Жамоамиз машғулотни давом эттирди
Сoca Cola Суперлига 21-туридан ўрин олган “Бунёдкор”га қарши кечган баҳсдан сўнг, жамоамиз аъзоларига бир кунлик ҳордиқ берилганди.
“Навбаҳор” вакиллари бугундан Суперлиганинг 22-тур учрашувига тайёргарликни бошлаб юборишди.
“Лочинлар” бугунги машғулотни кечки пайт Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида “Марказий” ўйингоҳ майдонида ўтказишди.
Мазкур машғулотга клуб раҳбарияти, жумладан, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Отабек Саматов ва укаси Ойбек Саматов ташриф буюриб, футболчиларни бўлажак ўйин олдидан руҳлантиришди.
Жамоамиз аъзолари бугунги машғулотни юқори руҳда ҳамда кўтаринки кайфиятда ўтказишди.
Шундай кайфият футболчиларимизга 22-тур баҳсидан кейин ҳам ҳамроҳ бўлишига тилакдошмиз.
Эслатиб ўтамиз, Coca Cola Суперлига 22-тури доирасидаги “Қизилқум” - “Навбаҳор” ўйини 2 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Бўлажак баҳсда “лочинлар”га омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.