурожаат қилди.

Унда пудрат асосида иш юритаётганлао орасида ижтимоий заиф тоифалар — ногиронлар ва кам таъминланганлар ҳам борлиги таъкидланган.


❗️Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тартибга солинади


“Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-1056-сон, 14.04.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қонун қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

📝Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда қуйидаги бир ёки бир неча таваккалчиликлар бўйича қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаларини тузади:

▪️табиий ва техноген офатлар;
▪️ёнғин;
▪️ўсимликларнинг зараркунандалар ва касалликлардан зарарланиши;
▪️қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг юқумли касалликлари тарқалиши ва заҳарланиши;
▪️ёввойи ҳайвонлар томонидан экинларнинг пайҳон қилиниши ёки қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига зарар етказилиши;
▪️учинчи шахсларнинг хатти-ҳаракатлари.

✔️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу соҳада мувофиқлаштирувчи давлат органидир.

❇️Қишлоқ хўжалиги суғуртасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш суғурта мукофотларининг бир қисмини ҳамда етказилган зарарнинг суғурта мукофотлари ва қайта суғурта қилиш маблағлари ҳисобидан компенсация қилинмаган қисмини қоплаш учун бюджет субсидиялари ажратиш орқали амалга оширилади.

📃Ҳукумат томонидан қишлоқ хўжалиги суғурталовчиси сифатида Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади.

📌Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @fermerga_madad


❗️Лимончилик соҳаси қўллаб-қувватланади


“Республикада лимончилик соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (198-сон, 02.04.2025 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, қуйидагилар белгиланди:

🔸лимон етиштиришга ихтисослашган ҳудудларда аҳоли хонадонларида ва ижарага берилган ер майдонларида ихчам иссиқхоналар қуриб бериш ҳамда 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш;

🔸хорижий давлатлардан лимон мевасидан мураббо, жем ва лимонад ишлаб чиқариш ускуналарини олиб келиш, ўрнатиш ҳамда тадбиркорларга лизинг асосида беришни йўлга қўйиш;

🔸амалдаги кредитлар ва фоиз қарздорликларини қайта молиялаштириш орқали лимончилик хўжаликлари фаолиятини имтиёзли шартларда соғломлаштириш.

✅Шунингдек, Норин, Шаҳрисабз, Учкўприк ва Денов туманларидаги 1 тадан маҳаллани илмий асосланган ёндашув асосида лимон кўчатлари етиштиришга ихтисослаштириш ҳамда ушбу туманларда 1 млн дона сифатли лимон кўчати етиштириш йўлга қўйилади.

✔️2025 йил якунига қадар деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида мавжуд лимон етиштириладиган ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказилади ҳамда маълумотлар “Оnline mahalla” электрон платформасига киритилади.

📌Бундан ташқари, лимоннинг совуққа ва қурғоқчиликка чидамли навларини яратиш ҳамда уларнинг кўчатини жадал кўпайтиришга қаратилган мақсадли фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар танлови эълон қилинади.


YURIST MASLAHATI dan repost
Амалиётимизда кўп мижозлардан бериладиган савол "Муаммойимни 100% ҳал қилиб берасизми?

Ҳар қандай мижоз адвокат ҳузурига борар экан иши ижобий ҳал бўлишига ва осон кечишига умид қилган ҳолда боради. Буни касбимиз ўлароқ тўғри тушунамиз.

Бироқ, ҳуқуқий масалалар контекстида бундай сўров профессионал этика ва қонуний нормаларга зиддир.

Адвокатлар нима учун "100% кафолат" бера олмайди?

Биринчидан, халқаро адвокатлик этикасининг талабларига кўра адвокат ҳеч қандай ҳолатда ишнинг натижасига кафолат бериши тақиқланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан тасдиқланган "Адвокатлик etikasi” кодексида ҳам мавжуд

Иккинчидан, ҳар бир иш алоҳида индивидуалликни талаб қилади, гарчи ҳолат бир ҳил бўлса-да, судьялар томонидан далилларга баҳо бериш турлича бўлиши мумкин. Шунингдек, ҳолат, суд қарорлари, далиллар, қонунлар ва бошқа омилларга боғлиқ.

Учинчидан, вада бажарилмаса, нафақат ишонч бузилади, балки қонуний тартибга ҳам путур етиши мумкин.

Қайсидир адвокат сизнинг ишингизнинг натижасига кафолат беряптими, демак бундай адвокатдан эҳтиёт бўлган яхши.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


7455530.pdf
1.8Mb
Агросаноат мажмуида давлат назорати тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.04.2025 йилдаги 197-сон


«Жиноят таркиби аниқланмади» – Узун туманида сўроққа олиб кетилган фуқаро вафот этгани юзасидан текширув якунланди

Жорий йил февраль ойида Сурхондарё вилоятидаги қотиллик иши доирасида ИИБ ходимлари томонидан сўроққа олиб кетилган 50 ёшли фермер вафот этганди. Омбудсманга кўра, мазкур ҳолатда бирор-бир шахснинг ҳаракатида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли жиноят ишини қўзғатиш рад қилинган. Суд қарорида “техник хато”га йўл қўйган тергов судьясига эса жарима қўлланди.


Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини оширишга оид Президент қарори билан нималар ўзгармоқда?

2025-йил 11-мартдан:
👉 Савдо эълон қилиш муддати 15 кундан 5 кунга туширилади
👉 Такрорий савдоларда фақат 1 талабгор бўлса, у нархни ихтиёрий қабул қилиши мумкин
👉 Лот нархи 10% дан 20% гача пасайтирилади

Қайта ижара масаласида ҳам янгиликлар бор

👉 Эндиликда агар ижара шартларига мувофиқ тўловларни тўлаш муддати ўтиб кетган бўлса, ижарачи ўзининг ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиши мумкин.

👉 "Темир дафтари", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" даги фуқаролар 2022 йил 1 январдан 2023 йил 15 апрелигача бўлган танловда ғолиб бўлиб, ер олган бўлсалар, улар учун қўшимча тўлов миқдори ернинг норматив қийматига тенг бўлади. Бошқа шахслар учун эса бу тўлов норматив қийматнинг тўрт баробарига тенг бўлади.

👉 Агар ижара ҳуқуқига эга бўлган шахс қарзини тўлай олмаса, суд ҳужжатларига асосан ер участкаси электрон аукцион орқали сотилиши мумкин. Бу жараёнда туман ёки шаҳар ҳокимининг розилиги талаб этилмайди. Электрон аукцион натижалари асосида ижара ҳуқуқи янги эгасига расмийлаштирилади.

Фермерларга имтиёзларлар берилмоқда. Пахтадан 50 ц/га, ғалладан 80 ц/га ҳосил олган фермерлар:
👉 Ер майдонининг 25% ни чорва учун озуқа ёки сабзавот экинлари учун ишлатиш кафолатланади
👉 Ер солиғида 3 карра камайтирувчи коэффициентлар жорий қилинади
👉 Кооперативларга аъзо фермерларга 50% имтиёзли кредит ажратилади

Президентининг қарори, 28.03.2025 йилдаги ПҚ-131-сон

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Супер акция

Энди Агро Строй Лизингдан
пресс-подборщик сотиб олган ҳар бир харидор 3 та 🚐 Дамас автомобилидан бирини ёки бошқа кўплаб қимматбаҳо совғаларни ютиб олиш имкониятига эга!

✅ Фақатгина паспорт эвазига
✅ 12 ойгача ҳалол насия☝️

🗣Шошилинг! Акция муддати чекланган!

📞👨🏻‍💻Батафсил 👇
@AgrostroylizingMCHJ
958907557
918154723


2025 йил якунигача 6,9 млн гектар ер майдонлари хатловдан ўтказилади

АОКАда Кадастр агентлиги раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2025 йилдаги асосий вазифалар ҳақида маълумот берилди:

🔷Амалга оширилган ер ва кадастр назорати тадбирлари натижасида 66 109 та ҳолатда 9 462,3 гектар ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш бўйича ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, берилган ёзма кўрсатмалар асосида 41 972 та ҳолатда 4 472,2 гектар ер қонунбузилиш ҳолатлари ихтиёрий равишда бартараф этилди.

🔷Ер участкаларини қайтариш ва уларда қурилган иморатларни буздириш бўйича судларга 21 459 та ҳолатда 4 654,1 гектар даъво аризалар киритилди.

🔷Шундан, 5 561 та (1 144,5 гектар) даъво аризалар судлар томонидан қаноатлантирилиб, мажбурий ижрога қаратилди.

🔷Ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломатлари мавжуд бўлган 2 146 та материаллар ўрнатилган тартибга мувофиқ прокуратура органларига киритилди.

🔷Ерга оид ҳуқуқбузарлик содир этган 41 708 та шахсларга маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

🔷Тадбиркорлик фаолияти учун кадастр идоралари томонидан 221 842 та 13 599,2 гектар ер участкалари “Ерэлектрон” тизимига киритилди.

📌Шундан ваколатли идоралар томонидан:

🔘90 073 та 3 800 гектар ер участкалари рад этилди;

🔘103 480 та 8 184,7 гектар ер участкаси ауционга чиқарилди.

🔷2025 йилнинг 1январь ҳолатига 85 та геодезия пунктлари текширилди, 114,2 минг кв.км майдонда аэрофотосуратга олиш ишлари, 103,8 минг кв.км майдонда ортофотопланлар, 56,1 минг кв.км майдонда дешифровка ишлари, 70,5 минг кв.км майдонда топографик хариталар янгиланди, 91,7 минг кв.км топографик хариталар нашрга тайёрланди, 14,8 мингкв.км интерактив рақамли хариталар яратилди ҳамда 64 588 та географик объектлар номлари давлат экспертизасидан ўтказилди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@fermerga_madad


7437061.pdf
1.8Mb
"Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасида «E-urug‘» ахборот тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.03.2025 йилдаги 166-сон

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉
@fermerga_madad


Toshkent viloyati hokimligi zaxirasida bo‘lgan 23 ming gektar yer maydonidan 19,716 gektar qishloq xo‘jaligi yerlari auksion savdolariga chiqarildi

👉 @fermerga_madad


Фермерлар учун ҳам муҳим янгилик – солиқдан қарзини вақтида тўлай олмагани учун шу пайтгача йиғилиб қолган 1 триллион сўмлик пеняни ундиришдан воз кечилади",

- деди Президент.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @fermerga_madad


Яна 30 минг гектар ерлар янги тизим асосида савдога чиқарилади - Президент

Президент кичик ва ўрта бизнесни вакиллари билан учрашувида : Қорақалпоғистон, Жиззах, Тошкент ва водий вилоятларида 5,2 минг гектар ерни яхлит ҳолда савдога қўйиб, 49 йилга ижарага бериш бошланди.

Бу ерда тадбиркорларга ўзи хоҳлаган экинни экиб, бир қисмига сақлаш, саралаш, қадоқлаш қувватлари қуришига ҳам рухсат берилди.

Эндиликда шу йилнинг ўзида яна 30 минг гектар ерлар янги тизим асосида савдога чиқарилади.

Яқинда “Узагро-стар” холдинг компанияси ташкил қилинди. 9 та банк ушбу холдинг таркибида мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 16 та компания очди.

Бу компаниялар ҳар бир вилоятда мева-сабзавотни қайта ишлайдиган агросаноат комплексини қуради. Бунга дастлабки босқичда яна 200 миллиард сўм берилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @fermerga_madad


Ер солиғи 3 баробар, фермерлар кенгашига тўланадиган бадал 2 карра камайтирилади—Президент

Энди қишлоқ ерларини аукционда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бекор қилинади. Аукционда сотилмаган ернинг қиймати кейинги савдоларда кунига 10 фоиздан пасайтирилади. Такрорий аукционда битта иштирокчи қатнашса ҳам, ғолиб ҳисобланади. Ернинг 10-20 фоизи чорва учун озуқа экишга чиқарилади.

Ҳозирда 93 мингдан зиёд фермерлар фаолияти тадбиркорлик рейтинги орқали баҳоланаяпти. Энди бу рейтинг ҳосилдорлик, ишчи сони, маҳсулот ҳажми каби мезонлар бўйича алоҳида бўлиши маълум қилинди.

Юқори рейтингдаги фермерларга кредитни қайтмаслик хавфини суғурталаш талаби бекор бўлади. Пахта ва ғаллада меъёрдан кўп ҳосил олганларга 25 фоизгача ерида чорва озуқаси, сабзавот, дуккакли ва бошқа экинларни алмашлаб экишга рухсат берилади.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.