DINAMO PFC | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Sport


⚽️ «Динамо» (Самарқанд) клубининг Телеграмдаги расмий канали
👉«Динамо» ПФК борасидаги энг тезкор хабар ва воқеалар, ўйин тафсилотлари, фотогалерея ва голлар билан танишиб борасиз.
🌐 www.fcdinamo.uz
👉 @FCDinamo1960

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Sport
Statistika
Postlar filtri


Темур Кападзе: «Кожо бўйича Карленовичдан сўрайман»

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Қирғизистонга қарши ўйинда ҳозирда «Истиқлол» сафида тўп сураётган Жоэл Кожони қандай тўхтатиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Кожо – яхши таассурот қолдиряпти. «Динамо»да ҳам, Қирғизистон миллий жамоасида ҳам ўзини кўрсатди.

Қирғизистон билан ўйин олдидан Вадим Абрамовдан «Карленович, Кожони қандай камчиликлари бор?» деб сўрайман. Олдин айтмаган бўлса ҳам, энди айтиши керак», – дея ҳазил аралаш жавоб қайтарди Темур Кападзе.

«Ўйлайманки, миллий жамоамиз сафида яхши ҳимоячилар бор ва улар Кожога бу сафар имконият беришмайди», - деди миллий жамоа бош мураббийи «Гол» кўрсатувида.

👉 @FCDinamo1960


UzPFL dan repost
⚽️⚽️ Liga OAV vakillarini akkreditatsiyadan o‘tkazish jarayonini boshladi

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola


Анвар Ҳожимирзаев: «Мавсумни ғалаба билан бошлашни истаймиз»

Миллий жамоа йиғинидан бугун «Динамо» машғулотларига қайтган Анваржон Ҳожимирзаев Championat.asia мухбирига интервью берди.

- Ўзбекистон терма жамоасида биринчи маротаба машғулот олиб бордингиз ва ўртоқлик учрашувида майдонга тушдингиз. Бу қандай ҳиссиётларни берди?

- Терма жамоада ўйнаш ўзгача бўлди. Қайсидир маънода босимни ҳис қилар экансиз. Ўртоқлик учрашуви бўлса ҳам катта масъулият, бошқача ишонч елкангизда туради. Киришиб кетиш қийин бўлгани йўқ. Уларнинг барчаси билан ака-укамиз.

- Терма жамоадаги юкламалардан сўнг "Динамо"га мослашиш қийинчиликлар туғдирмаяптими?

- Бугун клуб сафига қўшилдим. Бир кунлик хордиқдан сўнг чемпионатга жиддий тайёргарлик олиб боряпмиз. Мақсадимиз ўтган йилгидан катта. Мухлисларни муносиб натижалар билан хурсанд қилишимиз керак.

- Суперлигани кетма-кет иккинчи йил "Навбаҳор"га қарши бошлайсизлар...

- Ўтган йили "Навбаҳор"га 3:1 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Жорий мавсумни ғалаба билан бошлашни истаймиз ва бунинг учун жамоамизда иштиёқ икки карра юқори. Қуръада ким тушишини аҳамияти йўқ эди. Тўғри келгани билан ўйнаймиз.

- 2025 йилда нечта гол урмоқчисиз?

- 15 тадан кам гол урмоқчи эмасман. Йилни тўпурар сифатида якунлашни хоҳлайман. 2024 йилда бу маррага озгина етмай қолганди, деди Ҳожимирзаев суҳбатда.


📸 «Локомотив» ва «Динамо» ўртасидаги назорат ўйинидан фотожамланма

📸 Фото - Локомотив ФК


«Динамо» «Локомотив»га қарши назорат ўйини ўтказди

Суперлига янги мавсумига тайёргарлик доирасида «Динамо» жамоаси Тошкентда «Локомотив»га қарши назорат ўйинида майдонга тушди.

Ушбу баҳсда ҳам мураббийлар штаби бир қатор ўйинчиларни синовдан ўтказишди. Баҳсда мезбонлар икки тўп фарқи билан ғалабага эришди.

Назорат ўйини. Тошкент
«Локомотив» - «Динамо» - 2:0
Бош ҳакам: Илгиз Танташев
Голлар: Муҳриддин Зоиров 18, Шодиёр Шодибоев 83.
«Локомотив»: Раҳимжон Давронов, Владимир Козак, Никола Попович, Леван Арвеладзе, Муҳриддин Зоиров, Акаки Шулая, Жасур Ҳакимов, Абдуллоҳ Йўлдошев, Даврон Ҳошимов, Анзур Исмоилов, Момчило Рашо.
«Динамо»: Сарвар Каримов, Олександр Кучеренко, Улуғбек Абдуллаев, Мақсудхўжа Аълохўжаев, Жалолиддин Жумабоев, Ратиньо, Дуглас Майкон, Марко Станоевич, Санжар Қодирқулов, Миржаҳон Мираҳмадов, Фирдавс Абдураҳмонов
Захирадан майдонга тушганлар: Эдем Неманов, Воҳиджон Оқбўтаев, Хислат Халилов, Анваржон Ҳожимирзаев.

👉 @FCDinamo1960


➡️«Динамо»нинг «Локомотив»га қарши асосий таркиби билан танишинг:⛳️

Назорат ўйини. Тошкент
3 феврал. 13:00
«Локомотив» - «Динамо»

«Динамо» таркиби: Сарвар Каримов, Олександр Кучеренко, Улуғбек Абдуллаев, Мақсудхўжа Аълохўжаев, Жалолиддин Жумабоев, Ратиньо, Дуглас Майкон, Марко Станоевич, Санжар Қодирқулов, Фирдавс Абдураҳмонов, Миржаҳон Мираҳмадов.

📹 👉 ЖОНЛИ ЭФИР ⬅️


«Динамо» Тошкентда йиғин бошлади

Суперлига янги мавсумига тайёргарлик доирасида «Динамо» жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлади.

Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоамиз Абу-Дабидан қайтгач, 3 кунлик дам олишдан кейин бугун, 2 февралдан йиғинга тўпланишди. Жамоамиз Тошкентдаги 10 кунлик йиғин давомида 3та назорат ўйинида майдонга тушиши режалаштирилган. Жумладан, 3 феврал куни Тошкентнинг «Локомотив» клуби, 7 февралда Нукуснинг «Орол», 10 февралда эса Тожикистоннинг «Регар ТадАЗ» жамоасига қарши назорат ўйинлари ўтказилади.

«Динамо»нинг Тошкентдаги мавсум олди иккинчи йиғинидаги назорат ўйинлари:

3 феврал. «Локомотив» - «Динамо»

7 феврал. «Динамо» - «Орол»

10 феврал. «Динамо» - «Регар ТадАЗ» (Тожикистон).

👉 @FCDinamo1960


«Қийинчиликка қарамай, тайёрланиш ва курашиш керак» – Вадим Абрамов қуръа ва старт ҳақида

Суперлига-2025 йилги мавсумига қуръа ташлангач, «Динамо» бош мураббийи Вадим Абрамов клуб матбуот хизматига чемпионат старти ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Тақвим унчалик яхши келди, дея олмайман. Ҳа, барибир турнир давомида барча рақиблар билан ўйнашга тўғри келади, аммо биринчи тўртта ўйиндан учтасини сафарда ўтказиш қийин бўлади. Аммо ҳар қандай қийинчиликка қарамай, яхши тайёрланиш ва курашиш керак.

- Бу йил ҳам мавсумни Наманганда «Навбаҳор»га қарши очилиш ўйини билан бошлаймиз. Бу турнир старти учун энг қийин рақиб деб ҳисоблайсизми?
- Йўқ, бундай деб ўйламайман. Энг асосийси, Наманганда ўтган йилгидек ҳакамлар хатога йўл қўйишмаса бўлди, - деди бош мураббий.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги ўйинда бош ҳакам Хислат Халиловга нисбатан қўполлик учун пеналти белгиламаган, ўйиндан кейин эса Ҳакамлар қўмитаси ўша вазиятда ҳакамлар пеналти белгиламай хато қилганини тан олганди.

👉 «Динамо» ПФК матбуот хизмати


📆 Суперлига-2025. «Динамо»нинг 1-давра ўйинлари тақвими билан танишинг!

«Динамо» мавсумни Наманганда «Навбаҳор»га қарши ўйин билан бошлайди. Жамоамиз 2-турда Самарқандда «Машъал»ни қабул қилади. 3-турда «Пахтакор» меҳмони бўлса, 4-турда ОКМК меҳмони бўлади. 5-турда «Сўғдиёна»ни қабул қилади. 1-давранинг сўнгги ўйинида «Насаф»ни қабул қиламиз.

👉 «Динамо» ПФК матбуот хизмати


📆 Суперлига-2025 1-тур ўйинлари билан танишинг

«Динамо» 2024 йилда бўлгани каби яна мавсумни Наманганда «Навбаҳор»га қарши ўйин билан бошлайди.

Жамоамиз 2-турда Самарқандда «Машъал»ни қабул қилади. 3-турда «Пахтакор» меҳмони бўлса, 4-турда ОКМК меҳмони бўлади. 5-турда «Сўғдиёна»ни қабул қилади.

👉 @FCDinamo1960


Суперлига-2025 қуръаcи: «Динамо» мавсумни ўтган йилгидек сафарда «Навбаҳор» билан бошлайди!

Жамоамиз мавсумни Наманганда бошлайди.

👉 @FCDinamo1960


UzPFL dan repost
⚽️⚽️ Superliga-2025. Qur’a tashlash marosimi

🟢 https://youtu.be/dvvWx4Qixc8

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | ⚫️ Apex


📊 Суперлига-2025 1-турида «Динамо» мавсумни қайси жамоага қарши ўйин билан бошлашини кутаяпсиз?
So‘rovnoma
  •   Насаф
  •   ОКМК
  •   Сўғдиёна
  •   Навбаҳор
  •   Нефтчи
  •   Пахтакор
  •   Сурхон
  •   Андижон
  •   Бунёдкор, Қизилқум, Бухоро'дан бири
  •   Машъал, Қўқон-1912, Шўртан, Хоразм'дан бири
699 ta ovoz


UzPFL dan repost
⚽️⚽️ Bugun qur’a. U qanday tartibda o‘tadi?

♻️ Artel | 💳 Uzcard | 🔴 Coca-Cola | ⚫️ Apex


📸 Анваржон Ҳожимирзаев миллий жамоамиз билан бирга Доҳадаги машғулотларни якунлади

Жамоамиз аъзоси «Динамо»нинг Тошкентдаги машғулотларида сафга қўшилади.

👉 @FCDinamo1960


ПФЛ: 1 феврал куни Суперлига янги мавсумига қуръа ташланади

Суперлига мавсуми 7 март куни старт олиши режалаштирилган. Лига унинг тўлиқ иштирокчилари ва клублар қайси стадиондан қай тартибда фойдаланиши масаласида иш олиб боришига тўғри келди. 

Мусобақага қуръа ташлаш маросими 1 феврал куни 18:00 да старт олади ва у Футбол ТВ орқали жонли эфирга олиб чиқилади. 

Қуръа жараёнида Лига қуйидаги кетма-кетликни инобатга олади:

а) мавсум стартини ўз майдонида бошламаслиги, бироқ кейинчалик бошқа стадионга кўчиб ўтиши катта эҳтимол бўлган клублар;

b) бир стадиондан фойдаланиши кўзда тутилган ва шундан келиб чиқиб жуфтлик ҳосил қилган клублар;

d) жуфтлик ҳосил қилмаган клублар. 

Лига мутахассислари қуръа ва унинг қолган масалаларини жонли эфирда тушунтириб бериши кўзда тутилган.

👉 @FCDinamo1960


«Динамо» БАА йиғинини якунлаб Самарқандга қайтди

«Динамо» жамоаси 15-29 январ кунлари Бирлашган Араб Амирликларида мавсум олди ўқув-машғулот йиғинини ўтказди.

Абу-Даби ва Дубай шаҳарларида ўтказилган йиғин давомида Вадим Абрамов мураббийлигида жамоамизнинг асосан жисмоний ҳолатини тиклаш ва назорат ўйинларини ўтказиш кўзланганди. Кунига икки маҳалдан машғулот ва 3та ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Ўйинларда икки дуранг (Родина – 1:1, Вуковар – 0:0) ва бир мағлубият (Улсан Ҳюндэ – 1:2) қайд этилди. Жамоа бугун Абу-Даби – Самарқанд авиарейси орқали юртимизга қайтди.

Энди «Динамо» жамоаси 3 кун дам олиб, 2 февралдан Тошкентда йиғин бошлайди. Пойтахтимизда 10 кун ичида учта назорат учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Шундан кейин «Динамо»нинг якуний тайёргарлик йиғини ҳам 12 февралдан БААда ўтказилиб, бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказиш кўзланган.

👉 @FCDinamo1960


📸 Анваржон Ҳожимирзаев миллий жамоамиз сафида Доҳадаги машғулотларни давом эттирмоқда. Жамоамиз аъзоси тез орада Тошкентга қайтгач, «Динамо» машғулотларига қайтади

👉 @FCDinamo1960


📸 «Динамо» - «Вуковар-1991» (0:0) ўйинидан фотожамланма

👉 @FCDinamo1960

19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.