⚡️РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Кеча қамоққа олинганлиги хабар қилинган Қашқадарёлик фермер муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эвазига озод қилинди.
Қашқадарё вилояти Прокуратурасининг кеча, 31 октябр куни берган хабарига кўра, ҳақиқатдан ҳам Нишон туманидаги “С.Н” фермер хўжалиги раҳбари Б.А. ва “И.Н.” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Ш.га нисбатан 11.10.2024 йилда Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
🔹Каналимизда бу ҳақда кеча ҳавола қилинган хабар: https://t.me/fermer_uzbekistan/7630
Таъкидланишича, жиноят иши қўзғатилишига “S.Н.” фермер хўжалиги раҳбари Б.А. АТБ “Агробанк” Нишон филиали билан тузилган кредит шартномасига асосан пахта ҳом-ашёси етиштириш мақсадида ажратилган 371 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағларининг 162 млн. сўмини талон-торож қилганлиги сабаб бўлган.
Иш бўйича 29.10.2024 йилда “S.Н.” фермер хўжалиги раҳбари Б.А.га айблов эълон қилиниб, "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида ЖИБ Нишон тумани судига илтимоснома киритилган.
Айбланувчи Б.А. томонидан етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги сабабли 31.10.2024 йилда суд томонидан муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.
🟢🟢🟢
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ